← Назад
Решение #736406 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2022 йил 28 ноябрь 4-1706-2201/1316-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.К.Абидов, Ўзбекистон
Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “****************” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар “****************” унитар корхонаси ҳисобидан 3 515 000 сўм
асосий қарз, 351 500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “****************” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “****************” унитар корхонаси (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан махсулот етказиб бериш шартномаси
юзасидан
вужудга
келган
3 515 000 сўм асосий қарз, 351 500 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан
ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқилмоқда.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим жавобгарга тегишли тарзда етказилган бўлса-да, даъво ариза
бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга
қадар судга тақдим этилмаган.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан
танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул
қилади.
Суд, юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (етказиб берувчи) ва
жавобгар (сотиб олувчи) ўртасида 2019 йил 04 март куни “Нефт
маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисида” 17-сонли шартнома (бундан буён
матнда “Шартнома”деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-2.2-бандларига кўра даъвогар шартноманинг
1-иловасида белгиланган нарх бўйича, яъни умумий нархи 340 000 000 сўмлик
1 литри 6800 сўмдан, 50 000 литр дизель ёнилғи махсулотини жавобгарга
етказиб бериши, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига асосан жавобгар даъвогар томонидан етказиб
бериладиган махсулот ҳаққини олдиндан 100 фоиз даъвогарнинг тегишли
ҳисобрақамига ўзбек сўмида банк ўтказмалари орқали тўлаб бериш
мажбурияти олган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга 2019 йил 19 февраль кунги
351-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 18 157 000 сўмлик, 2019 йил
11 март кунги 476-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 18 157 000 сўмлик,
2019 йил 29 март кунги 625-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 18 157 000
сўмлик, 2019 йил 04 апрель кунги 688-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан
18 157 000 сўмлик, 2019 йил 23 апрель кунги 856-сонли ҳисобварақфактурасига асосан 33 031 000 сўмлик,2019 йил 11 июнь кунги
1348-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 18 428 000 сўмлик, 2019 йил
22 август кунги 2143-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан 18 428 000 сўмлик,
2019 йил 19 сентябрь кунги 2368-сонли ҳисобварақ-фактурасига асосан
18 428 000 сўмлик, жами 160 943 000 сўмлик нефт махсулотларини етказиб
бериб, ўз мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларини лозим даражада
бажарилмасдан, олинган маҳсулотлар учун 157 428 000 тўловларни амалга
оширгани ҳолда, 2022 йил 03 октябрь куни ҳолатига даъвогар олдида
3 515 000 сўм қарздорлиги юзага келган.
Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ихтиёрий тўлаш ҳақида даъвогар
томонидан жавобгарга 2022 йил 05 октябрь кунги юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Даъвогарнинг 3 515 000 сўм асосий қарз ундириш талаби асосли бўлиб,
мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура,
даъвогар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома ҳамда ишдаги
бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 761 399,70 сўм
асосий қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида
тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган ҳар бир кун
учун 0,5 фоиз миқдорида, бироқ, тўлов муддати кечиктирилган тўлов
суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда, яъни 351 500 сўм пеня
ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Шартноманинг 6.4 бандида шартномада кўрсатилган маҳсулот учун ўз
вақтида ҳисоб-китобни амалга оширмаганлиги учун жавобгар даъвогарга
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,5 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, бироқ пеня миқдори кечиктирилган тўлов
суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги белгиланган.
Даъво аризасида пеня ҳисоб-китоби берилмаганлиги сабабли, суд
томонидан пеня хисоб-китоби қилинди. Жумладан, шартнома бўйича тўловлар
олдиндан амалга оширилиши назарда тутилганлиги сабабли, мажбурият охирги
маҳсулот етказиб берилган 2019 йил 19 август кунидан даъво ариза берилган
2022 йил 24 октябрь кунига қадар 1 145 кунга кечиктирилган деб ҳисоблаб,
(3 515 000 х 0,5%=16 575 х 1 145 кун = 18 978 375 сўм) бироқ, асосий қарзнинг
10 фоизидан ортиқ бўлмаган (3 515 000 х 10%) 351 000 сўмни ташкил
қилганлиги аниқланди.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар ўз вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 2-бандида
“Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги,
мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар
томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт”деб тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарори 4-банди иккинчи хатбошисида, шу билан бирга
судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори
ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига кўра фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган
ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд
бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади.
Ушбу
ҳолатда
суд,
мажбуриятнинг
бузилиши
оқибатларига
мутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини, жавобгар томонидан
олдиндан тўлов амалга оширилмаган бўлса-да, жавобгар билан шартномавий
муносабатлар давом эттирилганлиги, жавобгар томонидан қисман тўловлар
амалга оширилганлигини, пеня суммасини ошиб кетишига даъвогарнинг ҳам
айби борлиги ҳолатларини ўрганиб чиқиб, бироқ, талаб қилинган пеня
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан
(15%/365 х 3 515 000 х 1 145 кун = 1 559 866,4 сўм) кам бўлганлигини инобатга
олиб, даъво талаби ва шартномада назарда тутилган миқдорда тўлиқ, яъни
351 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
5
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг Миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи тўланиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгардан ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, ИПК 118, 176-180, 2031-2035 -моддаларини қўллаб, суд
“****************” унитар корхонаси ҳисобидан “****************”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
3 515 000 сўм асосий қарз, 351 000 сўм пеня ҳамда 24 000 сўм почта харажати,
жами 3 890 600 сўм ундирилсин.
“****************” унитар корхонаси ҳисобидан ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов