← Назад
Решение #736719 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 28 ноябрь
№ 4-1603-2201/3955
Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Шокиров, даъвогар–
«Попдонмахсулотлари» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар–
«Тўрақўрғон иссиқ нон» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2674560 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Попдонмахсулотлари» АЖ (кейинги матнда - даъвогар деб
юритилади) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«Тўрақўрғон иссиқ нон» масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда
- жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2674560 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур ҳолатда жавобгар юридик шахс эканлиги ҳамда даъвонинг
баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (судга
мурожаат этилган кунга ҳолатига базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма баравари – 300.000х20=6.000.000 сўм) кам эканлигини инобатга
олиб, суд ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни
лозим топган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон, ун ва
нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (кейинги матнда Қарор деб
юритилади)га ҳамда «Ўздонмахсулот» АКнинг 2019 йил 14 октябрдаги 39сонли буйруғига асосан жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар биржа савдосига қўйиб сотилиши белгиланган. Мазкур
савдода «Тўрақўрғон иссиқ нон» масъулияти чекланган жамияти иштирок
этиб, «Попдонмахсулотлари» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган жами
36774350 сўмлик 15000 кг ун маҳсулотини ўз вақтида олиб кетган. Бироқ
жавобгар томонидан Қарор талабларига тўлиқ риоя қилинмасдан,
олинган маҳсулот учун тўлов амалга оширилмаган. Натижада, 2022 йил 27
октябрь ҳолатига бухгалтерия ҳужжатларига асосан даъвогар олдида
2674560 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга
қарздорликни тўлаш тўғрисида 2022 йил 18 октябрда 323-сонли
талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 2674560 сўм асосий қарздорлиги
мавжудлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан хисоб варақ фактуралар,
маҳсулотни олганлик ҳақидаги ишонч ваколатлари ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатларда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн
беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни
илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма
нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади.
Бироқ, жавобгар қонунда белгиланган муддатларда ёзма фикрини ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этмаган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 2674560 сўм қарздорликни
ундириш талаби қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ
асосли ва суд уни қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш билан боғлиқ 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта
харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177, 2032, 2034-моддаларини
қўллаб,
бошқармасининг «Попдонмахсулотлари» АЖ манфаатида киритган даъво
талаблари қаноатлантирилсин.
«Тўрақўрғон иссиқ нон» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
«Попдонмахсулотлари» АЖ фойдасига 2674560 сўм асосий қарз ҳамда
тўланган 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«Тўрақўрғон иссиқ нон» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.
Судья
А.Шокиров