Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1194 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Юсуф чорваси фермер хўжалиги
Source ID 941709 Claim ID 2987499 PDF Hash 7a9054e934609488... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Яккабоғ тумани 2022 йил 28 ноябрь 4-1806-2201/1194-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили С.Туйчиев (28.11.2022 йилги №25-05135-сонли ишончнома асосида), (қарздордан вакил иштирок этмади), Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1806-2201/1194-сонли иқтисодий ишини Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- АНИҚЛАДИ: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судига, Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигининг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан боқиманда қарзлари мавжудлигини кўрсатиб, қарздор балансида мол-мулки йўқлиги сабабли, уни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади. Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси вакили С.Туйчиев суд мажлиси муҳокамасида берган кўрсатмасида, «Юсуф чорваси» фермер хўжалигидан солиқ тўловларини ундириш тўғрисидаги солиқ органининг солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги қарори Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни қондириш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганлиги сабабли, ижросиз қайтарилганлигини маълум қилиб, қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни суддан сўради. Суд қуйидагиларга кўра, Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг «Юсуф чорваси» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг 2022 йил 22 июлдаги 12 518 333,74 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3978529-сонли қарори, 2022 йил 28 июлдаги 8 714 863,53 сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги №3986101-сонли қарорлари Мажбурий ижро бюроси Қамаши туман бўлими томонидан ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган ва қарздорнинг мол-мулклари бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси, 1-қисмининг 3-бандига асосан ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро ҳужжати Қашқадарё вилоят ДСБга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат бўлса, яъни вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 27 январдаги “Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорнинг 35-бандининг 1-хатбошисида қарздорни банкротликнинг соддалаштирилган таомили бўйича банкрот деб топиш (тугатилаётган ёки ҳозир бўлмаган қарздор) ҳақидаги аризани қабул қилишда кредиторлик қарзларининг миқдори аҳамиятга эга эмаслиги, 4-хатбошисида қарздорнинг ҳозир бўлмаганлиги сифатида нафақат унинг раҳбари йўқлиги, балки хўжалик юритувчи субъект мол-мулкининг йўқлигини ҳам тушуниш лозим. Бу ҳол қарздор — юридик шахс турган жойи (почта манзили) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, уй-жой мулкдорларининг ширкати, тураржой ёки одам яшамайдиган жойнинг мулкдори вакиллари ва (ёки) суд бошқарувчиси иштирокида тузилган далолатнома ёхуд қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли ижро ҳужжатини ижросиз қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори билан тасдиқланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова қилинган «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари» (кейинги ўринларда матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ушбу Қоидаларнинг 37-бандига кўра, таҳлил натижалари бўйича суд бошқарувчиси томонидан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек таҳлил қилиш учун зарур маълумотлар ва ҳужжатларнинг йўқлиги тўғрисидаги хулоса тузилади. Қоидаларнинг 38-бандига кўра, сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади. Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси суд бошқарувчилари ассосоцияси Қашқадарё вилоят бўлими томонидан тугатиш бошқарувчи лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, аризачи вакилининг кўрсатмасини тинглаб, аризани қаноатлантиришни, қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни, 3тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179-моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиясизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 140-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Қамаши туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалиги соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигини тугатишга доир иш юритишни бошлаш учун 3-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Соибов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Тугатиш бошқарувчисига: Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш, кредиторлар талаблари реестрини юритиш ва кўриб чиқиб, қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриш, қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриш ҳамда қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот ҳамда уч ой (2023 йил 28 февралгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш; Қарздорда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасдддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш чораларини кўриш ва хулоса тайёрлаш, имзолангандан кейин ўн иш кунидан кечикмай: банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига; банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулосани кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этиш юклатилсин. Қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалигидан Республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 900 000 сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор «Юсуф чорваси» фермер хўжалиги ҳисобидан Қамаши туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья С.Турсунов