Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/368 Дата решения 21.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380673 Claim ID 2766679 PDF Hash ffca0e5a4b674102... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
да ифодаланган ЖК 169-моддасининг 1-қисми да ифодаланган ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 29 law
бандида ЖКнинг 10-моддаси бандида ЖК 10 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси збекистон Республикаси ЖК 71 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 28 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддаси збекистон Республикаси ЖК 71 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1 ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, “2-Чарх Камолон” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ф.Хўжониязованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, жабрланувчи С.Хайдаров, судланувчи М.Абдуллаев ва унинг ҳимоячиси адвокат М.Хамидовнинг иштирокида, Абдуллаев Мансур Худойберди ўғлига оид № 1-1006-2504/368-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Абдуллаев Мансур Худойберди ўғли (Abdullayev Mansur Xudoyberdi o’g’li), 05.03.2006 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бўйдоқ, судланмаган, Ўзбекистон Республикаси, ИИВ ҚҚ ББ 7535-сонли Ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтамоқда. Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Янгиариқ МФЙ, Наврўз кўчаси, 47-уйда яшаган, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 06.03.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчи кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Абдуллаев Мансур Худойберди ўғли 2025 йил 09 февраль куни соат 9 ларда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тирсакобод МФЙ ҳудудидаги “Marmaris” меҳмонхонасида ўзи билан битта хонада бўлган Тожикистон фуқароси С.Ҳайдаровнинг ухлаб ётганлигидан фойдаланиб, унинг кровати олдида электр қуватлагичда бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик “Honor 9x” русумли телефон аппаратини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Етказилган зарар тўлиқ қопланган. Судланувчи М.Абдуллаев суд мажлисида, айбига иқрор бўлиб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 06 февраль куни Тошкент шаҳрига кунлик ишлаш мақсадида келганлиги, автобусда келаётган вақтида С.Хайдаров билан танишгани, йўл-йўлакай гаплашиб келаётганларида, унинг Тожикистон фуқароси эканини билгани, С.Хайдаровга Тошкент шаҳрини яхши билишини айтгани, 2025 йил 07 февраль соат 08:00ларда Тошкентга етиб келгани, улар Чилонзор тумани, Дўмбраобод МФЙ ҳудудидаги “Мармарис” номли меҳмонхонасининг 21-хонасига биргаликда жойлашгани, шундан сўнг улар кўчага айланиш учун чиқишгани, овқатланиб қайтиб келгани, эртаси куни ҳам айланиб келишгани, сўнг “Мармарис” мехмонхонасига келганлигини, 21 хонага кириб, ухлашгани, 2025 йил 9 февраль куни соат тахминан 7 ларда тургани ва юз- қўлларини ювгани, ушбу жойда ўзи билан бир хонада турган С.Хайдаровнинг телефон аппарати қувватлагич орқали электр токига уланган ҳолда кўрганини, С.Хайдаровнинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, унинг “Honor 9x” русумли телефон аппартини олиб, мехмонхонадан чиқиб кетгани, телефон аппаратини ўзи ишлатиб юрган вақтида, ИИБ ходимлари олдига келиб, ўзини таништириб ИИБнинг маъмурий биносига уни олиб боришини айтишгани ва “Honor 9x” русумли телефон аппаратини холислар иштирокида ундан расмийлаштириб олгани ҳақида маълум қилиб, ҳозирга ҳарбий хизматни ўтаётгани, етказилган зарарни тўлиқ қоплагани, жабрланувчининг даъвоси йўқлиги, қилмишидан пушаймонда экани, ўз ҳаракатларининг оқибатларини тўлиқ тушуниб етгани, бундан кейин бу каби жиноятни содир этмаслигини билдириб, енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи С.Хайдаров суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан унинг дастлабки терговдаги кўрсатмалари ўқиб эшиттирилганда у Тожикистон фуқароси экани ўзбек тилини тушуниши ва билишини айтиб, Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига айланиш мақсадида келгани, дастлаб Сурхондарё вилоятида озгина айланиб юргани, кейин Сурхондарё вилоятидан Тошкент шаҳрига келиш учун автобусга билет олиш мақсадида “Автовокзал”га бориб, билет сотиб олгани, 2025 йил 6 февраль куни соат таҳминан 17 ларда Тошкент шаҳрига йўлга чиқгани, автобусда М.Абдуллаев билан танишгани, Тошкент шаҳрини яхши билмаганини айтганида М.Абдуллаев Тошкент шаҳарни яхши билишини, ўзи айлантиришини ва бирон-бир меҳмонхонага жойлаштириб қўйишини айтгани, улар Тошкент шаҳрига 2025 йил 7 февраль куни соат тахминан 8 ларда етиб келганликлари Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Дўмбраобод МФЙ ҳудудидаги “Мармарис” меҳмонхонасига жойлашганликлари, кейин сўмкаларини ҳонага қўйиб, айланиш мақсадида чиқиб кетишгани, тахминан соат 19 ларда менмонхонага келиб ухлашгани, 2025 йил 9 февраль куни соат тахминан 10 ларда улар уйғонган, обед қилиш мақсадида кўчага чиқишган, қайтиб келиб, ўз жойига ётиб ухлагани, уйқудар турган вақтида ўзига тегишли бўлган “Xonor 9x” русумли телефон аппарати йўқлигини билгани, телефон аппартини бошқа жойларни ҳам қараб кўргани, лекин тополмагани, телефон аппартини топишда, ёрдам сўраб, ИИБ га мурожаат қилганини билдириб, ҳозирда телефон аппаратини қайтариб олгани судланувчи М.Абдуллаевга нисбатан даъвоси йўқлиги маълум қилди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, юқорида қайд этилган судланувчи, жабрланувчининг кўрсатувларига баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи М.Абдуллаевнинг айби унинг ўз айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, ИИО ходимларининг ҳужжатлари, С.Хайдаровнинг аризаси, нарсани кўздан кечириш баённомаси, нарсани олиш банномаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тўлиқ исботини топади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи М.Абдуллаев томонидан содир қилинган ҳаракатлар ўғрилик, яъни қонунга хилоф равишда ўзганинг мол-мулкини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти” тўғрисидаги Пленум қарорида “Жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш киссавурлик деб ҳисобланиши ва ЖК 169-моддаи 2-қисмининг “а” банди билан тавсифланишини” кўрсатилган. Бундан кўриниб турибдики, буюм ва ашёлар жабрланувчининг бевосита ўзида бўлиши талаб этилади. Агар қўл юки буюм ва ашёлар жабрланувчининг субъектив назорат доирасидан (масалан ҳамёни қулфланмайдиган шкафда сақлаш) ташқарида ёки қандайдир жойга яшириб қўйилган бўлса, талон-торож қилишни киссавурлик сифатида баҳолаш мумкин бўлмайди. Аниқланган ҳолатларга кўра, ўғирлик содир этилган вақтда жабрланувчи С.Хайдаровга тегишли бир дона телефон аппарати унинг бевосита ўзида ёки чўнтагида эмас, балки ухлаб ётган вақтида қувватлаш учун электр токига уланган ҳолда турган, бевосита жабрланувчи назоратида ёки ёнида бўлмаган. Юқоридаги ҳолатларга кўра суд, судланувчи Абдуллаев Мансур Худойберди ўғлининг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “а” бандидан “ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш” да ифодаланган ЖК 169-моддасининг 1-қисмига қайта малакалашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддасида, “Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жабрланганларга ҳимояланишни ва одил судловдан фойдаланишни таъминлайди, уларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратади”, деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли қарорининг 28-бандида, судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1,3-бандларида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги” ҳақида тушунтиришлар берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунидаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида ЖКнинг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ва жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, судланувчи М.Абдуллаевга жазо тури ва миқдорини белгилашда, унинг шахсини, айбига тўлиқ иқрорлигини, муқаддам судланмаганлигини, етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини, шунингдек у содир қилган жиноят ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киришини, дастлабки тергов даврида тўғри квалификация қилиниши келгусида унинг суд жараёнида томонлар ярашганлиги муносабати билан (ЖК 66 1-моддаси) судланувчининг айблилиги масаласи ҳал қилинмасдан туриб, жиноий жавобгарликдан озод қилинишига асос бўлиши мумкин бўлганлигини эътиборга олиб, юқорида қайд этилган Олий суд Пленумининг тушунтиришларига амал қилган ҳолда, М.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддасига асосан жазодан озод қилишни лозим деб топади. Суд, жабрланувчи С.Хайдаровга жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарлар бартараф этилганини; Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилишини; -ашёвий далил деб эътироф этилган “Xonor 9x” русумли телефон аппарати эгаси С.Хайдаровга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни; Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-моддаси, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473-моддаларига риоя қилиб, суд ҲУКМ ҚИЛДИ Абдуллаев Мансур Худойберди ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилсин ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 71-моддасига асосан жазодан озод қилинсин. М.Абдуллаевнинг “муносиб-хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ашёвий далил деб эътироф этилган “Honor 9x” русумли телефон аппарати эгаси С.Хайдаровга тилхат орқали қайтарилганлиги инобатга олинсин. Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят ва протест беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Аслига тўғри___________________ Ф.Абдушукуров Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович