Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2635 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "JOMBOY DON MAHSULOTLARI" давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Ургут Улуғбек Ҳамкор техсервис агрофирмаси
Source ID 969573 Claim ID 2978443 PDF Hash ea1d993aa8d30624... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 Тойлоқ тумани e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 ноябрь 4-1405-2201/2635-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар Ургут туманидаги ХХХдан 13.688.583 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.С. (2022 йил 11 ноябрдаги 946/11сонли ишончномага асосан) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 10 октябрда 2020 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 349-сонли ва 2020 йил 10 сентябрда 2021 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 349-сонли шартномалар тузилган, шартномаларга асосан жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) 10 га ва 10,2 га ер майдонидан тегишлича 26,0 ва 28,0 тонна донни даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар)га топшириш мажбуриятини олган, бироқ жавобгар даъвогар олдидаги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ва етказиб берилган бўнак ҳисобидан 13.688.583 сўм қарз бўлиб қолган, натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан қайтарилмаган 13.688.583 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили Х.С. суд муҳокамасида кўрсатма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ва иш юзасидан фикрнома тақдим этмади. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 10 октябрда 2020 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 349-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 2020 йил ҳосилидан жами 10,0 га ер майдонидан 26,0 тонна буғдой маҳсулотини топшириш, ўз навбатида даъвогар жавобгарни шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 10 сентябрда 2021 йил ҳосилига бошоқли дон харид қилиш бўйича 349-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 2021 йил ҳосилидан жами 10,2 га ер майдонидан 28,0 тонна буғдой маҳсулотини топшириш, ўз навбатида даъвогар жавобгарни шартномада белгиланган тартибда маҳсулот уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар дон маҳсулоти етказиб бериши, даъвогар эса тегишли миқдорда уруғлик билан таъминлаш ва маҳсулотни қабул қилиб олгач, белгиланган муддатда ва нархларда унинг қийматини тўлаши лозим бўлган. Шартноманинг шартларига асосан, даъвогар томонидан жавобгарга бўнак ҳисобидан 2019 йил 23 ноябрдаги 003689-сонли ҳисобварақ-фактура-юк хати билан 2.100.161,80 сўмлик, 2020 йил 10 ноябрдаги 003010-сонли ҳисобварақ-фактура-юк хати билан 11.588.421,12 сўмлик, жами 13.688.582,92 сўмлик уруғлик дон етказиб берилган. Шартномаларнинг 2.2-бандига кўра, жавобгар шартномада кўрсатилган маҳсулотни келишилган муддатгача етказиб бериш, Тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан аванс тариқасида берилган қопланмаган 13.688.583 сўмлик бўнак пулини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган. Суд мажлисида талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда жавобгардан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 326, 437, 465-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХдан 13.688.583 сўм асосий қарз, тўлаб чиқилган 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Ў.Қ.Мурадов