← Назад
Решение #736405 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 587 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 597 | — | code_article | |
| онуни | 11 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
28.11.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2416-сонли иш
М.Акрамовнинг
котиблигида,
даъвогар
“Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер
хўжалигига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида даъвогар вакили М.Маматқулов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
2020 йил 22 майда “Дилмурод Элбек” фермер хўжалиги (Ўтказувчилизинг олувчи), “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалиги (Қабул қилувчилизинг олувчи) ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят
филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04345 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида шартнома имзоланган.
Ушбу шартнома шартларига кўра, “Ўтказувчи-лизинг олувчи” 2019 йил
22 октябрда тузилган 19/04-04-345-сонли лизинг шартномасидаги ўзининг
барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига
воз кечган, “Лизинг берувчи” лизинг шартномасидаги “Ўтказувчи-лизинг
олувчи” тарафи барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг
олувчи” фойдасига воз кечишига розилик берган, “Қабул қилувчи-лизинг
олувчи” лизинг шартномаси бўйича “Лизинг олувчи”нинг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ўз зиммасига қабул қилиб, унинг ўрнига шартноманинг
тарафи бўлишни ўз зиммасига олган.
2020 йил 22 майдаги техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига
кўра, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” томонидан нархи 475.918.725 сўм бўлган
TTZ-811 русумли тракторига бутланган МХ-1.8 пахта териш машинаси техник
соз ҳолатда қабул қилиб олинган.
“Лизинг берувчи” томонидан лизинг шартномаси шартлари лозим
даражада бажарилган бўлсада, “Лизинг олувчи” томонидан шартнома
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан, лизинг тўловларини тўлаб
бориш кечиктирилганлиги оқибатида лизинг тўловлари ҳисобидан 205.442.363
сўм қарздорлик юзага келган.
Натижада, даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалигига нисбатан судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах
вилоят филиали ва “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалиги ўртасида
2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04-345 УФ-сонли лизинг шартномаси
бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига ушбу шартномада
белгиланган тартибда воз кечиш тўғрисидаги 2020 йил 2020 йил 22 майда
тузилган лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда ушбу
шартномага кўра жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалигига
тарафлар ўртасида 2020 йил 22 майда тузилган техникани қабул қилиб олиштопшириш далолатномасига асосан берилган шасси рақами В001033, двигател
рақами 045629 ва МХ-1.8 шасси 001033 бўлган, TTZ-811 русумли трактор
билан бутланган МХ-1.8 пахта териш машинасини суд қарори қонуний кучга
киргандан сўнг уч кунлик муддат ичида соз ва бут ҳолатда қайтариш
мажбуриятини юклаган ҳолда “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига
қайтариб олиб беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан ишга “Дилмурод Элбек”
фермер хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти вакили М.Маматқулов тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва
важларни қувватлаб, жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган лизинг
шартномаси шартлари қўпол равишда бузиб келинганлигини, жавобгар билан
шартномавий муносабатларни давом эттириш имкони йўқлигини, шу сабабли
судга даъво аризаси киритилганлигии маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер
хўжалиги ва учинчи шахс “Дилмурод Элбек” фермер хўжалиги вакил
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата,
жавобгар ва учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришлари ва тақдим этилган
далилларни ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар шартнома шартларига риоя қилиб, ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга лизинг шартномасида кўрсатилган қишлоқ хўжалик техникасини
олиб берган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг
кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Лекин жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, белгиланган график асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва
миқдорларда тўламаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд шартнома,
маълумотнома, лизинг тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш жадвали, лизинг
тўловлари ҳисоб-китоби ва бошқа ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра,
тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги
ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган
қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади.
2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04-345 УФ-сонли лизинг
шартномасининг 13.2-бандида лизинг тўловлари “Лизинг олувчи” томонидан
шартномада белгиланган икки мартадан ортиқ муддат мобайнида тўланмаса бу
ҳолат шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага
берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун
мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса
бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур Кодекснинг 597-моддасига кўра, агар лизинг шартномасида
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ
фойдаланиши, уни соз холатда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш
ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириш
шарт.
Лизинг шартномаси бекор қилинганида лизинг олувчи мол-мулкни
лизинг берувчидан олган ҳолатида унинг нормал эскиришини ва тарафларнинг
келишувида шартлашилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, қайтариб беришга
мажбур.
Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган
тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан
олиши мумкин.
Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий бузган тақдирда, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи
бўлажак лизинг тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш
учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва
зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Лизинг шартномасининг 6.5.6-бандида “Лизинг берувчи” “Лизинг
олувчи” лизинг шартномаси шартларини жиддий тарзда бузган тақдирда,
лизинг олувчидан қабул қилинган тўловлар суммаси барча лизинг
тўловларининг учдан икки қисмидан ошган бўлган тақдирда ҳам бир вақтнинг
ўзида лизинг шартномасини бекор қилиш, “Лизинг олувчи”дан лизинг
объектини соз ва бут ҳолатда қайтариб олиш, шартнома бекор қилинган кунга
қадар ҳосил бўлган лизинг тўловларидан бўлган қарздорлик, пеня, зарар
суммасини ундиришга ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонуни 11-моддаси
биринчи қисмининг учинчи хатбошисида лизинг берувчи қонунчиликда ёки
лизинг шартномасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда лизинг олувчидан
лизинг объектини талаб қилиб олиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилган.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва тақдим этилган далиллар
билан даъвогарнинг важлари тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво
талабларини қаноатлантиришни, 2020 йил 22 майда “Дилмурод Элбек” фермер
хўжалиги, “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалиги ва “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали ўртасида 2019 йил 22 октябрда
тузилган 19/04-04-345 УФ-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан фойдасига ушбу шартномада белгиланган тартибда воз
кечиш тўғрисидаги шартномани бекор қилишни ва ушбу шартнома бўйича
жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалигига берилган шасси
рақами В001033, двигател рақами 045629 ва МХ-1.8 шасси 001033 бўлган, TTZ811 русумли трактор билан бутланган МХ-1.8 пахта териш машинасини суд
қарори қонуний кучга киргандан сўнг уч кунлик муддат ичида соз ва бут
ҳолатда қайтариш мажбуриятини юклаган ҳолда “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамиятига қайтариб олиб беришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
мувофиқ, хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш
вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан БҲМнинг
10 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
27 ноябрдаги “Лизинг муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари
нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўлланилишининг айрим
масалалари ҳақида”ги 289-сонли қарорининг 8.1-бандида лизинг объектини
қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи
қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши
тўғрисида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талаблари қаноатлантирилганлиги ҳамда
жавобгарнинг низонинг судгача етиб келишидаги айбини ҳисобга олиб, суд
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118,170, 176-179,181, 184-моддаларини қўллаб, суд
“Дилмурод Элбек” фермер хўжалиги, “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер
хўжалиги ва “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали
ўртасида 2019 йил 22 октябрда тузилган 19/04-04-345 УФ-сонли лизинг
шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан фойдасига ушбу
шартномада белгиланган тартибда воз кечиш юзасидан 2020 йил 22 майда
тузилган шартнома бекор қилинсин ва жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI”
фермер хўжалигига 2020 йил 22 майдаги техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномасига асосан берилган шасси рақами В001033, двигател рақами
045629 ва МХ-1.8 шасси 001033 бўлган, TTZ-811 русумли трактор билан
бутланган МХ-1.8 пахта териш машинаси суд қарори қонуний кучга киргандан
сўнг уч кунлик муддат ичида “Ўзагролизинг” акциядорлик жамиятига соз ва
бут ҳолатда қайтариш мажбурияти юклатилсин.
Жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалигидан даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “JASORATLI-SHIJOATLI” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 12.518.374 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция шикоят (протест келтириши)
бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев