Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2202/2628 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT "XALQ BANKI" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "Jurayeva Ra’no Fayzullayevna” фермер хўжалиги
Source ID 984768 Claim ID 2977227 PDF Hash dca457d070823978... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
онунининг 46-моддаси онуни 46 law
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TAYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TAYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 28 ноябрь 4-1405-2202/2628-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Рахматов (2022 йил 18 январдаги 23-06/37-сонли ишончнома асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд филиали ва ЖЖЖ Ф/Х ўртасида 2020 йил 14 майда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига интенив боғ яратиш учун 600 000 000 сўм, 36 ой муддатга 12 ой имтиёзли асосида йиллик 22.5 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредитнинг қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида жавобгар ЖЖЖ Ф/Хга тегишли Ургут туман Қайроқли маҳалласида жойлашган банк ва мижоз ўртасида ўзаро келишув далолатномасига асосан 750 000 000 сўмга келишилган «Машина трактор саройи парки» биноси ердаги фойдаланиш ҳуқуқи билан гаров таъминоти сифатида гаровга қўйган, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ЖЖЖ Ф/Хга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 225 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 25 000 000 сўм график асосида муддати ўтган қарзи, 13 503 000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарзи, жами бўлиб, 263 503 000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни жавобгар ЖЖЖ Ф/Х томонидан гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни, гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, судда вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Рахматов кўрсатма бериб, умумий қарздорлик даъво тақдим қилинган кунда жами бўлиб, 263 503 000 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, суддан ушбу қарздорликни ундириб беришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакили кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ Самарқанд филиали (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ Ф/Х (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2020 йил 14 майь куни 32-сонли кредит шартномаси тузилган, шартномага асосан интенсив боғ яратиш учун 600 000 000 сўм кредит маблағлари йиллик 22.5 % устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга қайтарилиши лозимлиги белгиланган. ХХХ (Гаровга олувчи) ва ЖЖЖ Ф/Х (Ипотека Қарздор) ўртасида 2020 йил 14 май куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида гаров шартномаси тузилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағларини ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.3.3-бандида муддати ўтган қарздорликнинг мавжудлиги ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни муддатида тўламаслик, қарз олувчи томонидан шартнома шартларини бажармаслик, қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиши ва ёки ҳисобварағи хатланган (арест) ҳолатлари мавжуд бўлиши ҳолатлари мавжуд бўлганда банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги белгиланган. ЖЖЖ Ф/Х томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмаслиги оқибатида 2022 йил 7 октябрь ҳолатига жавобгар томонидан 225 000 000 сўм кредит асосий қарз, 25 000 000 сўм график асосида муддати ўтган қарз, 13 503 000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарз, жами бўлиб, 263 503 000 сўм қарздорлик тўланмасдан, шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмаган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ Ф/Х равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ЖЖЖ Ф/Х мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.4-бандида, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,4 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлаши, ҳисобланган жами пеня миқдори бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгилаб қўйилган. Даъвогар томонидан пеня ундириш сўралган ва шартнома шартларига мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш қисми асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига асосан ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чоралари ҳисобланиши ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш жараёнида мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни билан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич баҳосини белгилаш суднинг ваколатидан чиқарилган. Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддаси 4-қисмига кўра, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади. Шу сабабли даъво аризасидаги кредит ва унга ҳисобланган фоизларни жавобгарнинг бошқа мол-мулкларидан ундириш ҳамда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги талаблар рад қилинади. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖ Ф/Хга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги, бу эса шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши, даъвогар томонидан муддати келмаган кредит фоизини ундириш тўғрисида талаб билдирилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖ Ф/Хдан даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 225 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 25 000 000 сўм график асосида муддати ўтган қарзи, 13 503 000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарзи, жами бўлиб, 263 503 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгар ЖЖЖ Ф/Х томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, даъво талабининг гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ЖЖЖ Ф/Хдан даъвогар АТ «Халқ банк» фойдасига 225 000 000 сўм кредит асосий қарзи, 25 000 000 сўм график асосида муддати ўтган қарзи, 13 503 000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарзи, жами бўлиб, 263 503 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровга қўйилган гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган; гаров таъминоти сифатида жавобгар ЖЖЖ Ф/Хга тегишли Ургут туман Қайроқли маҳалласида жойлашган банк ва мижоз ўртасида ўзаро келишув далолатномасига асосан 750 000 000 сўмга келишилган «Машина трактор саройи парки» биносига (ердаги фойдаланиш ҳуқуқи билан) қаратилсин. Даъво талабининг гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ЖЖЖ Ф/Хдан 5 270 060 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Юлдашев