Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2687 Дата решения 28.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "АГРОБАНК" АТБ Ответчик / Подсудимый "JAMOL BOBO 888" оилавий корхонаси
Source ID 944215 Claim ID 2986594 PDF Hash dee20c5e4fc7dbfa... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси тисодий процессуал кодекси 2034 code_article
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси Ушбу Кодекс 2034 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 28 ноябрь 4-1405-2201/2687-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ў.Қ.Мурадов, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар Самарқанд туманидаги ХХХдан 2.720.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 15.000 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ ва ХХХ ўртасида 2021 йил 16 апрелда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ун сотиб олиш учун 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 15.000.000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит таъминоти сифатида суғурта полиси тақдим қилинган, ХХХ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар АТБ «Агробанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ХХХга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2.720.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 15.000 сўм кредит фоизини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ ва ХХХ ўртасида 2021 йил 16 апрелда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида ун сотиб олиш учун 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 15.000.000 сўм кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ХХХнинг тўлов топшириқномасига асосан 15.000.000 сўм пул маблағини ўтказиб берган. ХХХ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 2022 йил 16 сентябрь ҳолатига 2.720.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 15.000 сўм кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ХХХ бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ХХХ мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар АТБ «Агробанк» фойдасига 2.720.000 сўм кредит асосий қарзи ва 15.000 сўм кредит фоизини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 2034,2035-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар АТБ «Агробанк» фойдасига 2.720.000 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 15.000 сўм кредит фоизи ва тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида мажбурий ижро этилиши лозим. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов