Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2504 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый ORUNBAY ASIMOV хусусий корхонаси
Source ID 943888 Claim ID 2987172 PDF Hash b381c225203eaf96... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 ноябрь Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2504-сонли иш Судья О.Эргашев, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар “ORUNBAY ASIMOV” хусусий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси М.Акрамовнинг котиблигида, аризачи вакили Ш.Абулқосимов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ORUNBAY ASIMOV” хусусий корхонасининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни жавобгар томонидан солиқ бошқармасининг 02.11.2022 йилдаги 1514315-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни, ўзи кўрсатган манзили тўғрисида аниқ маълумот тақдим этгунига қадар тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ш.Абулқосимов кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 02.11.2022 йилдаги 1514315-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажарганлиги, жавобгар ўзи кўрсатган манзилда аниқланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилганлигини билдириб, аризани қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, “ORUNBAY ASIMOV” хусусий корхонаси томонидан Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 02.11.2022 йилдаги 1514315-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлигии ўзи кўрсатган манзили тўғрисида аниқ маълумот тақдим этмаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Бироқ, аризачи томонидан судга тақдим қилинган маълумотномадан кўринишича жавобгар Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 02.11.2022 йилдаги 1514315-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажарганлиги, жавобгар ўзи кўрсатган манзилда аниқланганлиги, ушбу ҳолат юзасидан 2022 йил 1 ноябрда солиқ органи ходими иштирокида далолатнома расмийлаштирилганлиги аниқланган. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни рад қилишни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев