← Назад
Решение #736571 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 327 | — | law | |
| нинг | 279 | — | law | |
| онуниннг | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2202/1494-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгарлар «Ал барокат мезони»
хусусий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида), корхона раҳбари Э.Солиев
(хайдовчилик гувохномаси асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) судга АТБ “Микрокредитбанк”
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манаатида иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Ал барокат мезони» хусусий корхонаси
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) 373 548 000 сўм фоиз
тўловларини ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан
расмийлаштирилган кредит шартномаларига мувофиқ жами 2 500 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағ берилганлигини, суднинг ҳал қилув қарорига асосан
кредит маблағларини муддатидан олдин ундириш юзасидан ҳал қилув қарори
қабул қилинганлигини, жавобгар суднинг ижро хужжатини юзасидан
тўловларини
муддатида амалга
оширмаганлиги
натижасида
фоиз
қарздорликлар вужудга келганлигини, суднинг ҳал қилув қарорига асосан
ундирув гаровга қаратилган мулклар давлат ижрочиси томонидан аукцион
савдоларига чиқарилганлигини, даъво талабидаги мулклар сотилмаганлигини,
ижро иши якунланмаганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар суд мажлисида кўрсатма бериб, Бўстон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш, қарздорликни ундириш,
ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш белгиланганлигини, суд қарори
қонуний кучга кириши билан мажбуриятлари ҳам бекор бўлганлигини,
корхона томонидан суд қарорига нисбатан эътироз ёки қаршиликлар олиб
борилмаганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини, ишдаги мавжуд
ва қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 24 июль куни тузилган 130-сонли
кредит шартномасига асосан 5 йил муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш
шарти ва 6 ой имтиёзли давр билан 2 500 000 000 сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Шахрихон тумани,
Хўжаобод МФЙ ҳудудида 2800 кв.метр ер майдонида жойлашган, қурилиш
майдони 1016,72 кв.метр, фойдаланиш майдони 867,69 кв.метрдан иборат
бўлган Қуёнчилик фермаси бино-иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган.
Бўстон туманлараро судининг 2022 йил 17 февраль кунги 4-17032202/55-сонли ҳал қилув қарори билан 2 389 166 667 сўм кредит асосий қарз,
77 901 312 сўм кредит фоизи ва олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати
ундириш, ундирув гаров мулкларга қаратилиб, тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2020 йил 24 июль кунги №130-сонли кредит шартномаси
муддатидан олдин бекор қилинган.
Даъво аризасида даъвогар жавобгардан 373 548 000 сўм фоиз
қарздорликни ундиришни сўраган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш
ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 3 ва 5-бандларида ҳам тушунтириш берилган.
муддатларда амалга оширмаганлиги сабабли 2021 йил 17 декабрдан
судга даъво ариза киритилгунига қадар ажратилган кредитни танидан
тўланмаган қисмига нисбатан банк томонидан 373 548 000 сўм фоиз
ҳисобланган.
Кредит шартномаси суд қарорига асосан муддатидан олдин бекор
қилинганлиги сабабли фоиз суммасини банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгилаш лозим бўлади.
Судга даъвогар вакили томонидан тақдим этилган аризада 2021 йил
17 декабрь кунидан 2022 йил 14 сентябрь кунига қадар кредит суммаси тани
2 389 166 667 сўмга нисбатан Марказий банк томонидан белгиланган йиллик
ставка бўйича 14 фоиздан кунига 929 121 сўмдан 300 кунга 278 736 300 сўм
фоиз ундириш сўралган.
Суд даъвогар вакили томонидан тақдим этилган ариза асосида даъвони
фоиз
қарздорликни
ундириш
ҳақидаги
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, фоиз қарздорликни ундириш ҳақидаги талабни
278 736 300 сўмга қаноатлантиришни, фоиз ундириш ҳақидаги талабни қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада фоиз суммаси ундирувини гаровдаги
мулкларга қаратиш сўралган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни
ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг
2006
йил
22
декабрдаги
13/150-сонли
“Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига
ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ
белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар
мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига
нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда
гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси
қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Суднинг 2022 йил 17 фераль кунги ҳал қилув қарори билан ундирилиш
белгиланган жами 2 467 067 979 сўм миқдоридаги кредит тўловлари юзасидан
ундирув гаровдаги мулкларга қаратилган бўлиб, Мажбурий ижро бюроси
Шахрихон туман бўлими томонидан ҳал қилув қарори асосида тақдим этилган
ижро ҳужжати бўйича гаровдаги мулкни 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда
ундирувчи балансига қабул қилиш ҳақида таклиф хати берилганлиги маълум
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонуниннг 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор
гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиши мумкинлиги белгиланган.
Суд
ундирувни
гаровдаги
мулкларга
қаратиш
талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан
Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Ал
барокат
мезони”
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
АТБ
“Микрокредитбанк” фойдасига 278 736 300 сўм фоиз қарздорлик ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув “Ал барокат мезони” хусусий корхонасига тегишли бўлган
Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудида 2800 кв.метр ер
майдонида жойлашган, қурилиш майдони 1016,72 кв метр, фойдаланиш
майдони 867,69 кв.метрдан иборат бўлган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган Қуёнчилик фермаси биноси бино-иншоотларга қаратилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«Ал барокат мезони» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 5 574 726 сўм давлат божи ундирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” ҳисобидан Республика бюджетига 1 896 234 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
(Хулоса қисм)
4-1703-2202/1494-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгарлар «Ал барокат мезони»
хусусий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида), корхона раҳбари Э.Солиев
(хайдовчилик гувохномаси асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180моддаларига асосланиб
қарор қилади:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
“Ал
барокат
мезони”
хусусий
корхонаси
ҳисобидан
АТБ
“Микрокредитбанк” фойдасига 278 736 300 сўм фоиз қарздорлик ва олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув “Ал барокат мезони” хусусий корхонасига тегишли бўлган
Андижон вилояти, Шахрихон тумани, Хўжаобод МФЙ ҳудудида 2800 кв.метр ер
майдонида жойлашган, қурилиш майдони 1016,72 кв метр, фойдаланиш
майдони 867,69 кв.метрдан иборат бўлган ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган Қуёнчилик фермаси биноси бино-иншоотларга қаратилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
«Ал барокат мезони» хусусий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 5 574 726 сўм давлат божи ундирилсин.
АТБ “Микрокредитбанк” ҳисобидан Республика бюджетига 1 896 234 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Бўстон туман
Ш.Абдухаликов