← Назад
Решение #736739 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
28.11.2022 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2503-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев, даъвогар
“DUSTLIK AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “YONARIQ XOSILI” фермер хўжалигидан 1.600.000 сўм асосий қарз ва 198.400 сўм
пеняни ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
“DUSTLIK AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда даъвогар) ва “YON-ARIQ XOSILI” фермер хўжалиги (бундан кейинги
матнларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 1 август куни бошоқли дон етиштириш
учун қишлоқ хўжалик корхоналарига ўғитлар ва кимёвий воситалар етказиб
бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар жавобгарга минерал ўғитлар ва бошқа
кимёвий воситалар (маҳсулот)ни бериш, жавобгар эса берилган маҳсулот ҳақини
тўлаш ва қабул қилиш мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб, 2022 йил
30 сентябрдаги 134-сонли ҳисобварақ-фактура билан 1.600.000 сўмлик маҳсулот
жавобгарга топширилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаган ҳамда олинган маҳсулот учун 1.600.000 сўм пул маблағини
тўламасдан келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш ҳақида
талабнома юборилган. Лекин, қарздор мажбуриятларини бажармаган, шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда қарзини тўламаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 1.600.000 сўм асосий қарз ва 198.400 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра,
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
1
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан
ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра,
мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида 2022 йил 1 августда тузилган
маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини
бажариб, жавобгарга шартномада назарда тутилган маҳсулотларни топширган.
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисоб-фактуралар, солиштириш далолатномаси ва бошқа ҳужжатларда ўз
тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак деб белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.600.000 сўм асосий қарз
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида жавобгардан даъвогар фойдасига 198.400 сўм
пеняни ундириш сўралган.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка
тўлаш тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида шартномага
мувофиқ бериладиган маҳсулот учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда жавобгар
даъвогарга муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, аммо бу кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Жавобгар томонидан
шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Даъвогар томонидан талаб қилинган
сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга
оширилганлиги аниқланди.
Шу сабабли суд даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 198.400
сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 2034 -моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “YON-ARIQ XOSILI” фермер хўжалигидан даъвогар “DUSTLIK
AGROXIM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.600.000 сўм асосий қарз,
198.400 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “YON-ARIQ XOSILI” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига
апелляция тартибда шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев
3