Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1937 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзсаноатқурилишбанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Beauty Class Decor масъулияти чекланган жамияти
Source ID 987116 Claim ID 2981648 PDF Hash 338a45083e54a8df... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПКнинг 108-моддаси ИПКнинг 108 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) тумани 2022 йил 28 ноябрь 4-1105-2202/1937-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.М.Эшмирзаев, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Ш.Сафаров (2022 йил 20 октябрдаги ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖ ҳисобидан 150.000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарздорлик, 3941 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлик, жами 153.941 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қипчоқ маҳалла ҳудудида жойлашган “Шиша идишларга ишлов бериш” цехининг бир қисми (литер 0010 навес, литер 0011 цех, литер 0013 столовой, литер 0014 бостирма хауз, литер 0015 Кательная, литер 0017 навес)га қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖ ҳисобидан 150.000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарздорлик, 3941 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлик, жами 153.941 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қипчоқ маҳалла ҳудудида жойлашган “Шиша идишларга ишлов бериш” цехининг бир қисми (литер 0010 навес, литер 0011 цех, литер 0013 столовой, литер 0014 бостирма хауз, литер 0015 кательная, литер 0017 навес)га қаратишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили низо юзасидан тарафлар 2022 йил 28 ноябрда медиатив келишув тузишганлигини билдириб, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасининг биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатлар билан ҳамда тақдим қилинган медиатив келишув билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 131-моддасида тарафлар низони медиатив келишув битимини тузиб ҳал этиши, медиатив келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкинлиги белгиланган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида медиация низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги, 29-моддасида эса медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилиши, медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилиши, медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли эканликлари белгиланган. Мазкур иқтисодий ишни кўриш жараёнида тарафлар ўзаро келиб чиққан низони медиатор Ш.Сафаров кўмагида медиация орқали ҳал қилишган бўлиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 ноябрда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. ИПКнинг 108-моддасига кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. Демак, тарафлар медиатив келишувга эришганликлари боис даъво кўрмасдан қолдирилади, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси талабига мувофиқ давлат божи ундирилмайди, 24.000 сўм почта харажати асосий жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилади. Юқорида баён этилганларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 53-банди ҳамда 108-, 195- ва 196-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Beauty Glass Decor” МЧЖ ҳисобидан 150.000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий қарздорлик, 3941 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлик, жами 153.941 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик ҚФЙ, Қипчоқ маҳалла ҳудудида жойлашган “Шиша идишларга ишлов бериш” цехининг бир қисми (литер 0010 навес, литер 0011 цех, литер 0013 столовой, литер 0014 бостирма хауз, литер 0015 кательная, литер 0017 навес)га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “Beauty Glass Decor” МЧЖ ҳисобидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев