← Назад
Решение #73652 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 211 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲУКМ
2025 йил 21 апрель куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди,
ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг раиси
Т.Вахобов, судья ёрдамчиси Ш.Алиёровнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Отажонов,
ҳимоячи А.Солиев ва судланувчи Н.Мадрахимовларнинг иштирокида,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан Мадрахимов
Нодирбек Музаффаржон ўғлига оид 1-1501-2501/457-сонли жиноят ишини
кўриб чиқди.
Мадрахимов
Нодирбек
Музаффаржон
ўғли
(Madraximov Nodirbek Muzaffarjon o`g`li), 2000 йил
23 июнь куни Қува туманида туғилган, ўзбек,
маълумоти олий, уйланмаган, муқаддам судланмаган,
ишламайди, Қува тумани, Қора қум МФЙ, Терак таги
кўчаси, 155-уйда яшайди, иш бўйича гаров эҳтиёт
чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини
2025 йил 14 март куни олган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг
музокара, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини тинглаб, жиноят
иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Судланувчи Н.Мадрахимов ИИВга қарашли
малака ошириш
институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун
хужжатларни расмийлаштириш жараёнида Фарғона вилояти ИИБ тиббиёт
бўлими томонидан соғлиғидаги муаммолар сабабли
яроқсиз деб
топилганига қарамасдан, ижобий мазмундаги хулоса расмийлаштириб
бериш эвазига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2минтақавий мувофиқлаштириш маркази кадрлар билан ишлаш гурухи
инспектори Х.Кузиевга пора тариқасида 100 АҚШ долларини таклиф килиб,
2025
йил
25 март куни Фарғона шаҳар, С.Темур кўчасидаги стадион рўпарасида ушбу
100 АҚШ долларини пора тариқасида Х.Кузиевга берган вақтда, тезкор
тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Судланувчи Н.Мадрахимов судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йил
декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро
этиш Департаментининг касбий тайёргарлик факультетига ҳужжат
топширгани, шундан сўнг, унга кадрлар билан ишлаш инспектори
лавозимида ишловчи Х.Кузиев соғлигини текширтириш учун вилоят ИИБ
тиббиёт бўлимидан ўтишга йўлланма бергани ва у вилоят ИИБ тиббиёт
бўлимидан кўрикдан ўтганида, жигарининг 4-сигментида хол борлиги
аниқлангани,
шу
орада
у
Х.Кузиев билан гаплашиб, унга Тошкент шаҳрига доимий яшаш манзилини
ўзгартирмоқчилигини ва ўша ердан тиббий кўрикдан ўтишини маълум
қилгани ҳамда Тошкент шаҳрида яшовчи танишининг яшаш хонадонига
доимий турар жой манзилини кўчиртириб, Тошкент шаҳридаги Марказий
ҳарбий поликлиникасидан такроран тиббий кўрикдан ўтмоқчи бўлгани,
шундан сўнг 2025 йил 15 февраль куни унга Х.Кузиев қўнғироқ қилиб,
Фарғона шаҳрида топширган тиббий кўриги бўйича ички ишлар органларида
ишлаш учун хизматга яроқсиз деб топилгани ҳақида хулоса келганини
айтгани, шунда у Х.Кузиевга ҳужжатларни Тошкент шаҳрига жўнатмай
туришини сўрагани ҳамда Фарғонага қайтиб борганида учрашишларини
айтгани, сўнгра у 24 февраль куни Тошкентдан Фарғонага қайтиб келиб,
Х.Кузиев билан учрашгани, учрашув давомида у тиббий хулосасини хеч
кимга айтмаслик ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришиб бериш эвазига
Х.Кузиевга 100 АҚШ доллари миқдорида пул таклиф қилгани, шунда
Х.Кузиев уни хизмат хонасига олиб кириб пора бериш ва олиш учун ҳам
жавобгарлик борлиги ҳақида тушунтирганида у хаяжонда Х.Қузиевнинг
гапираётган гапларини мохиятини тушунмагани, сўнг 25 февраль куни у соат
17-00ларда Қувадан Фарғонага келиб, Х.Кузиев билан ўзаро телефон орқали
гаплашиб, у билан Фарғона шаҳар, С.Темур кўчасидаги “ДЮСШ” стадиони
рўпарасида учрашишга келишиб олгани ва келишилган жойда Х.Кузиев
билан кўришиб унга 100 АҚШ долларини бергани, шундан сўнг, воқеа
жойига Департамент ходимлари келиб, ўзларини таништириб унга нисбатан
тадбир ўтказилганлигини айтишиб, ҳолат юзасидан тушунтириш бериш ва
тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш учун Департаментнинг Фарғона
шаҳар бўлимига олиб боришгани ҳамда у ерда ҳужжатлар
расмийлаштиришганини,
ҳозирда
қилмишидан
чин
кўнгилдан
пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ Х.Кузиев судда, 2024 йил 27 май кунидан буён Ўзбекистон
Республикаси ИИВ ЖИЭД 2-МММ кадрлар билан ишлаш гуруҳи инспектори
вазифасида ишлаб келиши, унинг лавозим мажбуриятига, тизимда бўш
бўлган лавозимларни жамлаш, ходимларни меҳнат таътилига ўз вақтида
чиқишини таъминлаш, ходимларни билим савиясини ошириш бўйича ўқув
машғулотларни ташкил этиш ва бошқалар кириши, ҳозирда судланувчи
Н.Мадрахимов ИИВ қошидаги малака ошириш институтининг касбий
тайёргарлик факультетига ўқишга топшириш учун хужжат топширгани ва
Н.Мадрахимовга Фарғона ИИБ поликлиникасидан тиббий кўрикдан ўтиш
жараёнида тиббий комиссия томонидан соғлиғи сабабли хизматга яроқсиз
деган мазмунда тиббий хулоса берилгани, шундан сўнг у Н.Мадрахимовга
телефон орқали яроқсиз тиббий хулоса берилганлигини тушунтириб ўтгани,
бироқ Н.Мадрахимов ундан хулосани ҳеч кимга кўрсатмаслигини, ИИВ
марказий поликлинакасидан тиббий кўрикдан ўтаётганлигини айтиб,
хизматга яроқлилик хулосасини олиб келишини унга маълум қилиб, шу
қатори уни ҳам рози қилишини, бир-икки кунда олдига боришини айтгани,
сўнг 25 февраль куни Н.Мадрахимов қўнғироқ қилиб, ишхонасига
келганлигини, у билан кўришмоқчи эканлинии айтгани, шундан сўнг у
Н.Мадрахимов билан ишхонасининг олдидаги автомобиллар турар жойида
кўришганида, суҳбат давомида Н.Мадрахимов унга, хизматга яроқсизлик
ҳақидаги тиббий хулосани Тошкентга юбормай ҳафтанинг охиригача яъни 1
март кунига қадар ушлаб туришини, хужжатларини бекор қилмаслигини
сўраб, эвазига Фарғона шаҳрида жойлашган бирор чойхонада ош ташкил
қилиб
беришини
ёки
100 АҚШ доллари миқдорида пул беришини айтганида, у Н.Мадрахимов бу
хатти-ҳаракати жиноят эканлигини тушунтиргани ҳамда хизмат хонасига
кириб кетгани, сўнг орадан тахминан 10-15 дақиқа вақт ўтганидан кейин ҳам
Н.Мадрахимов кетмасдан ишхонасининг эшиги олдида турганлигини кўриб,
хизмат хонасига чақириб, унга пора бериш ва олиш жиноят эканлиги,
жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида қайта-қайта тушунтириш
берганигига қарамасдан, Н.Мадрахимов яна унга 100 АҚШ доллари
бермоқчи бўлганида, у Н.Мадрахимовга кечроқ соат 17-00 ларда кўчада
кўришишини айтиб, Н.Мадрахимов кетгач дарҳол марказ бошлиғи номига
билдирги билан ҳолат юзасидан мурожаат қилгани, шундан сўнг у томонидан
берилган билдиргига асосан ИЖҚК Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими
тезкор ходимлари ҳамда ИИВ тезкор вакиллари иштирокида
тадбир
ўтказилиши режалаштирилгани ва Н.Мадрахимов билан телефон орқали
гаплашиб Фарғона шаҳридаги “ДЮСШ” стадиони олдида кўришишни
келишиб олишгани, шундан сўнг тадбир иштирокчилари “ДЮСШ” стадиони
олдида боришгани, у ерга Н.Мадрахимов ҳам соат 17-00да етиб келгани,
сўнг у Н.Мадрахимов билан кўришгани, шунда Н.Мадрахимов чўнтагидан
100 АҚШ долларини олиб, унга бергани ва у пулни олганидан сўнг тезкор
ходимлар уларни ёнига келишиб, Н.Мадрахимовга тезкор тадбир
ўтказилаётганлигини маълум қилишгани, сўнгра тадбир иштирокчилари
билан биргаликда Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлимига боришгани ва
у ерда ходимлар томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганини
баён қилди.
Гувоҳ С.Мадаминов судда, 2025 йил 25 февраль куни ишлари билан
Фарғона шаҳридаги “ДЮСШ” стадиони олдида юрган вақтида, Департамент
ходимлари унга мурожаат қилибшиб тезкор тадбир ўтказилаётганлигини,
ушбу тадбирда холис сифатида иштирок этишни таклиф қилишганида, у
бунга рози бўлгани, шундан сўнг Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлимига
борганида, у ерда Қува туманида яшовчи ҳозирда судланувчи Н.Мадрахимов
ИИВ касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш учун ҳужжатларни
расмийлаштириш жараёнида вилоят ИИБ тиббиёт бўлимидан хизматга
яроқсиз мазмунидаги хулосани олганига қарамасдан, тиббий хулосани хеч
кимга айтмаслик ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришиб бериш эвазига
кадрлар бўйича инспектор бўлиб ишловчи Х.Кузиевга пора тариқасида
100 АҚШ доллари беришни таклиф қилаётганлигини ва Х.Кузиевнинг
билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилишини билгани, шундан сўнг
Х.Кузиевга тадбирда фойдаланиш учун диктафон тақдим қилингани ва
Х.Кузиев Н.Мадрахимов билан телефонда гаплашиб, улар Фарғона шаҳри,
С.Темур кўчасидаги “ДЮСШ” стадиони рўпарасидан учрашишга келишгани,
сўнг улар белгиланган манзилга етиб боришгани, орадан тахминан
40-50 дақиқа ўтганидан сўнг Х.Кузиевни ёнига Н.Мадрахимов келгани ва
улар учрашиб Х.Кузиев Н.Мадрахимовга 100 АҚШ долларини берганидан
сўнг, тадбир иштирокчилари билан бирга Н.Мадрахимовни олдига
боришгани ва Н.Мадрахимовга тезкор тадбир ўтказилганлигини маълум
қилишиб,
100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олингани ва хужжатларини
расмийлаштириш учун Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлимига
боришгани, шундан сўнг у ерда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар
расмийлаштирилганини айтиб ўтди.
Гувоҳ Б.Фозилов ҳам судда, гувоҳ С.Мадаминовнинг кўрсатувларига
ўхшаш кўрсатув берди.
Судланувчи Н.Мадрахимовнинг содир этган жинояти ўзининг айбига
тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Х.Кузиев,
С.Мадаминов ва Б.Фозиловларнинг суддаги кўрсатувлари, шунингдек, судда
текширилган жиноят иши ҳужжатларидаги маълумотнома (и.в 3), билдирги
(и.в 4), тезкор тадбир ўтказиш ҳақида баённома (и.в 13-15), стенограммалар
(и.в 16-20), тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар
билан тўлиқ тасдиқланди.
Суд,
судланувчи
Н.Мадрахимовнинг
жиноий
ҳаракатларини
квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унинг ижобий мазмундаги хулоса расмийлаштириб бериш эвазига
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 2-минтақавий
мувофиқлаштириш маркази кадрлар билан ишлаш гурухи инспектори
Х.Кузиевга қонунга хилоф эканлигини била туриб, 100 АҚШ доллари пора
берганликда ифодаланган ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
211-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган.
Суд, судланувчи Н.Мадрахимовга нисбатан жазо тури ва меъёрини
белгилашда, юқорида қайд этиб ўтилган Конституция нормаларига,
шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари
мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал
тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига,
айбдорнинг
шахсига,
шунингдек,
жазони
енгиллаштирувчи
ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги
тушунтиришларга риоя қилиб, уни айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин
кўнгилдан
пушаймонлигини,
оилавий
шароитини,
муқаддам
судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга
5
олиб, у айбланган модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш
жазоси тайинлашни лозим топади.
Бундан ташқари, суд, иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган ва
1 сўм қийматида “Ипотека банк” АТБ Фарғона вилоят филиалида
сақланаётган 100 АҚШ долларини давлат фойдасига мусодара қилишни;
- 2 дона ДВД дискларни жиноят ишида сақлаш учун қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд
қилди:
Судланувчи Мадрахимов Нодирбек Музаффаржон ўғли Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни
содир этганликда айбли деб топилсин.
Н.Мадрахимовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси
1-қисми билан яшаш жойи, яъни Қува тумани, Қорақум МФЙ, Терактаги
кўчаси, 155-уйни ўқиш ва ишлаш вақтидан ташқари қолган вақтда чиқишини
чеклашдан иборат 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси
тайинлансин.
Н.Мадрахимов зиммасига:
- назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини
ўзгартирмаслик қўшимча тақиқи юклансин.
Жазо ўташ муддати маҳкум жазони ижро этиш инспекциясида ҳисобга
қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Жазони ижро этиш Қува тумани ИИБ Пробация бўлими зиммасига
юклатилсин.
Судланувчи Н.Мадрахимовга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт
чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин, дастлабки тергов
даврида гаров сифатида АТ “Ипотека банки” Фарғона филиалига
топширилган
8.000.000 сўм пуллар судланувчи Н.Мадрахимовга қайтарилсин.
Судланувчи Н.Мадрахимовга Ўзбекистон Республикси ЖКнинг
1
48 -моддаси 6-қисмидаги маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони
ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш
жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғирроқ турдаги жазо билан
алмаштириши мумкинлиги тушунтирилсин.
Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган ва 1 сўм қийматида
“Ипотека банк” АТБ Фарғона вилоят филиалида сақланаётган 100 АҚШ
доллари давлат фойдасига мусодара қилинсин;
- 2 дона ДВД дисклар жиноят ишида сақлаш учун қолдирилсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган, судланувчи ҳукм
нусхасини олган кунидан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга,
6
ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят бериш ва
протест билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Т.Вахобов