Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2725 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Нажмиддин Бекмирзаев Ғофуржонивич якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 984992 Claim ID 2977315 PDF Hash 239bc6efa0f573c5... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу кодекснинг 468-моддаси Ушбу кодекс 468 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Олмалиқ шаҳри 2022 йил 28 ноябрь 4-1107-2202/2725-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Бекмирзаев Нажмиддин Ғафуржоновичга нисбатан 5.843.322,42 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Бекмирзаев иштирокида сайёр тартибдаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Tошкент сув таъминоти” МЧЖ (қуйида – таъминотчи ёки даъвогар) нинг Олмалиқ филиали ва ЯТТ Бекмирзаев Нажмиддин Ғафуржонович (қуйида – абонент ёки жавобгар) ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича 27.09.2018 йилда 166/02-481юр-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, таъминотчи абонент буюртмасига мувофиқ унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилишни, жавобгар эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Таъминотчи томонидан 09.11.2021 йилда абонентга тегишли Олмалиқ шаҳри, А.Темур кўчаси, 100-уй манзилдаги савдо шохобчасида ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганишда шохобчага ўрнатилган 1011107419007 рақамли сувни ҳисобга олиш прибори ишлаб тургани, унинг кўрсаткичлари 00070 м3 экани, пломбалари ҳам жойидалиги, бироқ ушбу приборнинг давлат қиёслов муддати ўтгани (тугагани) аниқланиб, уни 30 кун ичида қиёсловдан ўтказишга кўрсатма берилган (бу ҳақда шу куни TST vil 011169- рақамли акт тузилган). Маълумот учун: 1011107419007 рақамли приборга давлат қиёсловидан ўтгани ҳақида №1926 рақамли сертификат 18.10.2018 йилда берилган ва ушбу сертификат 18.10.2020 йилгача амал қилиши кўрсатилган. Бироқ, 25.03.2022 йилда ўтказилган такрорий ўрганишда шохобчага ўрнатилган 1011107419007 рақамли прибор ишламаётгани (прибор кўрсаткичи 00070 м3) аниқланиб, пломбалари ечилган ва приборни таъмирлатиш ёки алмаштириш, шундан сўнг белгиланган тартибда қайта ўрнатиш бўйича кўрсатма берилган (бу ҳақда шу куни TST vil 0009647 рақамли акт тузилган). Шундан сўнг абонент 30.03.2022 йилда ариза билан таъминотчига мурожаат қилиб, савдо шохобчасига таъминотчи иштирокида 13.04.2022 йилда 1142932 рақамли янги прибор ўрнатган. 1011107419007 рақамли прибор дастлабки текширув давомида берилган муддат ичида давлат қиёсловидан ўтказилмагани ва навбатдаги текширувда айнан ушбу приборнинг ишламаётгани аниқлангани учун даъвогар Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарор билан тасдиқланган Қоидаларга асосан формула бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, абонентга нисбатан 5.843.322,42 сўм зарар ҳисоблаган ва жавобгарга ушбу зарарни ихтиёрий тўлаш тўғрисида 07.06.2022 йилда талабнома юборган. Жавобгар талабномада кўрсатилган зарарни тўламаган ва шу сабабли даъвогар судга мурожаат килиб, жавобгардан 5.843.322,42 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили абонент билан 2018 йилда тузилган шартнома 5 йил муддатга тузилгани ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар давом этаётгани, абонентга ўрнатилган 1011107419007 рақамли приборнинг давлат қиёслов муддати ўтгани ва приборни қиёсловдан ўтказишга кўрсатма берилгани, бироқ кўрсатма ихтиёрий бажарилмагани, қолаверса навбатдаги текширувда ушбу приборнинг ишламаётгани аниқлангани, шундан сўнг абонентга тегишли прибор ечиб олингани ва қоидалар асосида 2022 йилнинг март ойи учун 5.843.322,42 сўм зарар ҳисобланганини маълум қилди ва даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини рад этишни сўради. Суд, даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК 6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади. Ушбу кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари тасдиқланган (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади). Қоидаларнинг 71-банди 3-хатбошида сувни ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик истеъмолчига (абонентга) юкланади, дейилган. Қоидаларнинг 85-бандида эса сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчи айби билан ишдан чиққан, синган, бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилоти хабардор қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиш санасигача, I гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади, деб белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар гарчи, даъво талаблари асоссиз эканини маълум қилган бўлсада, бироқ ўзига тегишли савдо шохобчасига ўрнатилган сувни ҳисобга олиш приборининг ишламаётгани бўйича таъминотчини ўз вақтида хабардор қилганини исботлаб бермади. Ваҳоланки, 09.11.2021 йилда ўтказилган текширишда 1011107419007 рақамли приборнинг кўрсаткичи 00070 м3 экани аниқланган бўлса, 25.03.2022 йилда ўтказилган такрорий текширишда ҳам ушбу приборнинг кўрсаткичи 00070 м 3 эканлиги ҳақида акт тузилган. Бундай ҳолда суд абонентга нисбатан Қоидаларнинг 87-банди “б” кичик банди бўйича 5.843.322,42 сўм ҳисоб-китоб қилинишини асосли деб ҳисоблайди. Бинобарин, ФК 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шартлиги белгилангани учун суд даъвогарнинг 5.843.322,42 сўм зарарни ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келди. Хусусан, даъво аризада мулкий хусусиятга эга (5.843.322,42 сўм) даъво талаби билдирилган. Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган 300.000 сўм (БҲМ 1 баравари миқдорида) давлат божини ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди ва ИПК 68, 118, 176-179-моддалари, ФК 468-478моддалари асосида қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ЯТТ Бекмирзаев Нажмиддин Ғафуржонович ҳисобидан: -даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ фойдасига 5.843.322,42 сўм зарар ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов