Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/1284 Дата решения 29.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Рахимов Давлат Давронович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллийбанки" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "AKOBIR ILYOSOVICH" фермер хўжалиги
Source ID 941195 Claim ID 2966072 PDF Hash 8ede654d5c60ca2c... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Қарши шаҳри 4-1802-2202/1284-сонли иш Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати М.Астанов раислигида, А.Арзиев ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, даъвогар вакили Т.Жабборов (2022 йил 9 ноябрдаги 015729/10-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Саттарова иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “AKOBIR ILYOSOVICH” фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси(матнда -палата деб юритилади) палата аъзоси «Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки» АЖ (матнда - даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, “AKOBIR ILYOSOVICH” фермер хўжалиги (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/150-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни, шунингдек жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8 608 007,46 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “AKOBIR ILYOSOVICH” фермер хўжалигидан даъвогар ТИФ “Миллий банки” АЖ фойдасига 8 608 007,46 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундирилган ва даъвогар ТИФ “Миллий банки” АЖ ва жавобгар “ASQAROV ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/150-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида Палата қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосан суд мажлисини Палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига келтирилган важларни қувватлаб, банк томонидан кредит шартномаси алдаш ва босим ўтказиш йўли билан имзо чектирилганлигини, банк ходими Зухра исмли шахс жавобгарнинг уйига бориб печатни беришини сўраганлигини ва унинг ўзи кредит шартномасига печат қўйиб олганлигини, кредит шартномасидаги имзо ҳам фермер хўжалиги раҳбарига тегишли эмаслигини, Чуст туманлараро иқтисодий суди томонидан унинг фойдасига қарор чиқарилганлигини, лекин ижро бўлмаётганлигини, кредит фоизларини тўлаш имконияти йўқлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан қарздорлик бугунги кунда ҳам бартараф этилмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган важлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Даъво аризасига кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/150-сонли кредит шартномасига асосан “Сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида уруғлик картошка сотиб олиш учун” йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 (бир) йил муддатга 11 250 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар томонидан кредит қайтарилишини таъминоти сифатида “Ўзагросуғурта” суғурта компаниясининг 15.05.2018 йилдаги 14 062 500 сўмлик “Кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги суғурта полиси тақдим этган. Кредит шартномасининг 3.4-бандига кўра, қарз олувчи олинган кредитни муддатли мажбуриятномага мувофиқ имтиёзли давр тугагандан сўнг бир йил мобайнида ҳар ойда тенг қисмларда қайтариш, 3.9-бандига кўра эса, банк ҳисоб-китобига мувофиқ ҳар ойнинг 6-кунидан кечиктирмасдан муддатли қарз бўйича банкка кредитдан фойдаланганлик учун йилига 18 % миқдорда фоизлар тўлаш, 3.10-бандида, муддати ўтган қарздорлик бўйича йиллик 21,6 фоиз (қарздорлик 30 кунгача кечикканда) ва 27 фоиз (30 кундан ортиқ кечикканда) ҳисобидан фоиз тўлаш мажбуриятини олган бўлса-да, шартнома шартларини бузиб, кредит ва кредит фоизларини белгиланган муддатларда тўламаган. Жавобгарнинг 2022 йил 27 июл ҳолатига жами муддати ўтган кредит қарздорлиги 21 170 055,46 сўмни, шундан муддати ўтган кредит асосий қарзи 11 250 000 сўмни, муддати ўтган кредит фоизи 9 920 055,46 сўмни ташкил этган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 11 март кунида қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 12 562 048 сўм кредит қарздорлиги ундирилган бўлиб, ушбу қарздорлик суммаси ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида ҳозирги кунда унга нисбатан ҳисобланган 8 608 007,46 сўм фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогар томонидан жавобгарга муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлаб бериши тўғрисида ҳамда тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасини ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида талабнома ва таклиф юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан муддати ўтган кредит тўловлари тўлаб берилмаган ҳамда юборилган таклифга бирон-бир жавоб берилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда – ФК деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 30-бандига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг кредитни қайтариш жадвали бўйича асосий кредит қарздорлигини муддатида қайтармаганлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Биринчи инстанция суди даъво талабида сўралган 8 608 007,46 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шунингдек, Палата томонидан киритилган даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 18 апрел кунида имзоланган 2018/150-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш сўралган. Тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасининг 6.6-бандида, қарз олувчи мазкур шартномага мувофиқ банк олдидаги ўзининг барча тўлов мажбуриятларини бажарганидан кейингина шартнома ўз кучини йўқотиши кўрсатилган. ФКнинг 382-моддаси 2-қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузган бўлса, шартнома тарафларидан бирининг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши мумкин, 3-қисмида эса, тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Судлов ҳайъати эътироф этадики, биринчи инстанция суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни, жавобгардан Республика бюджетига ишни апелляция инстанцяисида кўриш билан боғлиқ 1 650 000 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисобрақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати қарор қ и л а д и: 5 иқтисодий судининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “AKOBIR ILYOSOVICH” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 24 000 сўм почта ҳаражати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Жавобгар “ASQAROV ASRORBEK ABROROVICH” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1 650 000 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисобрақамига 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан қонуний кучга киради ва ундан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар А.Арзиев Д.Рахимов