← Назад
Решение #736493 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 ноябрь
Дўстлик шаҳри
4-1303-2201/1885-сонли иш
раислигида, М.Акрамовнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик
тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят
ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “OQ TUYA CHORVA” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан кредит қарзини ундириш юзасидан берган даъво
аризаси бўйича ишни даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили
М.Эргашева (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Жиззах шаҳар ҳудудий
филиали (Банк) ва “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамияти (Қарз
олувчи) ўртасида 2019 йил 9 июль куни 1689-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га икки дона
Автосамосвал SINOTRUKZZ3251N3641A 6х4г/п 25 т русумли юк
автомашинаси сотиб олиш учун йиллик 26 фоиз устама тўлаш, 36 ой муддатда
қайтариш шарти билан 1.280.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, “Қарз
олувчи” эса ажратилган кредитни шартномада белгиланган тартибда ва
муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки ва “OQ TUYA CHORVA”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида кредит шартномаси талабларини ўз
вақтида таъминлаш мақсадида 2019 йил 3 октябрь куни гаров шартномаси
тузилган.
Гаров шартномасига кўра, “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган
жамиятига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 09.08.2019
йилда берилган серияси AAF №1071856-сонли транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган SINOTRUK ZZ3251N3641A
русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури – юк ўзи ағдарувчи, двигатель
рақами
181117012267,
кузов
рақами
рақамсиз,
шасси
рақами
NS2AELNDXKJ007830, ранги оқ, 336 от кучига эга, давлат рақами белгиси
25 157 QAA бўлган автомашина кредит таъминоти сифатида гаровга қуйилган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит қарзини қайтариш графигига амал қилинмасдан
тўланмаслиги оқибатида 123.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 103.420.000
сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Натижада, даьвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “OQ TUYA CHORVA”
масъулияти чекланган жамиятидан 123.000.000 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 103.420.000 сўм фоиз қарзи ва 183.000.000 сўм муддати келмаган
кредит асосий қарзи, жами 409.420.000 сўм кредит қарздорликни ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “OQ TUYA
CHORVA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган, 2019 йилда
ишлаб чиқарилган SINOTRUK ZZ 325! N3641A русумли давлат рақами белгиси
25 157 QAA бўлган автомашинага қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Агробанк”
акциядорлик тижорат банки вакили М.Эргашева тушунтириш бериб, даъво
аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан кредит
шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини, кредит
қарздорлиги белгиланган муддатларда тўланмаганлигини, шу сабабли судга
даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига
тўлов амалга оширилмаганлигини бидириб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажратилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан,
агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгардан қарз суммасини ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “OQ TUYA CHORVA”
масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат
банки фойдасига 123.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи,
103.420.000 сўм фоиз қарзи ва 183.000.000 сўм муддати келмаган кредит асосий
қарзи, жами 409.420.000 сўм кредит қарзини ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин.
270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратиш қисми ҳам асосли
ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Юқорида баён этилган ҳолатларга асосан, суд даъво аризасини
қаноатлантиришни, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки
фойдасига жавобгар “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамиятидан
123.000.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 103.420.000 сўм фоиз қарзи
ва 183.000.000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, жами 409.420.000
сўм кредит қарзини ундиришни, ундирувни гаров шартномасига асосан кредит
таьминоти сифатида гаровга қўйилган “OQ TUYA CHORVA” масъулияти
чекланган жамиятига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан
09.08.2019 йилда берилган серияси AAF №1071856-сонли транспорт
воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган SINOTRUK
ZZ3251N3641A русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, тури – юк ўзи
ағдарувчи, двигатель рақами 181117012267, кузов рақами рақамсиз, шасси
рақами NS2AELNDXKJ007830, ранги оқ, 336 от кучига эга, давлат рақами
белгиси 25 157 QAA бўлган автомашинага қаратишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур нормага мувофиқ суд низонинг судгача етиб келишидаги айбини
ҳисобга олиб, ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамияти зиммасига
юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар
“OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамиятидан 123.000.000 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 103.420.000 сўм фоиз қарзи, 183.000.000
сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, жами 409.420.000 сўм кредит қарзи
ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув гаров шартномасига асосан кредит таьминоти сифатида гаровга
қўйилган “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамиятига Жиззах
вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 09.08.2019 йилда берилган
серияси AAF №1071856-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига
асосан тегишли бўлган SINOTRUK ZZ3251N3641A русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, тури – юк ўзи ағдарувчи, двигатель рақами 181117012267, кузов
рақами рақамсиз, шасси рақами NS2AELNDXKJ007830, ранги оқ, 336 от кучига
эга, давлат рақами белгиси 25 157 QAA бўлган автомашинага қаратилсин.
Жавобгар “OQ TUYA CHORVA” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 8.188.400 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев