← Назад
Решение #73640 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збкистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 22 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | 1 | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 10 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 15 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 481 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 4974 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 498 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
2025 йил апрель ойининг 21 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи туман
судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг
котиблигида,
тарафлардан
давлат
айбловчиси
Чилонзор
туман
прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи Д.Махкамбоев,
судланувчи А.Олимов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Shiroza
himoya” адвокатлик фирмасининг адвокати Ш.Юльчиеванинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми, 28,211моддасининг 1-қисми билан айбланган, Олимов Анвар Салимджановичга
нисбатан №1-1006-2501/237-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Олимов Анвар Салимджанович (Olimov Anvar
Salimdjanovich), 1992 йил 10 февраль куни Тошкент
вилоятида
туғилган,
миллати
ўзбек,
Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтингча ишсиз,
оилали, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман судининг 2013 йил 11
мартдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012
йил
05
декабрдаги
“Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги
муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорига асосан
тугатилган; 2) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти
Янгийўл туман судининг 2015 йил 23 апрелдаги ҳукмига
кўра Ўзбкистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3қисмининг “а” банди билан 7 йил муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жазо тўлиқ ўталган,
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Яккабоғ МФЙ, Яккабоғ
кўчаси, 122-уйда яшовчи, эҳтиёт чораси сифатида “гаров”
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган,
Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи А.Олимов ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан
эгаллаш мақсадида, унга банкдан кредит олиб бериш масаласида ёрдам сўраб
мурожаат қилган таниши Д.Махкамбоевга банкда ишловчи мансабдор
танишларига 2.000 АҚШ доллари миқдорида пора бериш орқали 100.000.000
сўм кредит олиб беришни ваъда қилиб, уни мансабдор шахсга пора беришга
далолат қилиб, 2024 йил 11 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, Чилонзор
туманида жойлашган “Чилонзор” метро бекати ёнида Д.Махкамбоевдан
2.000 АҚШ долларининг дастлабки 1.000 АҚШ доллари қисмини
(Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан қиймати 12.687.000
сўмни ташкил қилади) қўлга киритган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий
далиллар билан ушланиб, жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра
охирига етказа олмасдан, суиқасд қилган.
Судланувчи А.Олимов суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик
билдириб, 2024 йил сентябрь ойида таниши “Асадбек” унга Д.Махкамбоевни
таништирганлиги, Д.Махкамбоев эса унга банкдан 100.000.000 сўм кредит
олишга ёрдам беришини сўраганлиги, шунда Д.Махкамбоевга “Даврбанк”да
танишлари борлигини, ушбу банкдан бўлмаса, бошқа банкдан кредит олиб
бера олишини билдирганлиги, танишларига 1.000 АҚШ доллари бериб
кредит чиқаришини, кредит чиққанидан сўнг унга ҳам 1.000 АҚШ долларини
хизмат ҳақи сифатида беришини айтганлиги, Д.Махкамбоев рози бўлганлиги,
2024 йил 11 сентябрь куни Д.Махкамбоев унга қўнғироқ қилиб, пулларни
тайёрлаганини ва учрашиб олишлари кераклигини айтганлиги, шунда ўзаро
“Чилонзор” метро бекати ёнида учрашиб олишга келишишганлиги,
келишилган пайтда Д.Махкамбоев билан учрашганлиги ва унга 3-4 кун ичида
кредитни расмийлаштириб беришини айтганлиги, Д.Махкамбоев унга 1.000
АҚШ долларини берганлиги, пулларни санаб, чўнтагига солган вақтида
унинг ёнига ўзларини ички ишлар ходимлари сифатида таништирган
шахслар келишиб, тадбир эълон қилишганлиги, шунда уларга ўз ихтиёри
билан Д.Махкамбоевдан олган пулларни тақдим қилганлиги, шундан сўнг
ички ишлар ходимлари унинг қўлларидан суртмалар олишганлиги,
Д.Махкамбоевга банкдаги танишлари орқали кредит олиб беришни ваъда
қилган бўлсада, аслида банкда танишлари бўлмаганлиги, ўша пайтда пулга
зарурат бўлгани сабабли, Д.Махкамбоевдан пулларни олиб, ўз ишларини
битириб, сўнгра Д.Махкамбоевга кредит ажратиш имкони бўлмаганини
айтиб пулларни қайтариб бериш ниятида бўлганлиги, ҳозирда содир қилган
ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етиб ва бундан пушаймонлиги, унга
нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди.
Судланувчи А.Олимов айбига иқрорлик билдириб берган
кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ
тасдиқланади.
Жабрланувчи Д.Махкамбоев суд мажлисида, 2024 йил сентябрь ойида
пулга зарурат туғилгани сабабли, таниши “Асадбек”ка кредит олишда ёрдам
беришни сўраб мурожаат қилганида, “Асадбек” унга А.Олимовни
таништириб, уни банкдан кредит олиб беришда ёрдам бера олишини
айтганлиги, А.Олимов билан ушбу масалада гаплашганида, А.Олимов турли
банкларда танишлари борлигини, 1.000 АҚШ доллари берган тақдирида, унга
100.000.000 сўм кредит маблағлари ажратиб беришга ёрдам беришини,
кредит чиққанидан сўнг унга ҳам хизмат ҳақи учун 1.000 АҚШ доллари
беришини айтганлиги, А.Олимовга бирор ерда ишламаслигини айтганида,
А.Олимов унга иш жойи бўлиши шартмаслигини, иш жойи бўлмаса ҳам
кредит олиб беришини айтганлиги, шундан сўнг маслаҳатлашиб кўришини
айтиб тарқалишганлиги, А.Олимовнинг айтган гапларини бир неча
танишларига айтиб берганида, танишлари унга А.Олимов уни алдаётганини,
ишламаган фуқароларга кредит ажратилмаслигини айтишганлиги, шунда
унинг шубҳалари ўз тасдиғини топиб ва А.Олимовнинг ҳаракатлари
ноқонуний эканини билиб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза
билан мурожаат қилганлиги, мазкур аризасига биноан тезкор тадбир
ўтказилиши белгиланиб ва ўзи тадбирда фойдаланиш учун 1.000 АҚШ
долларини тақдим қилганлиги, сўнгра ички ишлар ходимлари пулларнинг
серия ва рақамларини ёзиб олиши, баённома тузишиб ва унга овоз ёзиш
мосламасини тақдим қилишганлиги, сўнгра А.Олимовга қўнғироқ қилиб,
ўзаро учрашиб олиш ҳақида келишишганлиги, келишилган пайтда
“Чилонзор” метро бекати ёнида А.Олимов билан учрашишганлиги, шунда
А.Олимовдан яна бир бор кредит ажратилиши тафсилотларини сўраганида,
А.Олимов 1.000 АҚШ долларини танишига бериб, унга 100.000.000. сўм
кредит ажратиб беришини, кредит ажратилгач, унга хизмат ҳақи сифатида
яна 1.000 АҚШ доллари беришини, кредитни 3-4 кунда ҳал қилиб беришини
айтганлиги, шундан сўнг А.Олимовга ёнида бўлган 1.000 АҚШ долларини
бериб ва ички ишлар ходимлари билан келишиб олган махсус ишорани
кўрсатганлиги, шундан сўнг уларнинг ёнига ички ишлар ходимлари келишиб
тадбир ўтказилишини эълон қилишганлиги, А.Олимовни холислар
иштирокида шахсий кўрикдан ўтказишганида, унинг чўнтагидан 1.000 АҚШ
доллари олинганлиги, ушбу пулларнинг серия ва рақамлари баённома билан
солиштирилганида бир хил бўлиб чиққанлиги, воқеа куни А.Олимовга
нисбатан ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаганлигини, мазкур жиноят оқибатида
унга моддий зарар етказилмаганлиги ва судланувчига даъвоси йўқлигини
билдириб, судланувчи А.Олимовга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб
кўрсатув бериб ўтди.
Суд, жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб
чиқиб, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд
мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан,
ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, А.Олимовнинг содир этган
жиноятларидаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва
тушунтириш хатлари, тилхат, юзлаштириш баённомалари, нарсани олиш,
кўздан кечириш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив
далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди.
Суд тергов органи томонидан судланувчи А.Олимовнинг пора бериш,
яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг
ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин
бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб
бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб
бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий
манфаатдор этишга далолат қилишда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон
Республикаси ЖК 28,211-моддасининг 1-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга суд, судланувчи А.Олимовга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан эълон қилинган айбловни
муҳокама қилиб, қуйидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
168-моддасининг
1-қисми
диспозициясида, фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини
суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилишда ифодаланган
ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11
октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
35-сонли Қарорининг 7-банди 1-хатбошисида, мулкни эгаллашга қаратилган
фирибгарлик, мазкур мулк айбдор ёки бошқа шахсларнинг ғайриқонуний
эгалигига ўтган ва улар ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш ёки тасарруф
этиш реал имкониятига эга бўлган пайтдан тугалланган деб топилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, А.Олимов ўзганинг мулкини
фирибгарлик йўли билан эгаллаш мақсадида, танишларини муайян миқдорда
манфаатдор қилиш орқали банкдан кредит ажратилишида амалий ёрдам
кўрсатишни ваъда қилиб, мансабдор шахсга пора беришга далолатчилик
қилиб, 2024 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида
жойлашган “Чилонзор” метро бекати ёнида Д.Махкамбоевнинг 1.000 АҚШ
долларини қўлга киритган вақтида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар
ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ашёвий далиллар
билан ушланиб, жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга
кўра охирига етказа олмаган.
Бундай ҳолатларда суд, А.Олимовни бевосита тезкор тадбир
ўтказилиши жараёнида ушланганлигини ва пулларни ўз ҳоҳишича тасарруф
қилиш реал имкониятига эга бўлмаганини эътиборга олиб, унинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмидан,
фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол
қилиш йўли билан талон-торож қилишга суиқасд қилиш аломатларига кўра
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддасининг 1-қисмига қайта
квалификация қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг
эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари
тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят
қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили
эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан у
аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур
ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси
қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги Қарорининг:
1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда
қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги
принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб,
2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг
муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини
англатмайди” – деб,
3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон
ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий
қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши
ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва
босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан
оқибатлар
оғирлиги,
иштирокчиликда
содир
этилган
жиноятда
судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган.
Суд, судланувчи А.Олимовга жазо чораси ва турини белгилашда,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб,
юқорида қайд қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, жиноят оқибатида
моддий зарар етказилмаганлиги, оилавий шароитини, ёшини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб ҳисоблаб, ғаразли ниятларда жиноят содир
этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, А.Олимовга
нисбатан айбли деб топилажак моддалар қисми санкциясида назарда
тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, мазкур жиноят иши юзасидан ашёвий далил
тариқасида олинган 1.000 АҚШ доллари қонуний эгаси – Д.Махкамбоевга
қайтарилганини эътиборга олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми,
138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд
Ҳ У К М Қ И Л А Д И:
Олимов Анвар Салимджанович (Olimov Anvar Salimdjanovich)
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,168-моддасининг 1-қисми,
28,211-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир
этганликда айбли деб топилсин.
Олимов Анвар Салимджановичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
25,168-моддасининг 1-қисми билан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Олимов Анвар Салимджановичга Ўзбекистон Республикаси ЖК
28,211-моддасининг 1-қисми билан 2 (икки) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 59-моддаси тартибида, Олимов Анвар
Салимджановичга жиноятлар мажмуи тариқасида, тайинланган жазоларни
қисман қўшиш йўли билан, узил-кесил 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
А.Олимовга озодликни чеклаш жазосини Тошкент вилояти, Янгийўл
шаҳри, Яккабоғ МФЙ, Яккабоғ кўчаси, 122-уйда ўташ белгиланиб:
-ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши
ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган
вақтда уй-жойидан чиқиш;
-назорат
қилувчи
органнинг
розилигисиз
яшаш
жойини
ўзгартирмаслик, Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик;
-оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;
-жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби
тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин.
А.Олимовнинг озодликни чеклаш жазосини ўташ муддати жазони ижро
этиш инспекциясига ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ҳукм ижросини назорат қилиш А.Олимовнинг яшаш жойидаги туман
ИИО ФМБга юклатилсин.
А.Олимов озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан
бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан унинг зиммасига юкланган
мажбуриятларни бажармаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
481-моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар юзага келиши мумкинлиги
тушунтирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг А.Олимовга нисбатан танланган
“гаров” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, 2024 йил 18 сентябрдаги 24947-сони
квитанцияга асосан Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига
топширилган 6.800.000 сўм маблағлар Олимов Анвар Салимджановичга
қайтарилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий
далил тариқасида эътироф этилган 1.000 АҚШ доллари қонуний эгаси
Д.Махкамбоевга қайтарилгани эътиборга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли
Қонуни таҳриридаги Ўзбекистон Республикаси ЖПК 4974-моддасига асосан
ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум,
жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини
олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент
шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига
шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан
сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация
7
тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.
Раислик қилувчи судья:
И.Сабиров