← Назад
Решение #736581 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 ноябрь
4-1603-2202/3547-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоевнинг котиблигида, аризачи - ХХХХХ нинг
жавобгар – ХХХХХ га нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси бўйича юритилган ишни аризачи вакили З.Юсупов (2022 йил 31
майдаги 22-28644-сонли ишончнома асосида), жавобгар адвокати
Ж.Азимжонов (2022 йил 3 ноябрь кунги 43-сонли ордер ва 2022 йил 11
октябрда берилган ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб
ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи ХХХХХ Чуст туманлараро иқтисодий судига ариза билан
мурожаат этиб ХХХХХ (кейинги матнда - жавобгар деб юритилади)
томонидан Қозоғистон давлатининг “KX Melike” компанияси билан 2021
йил
31
майда
тузилган
31/05-21-сонли
(ИДН
рақами
200067551305506307210200002 бўлган) импорт шартномаси бўйича 2021
йил 4 декабрь ҳолатига 89 300 АҚШ доллари миқдорида дебитор
қарздорликка йўл қўйилганлиги, дебитор қарздорликни бартараф этиш
ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилганлиги, бунга кўра,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида” Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан
ҳисобланган 97 343 876,1 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили аризани қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ариза талабини қисман тан олиб, импорт
шартномаси бўйича 2021 йил 15 июль куни тузилган уч томонлама
шартномага асосан жавобгар 200067551305506307210200002-сонли
импорт шартномаси бўйича ўтказиб берилган 89300 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағи эвазига Қозоғистон давлатида якка тартибда
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Абдиева Ж.Б. томонидан
55 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарлар етказиб берилганлиги, шу
сабабли ушбу қисмига жарима қўлламасликни, қолган қарздорликни
қисқа муддат ичида бартараф этишини билдириб, қонуний тўхтамга
келишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини
янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сонли
қарорида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун бевосита тадбиркорлик
субъектлари жавоб беришлари, импорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт
қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган
ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт
қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши
белгиланган.
Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага
олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
календарь кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 2021 йил 4 декабрь ҳолатига ташқи савдо
операциялари бўйича 89 300 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи
қолган. Бугунги кунга келиб жавобгар томонидан товарларни “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштириш 180 кунгача бўлган
муддатга кечиктирилган. Бу ҳолат Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизими маълумотлари билан тасдиқланади.
Низом 27-бандининг биринчи қисмига кўра, ташқи савдо
контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб
кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан
кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90
кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг
миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда
— репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг
миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Низом 28-бандининг бешинчи қисмида талабномада жарима суммаси
уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, саккизинчи қисмида эса ариза
киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада
кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмаслиги назарда тутилган.
Жавобгарга талабнома 2022 йил 23 август куни юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 23 август
ҳолатига 1 АҚШ долларининг расмий курси 10 900,77 сўмни ташкил этган.
Бунда 89 300 АҚШ долларини сўмдаги эквивалентининг 10 фоизи
97 343 876,1 сўмни ташкил этади.
Бундан
кўринадики,
аризачининг
жавобгарга
нисбатан
97 343 876,1 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш талаби асосли
қўйилган. Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида жавобгар вакили томонидан
тақдим этилган қўшимча ҳужжатларда импорт шартномаси бўйича
2021 йил 15 июль куни тузилган уч томонлама шартномага асосан
жавобгар 200067551305506307210200002-сонли импорт шартномаси
бўйича ўтказиб берилган 89 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи
эвазига Қозоғистон давлатида якка тартибда тадбиркорлик фаолияти
билан шуғулланувчи Абдиева Ж.Б. томонидан 55 300 АҚШ доллари
миқдоридаги товарлар етказиб берилганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат бўйича муқаддам Чуст туманлараро судининг 2022 йил
13 июль кунги 4-1603-2201/804-сонли ҳал қилув қарори билан дебитор
қарздорликнинг қолган 34 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлигига
нисбатан 5 фоиз жарима, яъни 18 551 756 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилган ва 21 600 сўм почта харажатлари ундириш тўғрисида
қарор қабул қилинган. Ҳозирда мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучида.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний
кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу
шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот
қилинмайди.
Жавобгарга муқаддам ушбу ҳолат бўйича суд томонидан ҳуқуқий
таъсир чораси қўлланилган бўлсада, муддати ўтган дебитор қарздорликни
бартараф этиш чорасини кўрмаган.
Юқоридагиларга кўра суд, жавобгарга муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг қолган 34 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликка
нисбатан 10 фоиз жарима қўллашни лозим деб ҳисоблайди.
Бунга
кўра
суд,
аризани
қисман,
яъни
37 062 618 сўм
((34 000*10 900,77)*10%) миқдорида қаноатлантиришни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекситон Республикаси Қонуни
(кейинги матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасининг 2-бандида
ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича давлат божи
ундирилиши, ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Бироқ,
Қонун 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинган. Шу сабабли суд жавобгардан давлат
божи ундирмасликни, тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Бинобарин, ИПКнинг 32, 73, 118, 165, 176, 177, 221, 222-моддаларини
қўллаб, суд
ХХХХХ га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига кўра 37 062 618 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
ХХХХХ ҳисобидан ХХХХХ фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, почта харажатларини
ундириш тўғрисида ижро варақаси берилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган
тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Р. Мухиддинов