Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1604 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Элмурод ўғли Элбек" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Дон-халқ ризқи" акционерлик жамияти
Source ID 974685 Claim ID 2966102 PDF Hash 1325274bdc80b08d... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ФКнинг 364-моддаси ФКнинг 364 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 ноябр 4-1802-2201/1604-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Н.Қурбонов (2022 йил 15 июндаги 13\06-сонли ишончномага асосан), “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалигининг раҳбари Э.Қурбонов, “Дон-Халқ ризқи” АЖ вакили Ж.Шапсанов (2022 йил 15 ноябрдаги 18-сонли ишончномага асосан), “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ вакили Н.Назаров (2022 йил 15 ноябрдаги 8-сонли ишончномага асосан) ва Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили С.Жабборов (2022 йил 21 ноябрдаги 01/262-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалигининг манфаатида, “ДонХалқ ризқи” АЖ, “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1604-сонли ишни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ : Шаҳрисабз туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши (матнда кенгаш деб юритилади) “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалигининг манфаатида(матнда даъвогар деб юритилади), жавобгарлар “Дон-Халқ ризқи” АЖ ва “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2020 йил 17 сентябр куни “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги билан “Дон-Халқ ризқи” АЖ ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 155-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага мувофиқ “хўжалик” “тайёрловчи”га 2021 йил ҳосилидан жами 22,6 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1,2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини “тайёрловчи ” эса “хўжалик” ни ушбу шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини нарх ўзгаришини (3.2 банд) ҳисобга олган ҳолда тўлаш мажбуриятини олганлигини, шартноманинг 1,2 қисм бўйича “хўжалик” “тайёрловчи”га 22,6 гектар ердан 45,0 тонна товар дон маҳсулотини топшириши “тайёрловчи” эса қабул қилиб олинган товар дон маҳсулоти учун 1550 сўмдан жами 69 750 000 сўм пул тўлаши кераклиги белгиланганлигини, мазкур шартнома бўйича фермер хўжалиги томонидан ғалла 2021 йил учун агротехник тадбирлар ва бошқа ишларнинг 80 фоизи АТБ “Агробанк”нинг Шаҳрисабз филиалидан имтиёзли кредит олиб, 2020 йил октябр ойларида уруғлик дон “Дон-Халқ ризқи” АЖдан олиниб, экилиб бўлганидан, ишлар бажариб бўлганидан кейин 2021 йилнинг феврал ойининг 17 кунидан ҳеч бир сабабсиз огоҳлантирилмасдан бошоқли дон харид қилиш бўйича “Дон-Халқ ризқи” АЖ шартнома шартларини оғзаки айтиб, барча фермер хўжаликларини “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ билан қайта шартнома қилишга АЖ масъул ходимлари, туман ҳокими, туман прокурори мажбурлашиб, туманда барча фермерлар бир кунда “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ билан қайта шартнома туздиришганлигини, 155-соли шартномадаги мажбуриятлар бажарилиб, дон омборига топширилганлигини, маҳсулот қабул қилинганлиги тўғрисида барча 14 дона юк хатларида “Дон-Халқ ризқи” АЖ тарозибонларининг имзоси қўйилганлигини, “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги билан “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 175-сонли шартнома тузилганлигини, мазкур шартномага мувофиқ “хўжалик” “тайёрловчи”га 2021 йил ҳосилидан жами 22,6 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1,2-бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини “тайёрловчи” эса “хўжалик” ни ушбу шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлигини, шартноманинг 1,2 қисм бўйича “хўжалик” “тайёрловчи”га 22,6 гектар ердан 72,5 тонна товар дон маҳсулотини топшириши “тайёрловчи” эса қабул қилиб олинган товар дон маҳсулоти учун 1550 сўмдан жами 112 375 000 сўм пул тўлаши кераклиги белгиланганлигини, хўжалик ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ бажарганлигини, келишилган манзилга “Дон-Халқ ризқи” АЖ бош корхонасига жами 75,9 тонна бошоқли дон топширган ва шартномада келишилган нарх бўйича 1550 сўмдан ҳисоб китоб ишлари амалга оширилганлигини, “Дон-Халқ ризқи” АЖ, “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ шартнома талабларини бузганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 март кунидаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4634-сонли қабул қилинган қарорининг 2-банди б)-кичик бандида, 2021 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётида тўлиқ воз кечилиши белгиланганлигини, шунга қарамасдан, жавобгарлар шартноманинг 3.4 ва 3.2 бандлари талабларига зид равишда бугунги кунга қадар тўловни амалга оширмаганлигини ва шартноманинг нархини ўзгартириш юзасидан қилинган мурожаати оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, “Элмурод ўғли Элбек” фермер хўжалиги ҳисобига жавобгарлар “Дон-Халқ ризқи” АЖ, “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ ҳисобидан тўланмаган 102 161 400 сўм асосий қарз, 51 080 700 сўм пеня ундиришни, “Дон Халқ ризқи” АЖ мансабдор шахслари ва уларни ҳужжатларини сохталаштириш ҳаракатларини ёзма ҳимоялаб келаётган “Ўздонмаҳсулот” АКсининг мансабдор шахсларига нисбатан хусусий ажрим чиқаришни, бошоқли дон харид қилиш бўйича 175-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва қонунбузилиши йўл қўйилганлиги ҳолати юзасидан хусусий ажрим чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Шаҳрисабз туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаши вакили даъво ариза талабини қўллабқувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари судга илтимоснома киритганлигини, жавобгарлар ўзаро тил бириктириб ноқонуний иш қилишганлигини, ишни прокуратурага ўтказиш керак эканлигини, донни биржа нархида олиши кераклигини билдириб, даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Дон Халқ ризқи” АЖ вакили ёзма фикр тақдим этиб, даъво талаби асоссиз эканлигини, даъвогарнинг илтимосномасини ишга алоқаси йўқлигини, дон эркин нархда олинмаганлигини, шартномада давлат хариди кўрсатилганлигини, шартномалар қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини, даъвогарнинг илтимосномасини ва даъвони рад этишинни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ вакили даъво талаби асоссиз эканлигини, даъвогарнинг илтимосномасини ишга алоқаси йўқлигини, дон эркин нархда олинмаганлигини, билдириб, даъвогарнинг илтимосномасини ва даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили тарафлар ўртасида имзоланган шартномалар қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтганлигини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, 2020 йил 17 сентябр куни даъвогар билан жавобгар “Дон-Халқ ризқи” АЖ ўртасида 155-сонли ҳамда 2021 йил 17 феврал куни жавобгар “KESH GRAIN SEEDS” МЧЖ ўртасида 175-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича шартномалар тузилган. Ушбу шартномага мувофиқ “хўжалик” “тайёрловчи”га 2021 йил ҳосилидан жами 22,6 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2. бандида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, “тайёрловчи ” эса “хўжалик” ни ушбу шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғи билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини нарх ўзгаришини (3.2. банд) ҳисобга олган ҳолда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2. банди бўйича “хўжалик” “тайёрловчи”га 22,6 гектар ердан 72,5 тонна товар дон маҳсулотини топшириши “тайёрловчи” эса қабул қилиб олинган товар дон маҳсулоти учун 1550 сўмдан, жами 112 375 000 сўм пул тўлаши кераклиги белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома мажбурияти ўз вақтида бажарилиб, жавобгарга дон маҳсулоти етказиб берилган. Бироқ, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 март кунидаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4634-сонли қабул қилинган қарорининг 2-банди б)-кичик бандида, 2021 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётида тўлиқ воз кечилиши белгиланганлигини, шунга қарамасдан, жавобгарлар шартноманинг 3.4 ва 3.2 бандлари талабларига зид равишда бугунги кунга қадар тўловни амалга оширмаганлигини ва шартноманинг нархини ўзгартириш юзасидан қилинган мурожаати оқибатсиз қолдирилганлигини билдириб, ўзига тўланган маҳсулот ҳақидан норози бўлиб, даъво аризаси билан судга мурожаат этган. Суд ушбу даъво талаблари билан қуйидагиларга кўра келиши олмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда - ФК деб юритилади) 355моддасининг биринчи қисмига кўра, Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлиб, уни тузиш пайтида тарафлар маҳсулотнинг нархини белгилашлари лозим бўлади. ФКнинг 356-модасига кўра, шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. ФКнинг 364-моддасига кўра , агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. Мазкур ҳолатда гарчи маҳсулот топширилиб, унинг учун тўловлар амалга оширилган бўлса-да, тарафлар шартноманинг муҳим шарти яъни унинг нархи бўйича келишувга эришмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 06 март кунидаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4634-сонли қабул қилинган қарорининг 2-банди б)кичик бандида, 2021 йил ҳосилидан бошлаб, давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётида тўлиқ воз кечилиши белгиланган, бироқ қарорда ички бозорда сотишга мўлжалланган ғалланинг тахминий ёки қаъти нархи белгиланмаган. Фақатгина маҳсулот биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар асосида эркин нархларда сотилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 июндаги 378сонли “2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 1иловасида қайд этилиши-ча, ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли доннинг харид нархи 3-синф юмшоқ буғдой бир тоннаси учун 1 550 000 сўм деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 03/05-0132/724-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўллаган хатига асосан 2021 йил ғалла ҳосилидан давлат ресурсларига қабул қилинадиган донни даладан дон қабул қилиш шаҳобчаларига ташиш хизматлари учун ҳисоб-китоблар ҳамда 2021 йил ғалла ҳосили учун давлат ресурсларига қабул қилинадиган бошоқли доннинг харид нархи ўзгаришсиз қолдирилган. Бундай ҳолатда, суд, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ўз зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 354-моддаси, ИПКнинг 118, 113, 176-180 ва 186моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов