Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2720 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент сув таъминоти масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Хакимбоев Абдуразоқ Курбонбаевич якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 984989 Claim ID 2977212 PDF Hash c550564f4e9ba589... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу кодекснинг 468-моддаси Ушбу кодекс 468 code_article
м давлат божини ИПК 118- моддаси м давлат божини ИПК 118 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 ноябрь 4-1107-2202/2720-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатида жавобгар ЯТТ Хакимбаев Абдуразак Курбанбаевичга нисбатан 5.651.202,61 сўм асосий қарзни ва 20.742.747,39 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Хакимбаев иштирокида сайёр тартибдаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Tошкент сув таъминоти” МЧЖ (қуйида – таъминотчи ёки даъвогар) Оҳангарон филиали ва ЯТТ Хакимбаев Абдуразак Курбанбаевич (қуйида – абонент ёки жавобгар) ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича 23.03.2015 йилда 629/02292юр-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, таъминотчи абонент буюртмасига мувофиқ унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилишни, жавобгар эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Таъминотчи томонидан 12.02.2021 йилда абонентга тегишли Олмалиқ шаҳар, Тотувлик кўчаси, 13-1-манзилдаги бинода ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганишда сувни ҳисобга олиш прибори ишлаётгани, пломбалар жойидаги, бироқ абонентнинг 2.249.000 сўм қарзи борлиги учун абонент сув таъминотидан узилиб, винтель тамғаланган ва бу ҳақда шу ерда турувчи фуқаро М.Маматқулова иштирокида 0016320-рақамли акт тузилган. Шунингдек, таъминотчи томонидан 12.03.2021 йилда абонентга тегишли юқоридаги бинода такроран текшириш ўтказилган. Ушбу текширишда илгари тамғаланган винтель очилмагани (бузилмагани), бироқ 20 мм. дм қувур орқали сувдан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати аниқланган ва ушбу қувур узиб ташланган (бу ҳақда 0016513-рақамли акт тузилган). Шундан сўнг, таъминотчи томонидан етказиб берилган совуқ сув ва қабул қилинган оқова учун 2021 йилнинг март ойининг 31 кунига абонентга нисбатан 20.742.747,39 сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинган. Ушбу жами қарздорликни сўндиришни сўраб таъминотчи абонентга 12.06.2022 йилда талабнома юборган, талабномада сумма қопланмаганидан сўнг иқтисодий судга даъво аризаси киритилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгарга тегишли бинода ўтказилган текширишда сувдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда фойдаланилгани аниқлангани, шунинг учун сув сарфи ва оқова сув учун 20.742.747,39 сўм қўшимча тўлов ҳисоблангани, етказиб берилган сув ва оқова сув учун жавобгарнинг 01.06.2022 йил ҳолатига 5.651.202,61 сўм қарзи борлигини, бироқ ушбу асосий қарз тўланганини маълум қилди ва суддан даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари асоссиз эканини, чунки 5.651.202,61 сўм асосий қарзни тўлиқ сўндиргани, қўшимча ҳисобланган тўловлар ҳам асоссиз эканини, чунки жавобгар сув таъминотига ўзбошимча уланмаганини, балки балки шу манзилда вақтинча яшаган фуқаролар сув таъминотига ўзбошимча уланганини маълум қилди ва даъво аризани рад этишни сўради. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳаражатларини тарафларнинг зиммасига юклашни лозим топади. ФК 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК 6-параграфи 468-478моддалар) қоидалари қўлланади. Ушбу кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 5.651.202,61 сўм асосий қарзни ундириш талаби баён этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва жавобгар вакиллари берган кўрсатмага кўра, даъво аризадаги 5.651.202,61 сўм асосий қарз тўлиқ сўндирилган. Бундай ҳолда суд абонентнинг етказиб берилган совуқ сув ва қабул қилинган оқова учун қарзи тўлиқ сўндирилган деб ҳисоблайди. Шунинг учун суд даъво аризанинг жавобгар ҳисобидан 5.651.202,61 сўм асосий қарзни ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни рад этади, бироқ ушбу талаб бўйича ҳисобланган 113.024 сўм давлат божини ИПК 118- моддаси асосида жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан қўшимча ҳисоб-китоб қилиниши натижасида ҳосил бўлган 20.742.747,39 сўм тўловлар (зарар)ни ундириш талаби баён этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари тасдиқланган (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади). Қоидаларнинг 49-бандида фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради, дейилган. Қоидаларнинг 94-бандида ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади, деб кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили абонентга тегишли бинода 12.03.2021 йилдаги текширишда совуқ сувга (тармоққа) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқлангани ва шунинг учун абонентга нисбатан Қоидаларнинг 94-банди ва 87-бандининг “б” кичик банди бўйича қўшимча 20.742.747,39 сўм ҳисоб-китоб қилинганини билдирди. Ишдаги ҳужжатларда фуқаро М.Маматқулованинг даъвогар номига 12.04.2021 йилда ёзган хати мавжуд. Ушбу хатда М.Маматқулова абонентга тегишли бинода вақтинча оиласи билан бирга яшагани, бироқ 12.02.2021 йилда ушбу бинодаги винтель таъминотчи томонидан тамғалангани учун турмуш ўртоғи бинонинг ертўласидаги таъминотчининг тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олгани, бундан абонентнинг хабари бўлмагани, ушбу ҳолат таъминотчи томонидан аниқлангани ҳақида маълум қилган (М.Маматқулова ушбу ҳолатларни судга келган ҳолда ҳам тасдиқлади). Суд таъминотчи ўзбошимчалик билан тармоққа уланишга нисбатан Қоидаларнинг 94-банди ва 87-банди асосида қўшимча тўловларни ҳисобкитоб қилишга ҳақли эканини эътироф этади. Бироқ, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш ким томонидан амалга оширилганини тўлиқ аниқламасдан туриб, 2021 йилнинг март ойининг 31 куни учун ҳисобланган 20.742.747,39 сўм қўшимча тўловларни айнан абонентга нисбатан талаб этишга оид важлари билан келишмайди. Чунки, ФК 985-моддаси 1-қисми мазмунига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли юридик шахсга етказилган зарар зарарни етказган шахс томонидан қопланади. Бундай ҳолда суд низога сабаб бўлган ҳолат яъни, тармоққа ўзбошимчалик билан уланишда абонентнинг айби йўқлигини, ушбу уланиш абонент томонидан амалга оширилмаганини эътироф этади ва даъво аризанинг айнан абонент ҳисобидан 20.742.747,39 сўм зарарни ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни рад этади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунинг учун суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган 527.879 сўм давлат божининг 113.024 сўм қисмини жавобгар зиммасига, қолган 414.855 сўм қисмини ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклайди ва ИПК 68, 118, 176-179-моддалари, ФК 468-478-моддалари асосида қарор қилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ЯТТ Хакимбаев Абдуразак Курбанбаевич ҳисобидан республика бюджетига 113.024 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 414.855 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов