← Назад
Решение #736646 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 468 | — | code_article | |
| м давлат божини ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 ноябрь
4-1107-2202/2723-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ
манфаатида жавобгар ЯТТ Маркибаева Сурайё Бегижон қизига нисбатан
1.571.364,26 сўм асосий қарзни ва 4.520.214,24 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини даъвогар вакили Н.Рахмонқулов (ишончнома асосида), жавобгар
вакили С.Маркибаева иштирокида сайёр тартибдаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Tошкент сув таъминоти” МЧЖ (қуйида – таъминотчи ёки даъвогар)
Оҳангарон филиали ва ЯТТ Маркибаева Сурайё Бегижон қизи (қуйида – абонент
ёки жавобгар) ўртасида ичимлик сувини етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш
хизматларини кўрсатиш бўйича 26.07.2019 йилда 784/02-276юр-сонли шартнома
тузилган.
Шартномага кўра, таъминотчи абонент буюртмасига мувофиқ унга
белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул
қилишни, жавобгар эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Таъминотчи томонидан 28.10.2021 йилда абонент жойлашган Олмалиқ шаҳар,
А.Темур кўчаси, 3-70-манзилдаги бинода ичимлик сувдан фойдаланиш ҳолати
ўрганилган. Ўрганишда абонент фойдаланаётган 1040970 рақамли сувни ҳисобга
олиш прибори соз ҳолда ишлаётгани, пломбалари ҳам жойидаги аниқланган ва бу
ҳақда TST vil 011021- рақамли акт тузилган.
Шунингдек, таъминотчи томонидан 13.11.2021 йилда абонент жойлашган
юқоридаги бинода такроран текшириш ўтказилган ва 1040970 рақамли сувни
ҳисобга олиш прибори соз ҳолда ишлаётгани, пломбалар ҳам жойидалиги, бироқ
1040970 рақамли приборни 30 кун ичида давлат қиёслов кўригидан ўтказишга,
1.303.000 сўм қарздорликни 3 кун ичида сўндиришга кўрсатма берилган ва бу
ҳақда TST vil 011270- рақамли акт тузилган.
Шундан сўнг, таъминотчи томонидан етказиб берилган совуқ сув ва қабул
қилинган оқова сув учун 2021 йилнинг декабрь ойининг 18 кунига абонентга
нисбатан 4.520.214,24 сўм қўшимча ҳисоб-китоб қилинган.
Ушбу жами қарздорликни сўндиришни сўраб таъминотчи абонентга
13.06.2022 йилда талабнома юборган, талабномада суммалар сўндирилмаганидан
сўнг иқтисодий судга даъво аризаси киритилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни
такрорлаб, жавобгар фойдаланиб келаётган 1040970-рақамли приборни 13.11.2021
йилда кўрсатма берилганидан сўнг 30 кун ичида давлат қиёсловидан ўтказмагани
сабабли сув сарфи ва оқова сув учун 4.520.214,24 сўм қўшимча тўлов
ҳисоблангани, етказиб берилган сув ва оқова сув учун жавобгарнинг 01.06.2022
йил ҳолатига 1.571.364,26 сўм қарзи борлигини, абонент томонидан бугунги кунда
3.460.000 сўм тўланганини маълум қилди ва суддан даъво аризани қисман
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талаблари асоссиз
эканини, чунки 1.571.364,26 сўм асосий қарзни тўлиқ сўндиргани, бу ҳақда
банкнинг тўлов ҳужжатлари борлигини, қўшимча ҳисобланган тўловлар ҳам
асоссиз эканини маълум қилди ва даъво аризани рад этишни сўради.
Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳаражатларини тарафларнинг зиммасига
юклашни лозим топади.
ФК 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида, шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб
чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва
бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФК
6-параграфи 468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
Ушбу кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса
қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 1.571.364,26 сўм асосий қарзни ундириш
талаби баён этилган.
Суд мажлисида таъминотчи тақдим этган ва бир томонлама тасдиқланган
солиштириш-таққослаш актига кўра, абонент 15.08.2022 йилдаги тўлов ҳужжати
билан 1.960.000 сўм, 05.10.2022 йилдаги тўлов ҳужжати билан яна 1.500.000 сўм
тўлаган. Бундай ҳолда суд абонент томонидан 3.460.000 сўм тўловлар амалга
оширилганини инобатга олади ва абонентнинг етказиб берилган совуқ сув ва қабул
қилинган оқова сувлар учун 1.571.364,26 қарзи тўлиқ сўндирилган деб ҳисоблайди.
Шунинг учун суд даъво аризанинг жавобгар ҳисобидан 1.571.364,26 сўм асосий
қарзни ундиришга оид қисмини қаноатлантиришни рад этади, бироқ ушбу талаб
бўйича ҳисобланган 31.428 сўм давлат божини ИПК 118-моддаси асосида жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан қўшимча ҳисоб-китоб
қилиниши натижасида ҳосил бўлган 4.520.214,24 сўм тўловлар (зарар)ни ундириш
талаби баён этилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш
қоидалари тасдиқланган (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади).
Қоидаларнинг 69-бандида сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг
чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти
истеъмолчига шартномада кўрсатилган тартибда (почта орқали, шахсан, электрон
почта воситасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида ва ҳоказо) огоҳлантириш хати
жўнатади. Унда сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш муддати
тугаётганлиги қайд этилади, истеъмолчи учрашиши керак бўлган шахс, манзил,
телефон рақами ва электрон манзили кўрсатилади.
Истеъмолчи огоҳлантириш хатини олган кундан бошлаб уч кун муддатда
ИСКХ ташкилоти вакили билан ёзма, оғзаки ёки телефон орқали боғланиб, ушбу
корхона вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобини текширишга олиб кетиш,
икки томонлама далолатнома тузиш санаси, вақтини келишиб олади. Бунда
далолатнома тузилган сана, сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш ва қайта
ўрнатиш учун кетадиган вақт, унинг кўрсаткичлари қайд этилиши лозим.
I гуруҳ истеъмолчиси узрли сабабга кўра (хизмат сафарида, касалхонада
бўлиш) ўз вақтида сувни ҳисобга олиш асбобини назоратдан ўтказа олмаган
ҳолларда (тегишли ҳужжатлар тақдим этилганда) огоҳлантириш хати берилган
кундан кейинги муддат узрли сабаб кўрсатилган муддатга узайтирилади.
Мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда ИСКХ ташкилоти
истеъмолчига огоҳлантириш хати бермаганда, барча гуруҳ истеъмолчилари
томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш прибори орқали
истеъмол қилинган ичимлик суви учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қатъиян ман
этилади.
ИСКХ ташкилоти истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг
белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг
кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари учун ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ
истеъмолчилари учун - ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича
ҳисоб-китоб қилинади, деб белгиланган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили абонент ўзига тегишли
1040970-рақамли приборни 13.11.2021 йилдаги текширувдан бошлаб 30 кун ичида
даврий қиёсловдан ўтказмагани учун абонентга нисбатан Қоидаларнинг 69-банди
ва 87-бандининг “б” кичик банди бўйича қўшимча 4.520.214,24 сўм ҳисоб-китоб
қилинганини билдирди. Бироқ, суд даъвогар вакилининг ушбу важлари билан
келишмайди.
Биринчидан, Қоидаларнинг 60-бандига кўра, узатилган сувнинг ҳисобини
юритиш учун давлат синовидан ва рўйхатидан ўтказилган сув ҳисоблагичлар
ишлатилиши лозим ва улар тегишли тартибда берилган метрологик аттестация ва
синовлардан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши
шарт.
Қоидаларнинг 62-банди 1-хатбошида совуқ сувни ҳисобга олишнинг мақбул
усуллари ва ўлчаш воситаларини танлаш, сувни ҳисобга олиш асбобларини
назоратдан ўтказиш ишлари норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши
керак. Сув ўлчагичдан фойдаланишнинг белгиланган чегарали текширишлараро
муддати тугаганда ёки унинг ҳақиқий ҳолати бўйича текширув ўтказишнинг
имконияти бўлмаганда ИСКХ ташкилоти ёки ушбу асбобни таъмирлаш ва
текшириш ишлари учун рухсатномаси бор, аккредитациядан ўтган тегишли
органлар хулосасига кўра уни алмаштириш чора-тадбирлари кўрилади, дейилган.
Ушбу 62-банднинг 2-хатбошига кўра, сувни ҳисобга олиш асбобини
текширишлар оралиғи :
жисмоний шахсларнинг ҳисоблаш асбоби учун - 8 йилни;
юридик шахсларнинг ҳисоблаш асбоби учун - 4 йилни ташкил қилади.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2019 йилдаги 698-сонли қарори
билан тасдиқланган (3-илова) Ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини
(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг Маъмурий регламентнинг 4-бандида ҳисобга олиш ускуналарини
қиёслаш даврийлиги :
юридик шахсларнинг ҳисоблаш асбоби учун - 4 йилни ташкил этади.
Ҳисобга
олиш ускуналарига
2019 йилнинг
1 ноябрга
қадар
расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида
қолади, деб белгиланган.
Абонент фойдаланиб келган 1040970-рақамли сувни ҳисобга олиш прибори
метрология органи томонидан 25.06.2019 йилда даврий қиёсловидан ўтказилган ва
ушбу приборга 25.06.2023 йилгача амал қилиш муддатига эга бўлган 7326-сонли
сертификат берилган.
Бундай ҳолда суд 13.11.2021 йилда ўтказилган текширишда абонент
фойдаланиб келган 1040970-рақамли приборнинг даврий қиёслов муддати ўтмаган,
деб ҳисоблайди.
Иккинчидан, 28.10.2021 йилда ҳамда 13.11.2021 йилда ўтказилган
текширишда абонент фойдаланиб келган 1040970-рақамли прибор соз ҳолатда
яъни, ишлаб тургани бўйича актлар тузилган.
28.10.2021 йилда ҳамда 13.11.2021 йилда ўтказилган текширишда 1040970рақамли прибор соз ҳолатда ишлаб тургани, шунингдек ушбу приборга ваколатли
орган томонидан 25.06.2019 йилда берилган 7326-сонли сертификатнинг амал
қилиш муддати 25.06.2023 йилгача этиб белгилангани, Вазирлар Маҳкамасининг
20.08.2019 йилдаги 698-сонли қарори билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг
4-бандида ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йилнинг 1 ноябрга қадар
расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида
қолади, деб белгилангани учун суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан қўшимча
4.520.214,24 сўм ҳисоб-китоб қилинганига оид важлари билан келишмайди ва ушбу
талабни рад этишни лозим топади.
Давлат божи ставкаларининг миқдорларига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризалардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан
республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган.
Шунинг учун суд ушбу иқтисодий иш бўйича ҳисобланган 300.000 сўм давлат
божининг 31.428 сўм қисмини жавобгар зиммасига, қолган 268.572 сўм давлат
божини ва 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклайди ва ИПК 68,
118, 176-179-моддалари, ФК 468-478-моддалари асосида
қарор қилди:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ Маркибаева Сурайё Бегижон қизи ҳисобидан республика
бюджетига 31.428 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
268.572 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражати даъвогар “Тошкент сув
таъминоти” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Каримов