← Назад
Решение #736950 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 12 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1429-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев
раислигида, У.Турғунованинг котиблигида даъвогар Асака тумани Бюджетдан
ташкари пенсия жамғармаси бўлимининг жавобгар “Автокомпонент”
акционерлик жамияти ҳисобидан 11.426.592,65 сўм тўланган пенсия пули,
28.586,79 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Г.Эрматова (ишончнома
асосида) иштирокида, жавобгар вакил иштирокисиз, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими
(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Автокомпонент” акционерлик жамияти
(кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 11.426.592,65 сўм
тўланган пенсия пули, 28.586,79 сўм пеня ҳамда суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
ҳаражатларини тарафларга мутаносиб юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар
томонидан жавобгарнинг тақдимномасига асосан меҳнат шароити зарарли ва
оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган Асака туманида яшовчи
фуқаролар Баратов Рустам Аминович ва Кочкаров Изатилла Маликовичларга
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига биноан имтиёзли шартларда ёшга
доир пенсия тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити
зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:
эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи
кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида
20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган
тақдирда охирги иш жойидан қатъий назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг
7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш
ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишлардаэркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга
пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши
эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай
ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши
белгиланган.
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
- боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
-ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни
иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш
ҳақида”ги 30-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида
жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари
юридик шахс ҳисобланиши, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига,
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга,
шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлиши, 10-бандида жамғарма
маблағлари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган
имтиёзли
пенсияларни
тўлаш
харажатларини
қоплаш
ҳисобига
ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари ҳисобидан шаклланиши,
38-бандида жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий тўловлар, бадаллар
ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
амалга оширилиши, 41-бандида пенсиялар, ижтимоий нафақалар,
компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг,
шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз
вақтида
молиялаштирилиши
юзасидан
мониторинг
олиб
бориш
жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда
жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан харажатларни
қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар томонидан
фуқаролар Баратов Рустам Аминович ва Кочкаров Изатилла Маликовичларга
тайинланган 2021 йил даврда пенсияни тўлаш учун 11.426.592,65 сўм
маблағини қоплаш учун тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга
19.01.2022 йилда 01-03/30-05-37/37-сонли талабнома юборилган, лекин
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2021 йилда фуқаролар
Баратов Рустам Аминович ва Кочкаров Изатилла Маликовичларга тўланган
11.426.592,65 сўм тўловларни регресс тартибда ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблайди ва даъво талабининг пенсия пулини
ундириш қисмини қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар
фойдасига 11.426.592,65 сўм пенсия тўловларини ундиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўланиши лозим бўлган сумманинг
ҳар бир кечиктирилган куни учун 28.586,79 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни
сўраган.
Ўз.Рес. ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу
жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган.
Ўз.Рес. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июнь кунги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги
161-сонли қарори 3-бандида, Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча
ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги
хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган
ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши
мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бироқ, даъвогар жавобгардан 28.586,79 сўм пеня ундириш талаби асосли
эканлигини мақбул далиллар асосида исботлаб бера олмади, шу боис суд
даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантириш учун асослар етарли эмас
деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
300.000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
149, 150, 153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд,
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Автокомпонент” акционерлик жамияти хисобидан:
- Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси фойдасига
11.426.592,65 сўм тўланган пенсия пули ва 24.000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев