Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2201/1428 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Асака туман бўлими Ответчик / Подсудимый Вилоят Сил касаллиги санаторияси акционерлик жамияти
Source ID 976835 Claim ID 2977077 PDF Hash aa14e43f422d1bfc... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунининг 12-моддаси онуни 12 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онунининг 66-моддаси онуни 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2201/1428-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев раислигида, У.Турғунованинг котиблигида даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлимининг жавобгар вилоят сил касалликлари санаторияси ҳисобидан 18.431.167,73 сўм тўланган пенсия пули, 1.814,620,86 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили Г.Эрматова (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакил иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар вилоят сил касалликлари санаторияси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 18.431.167,73 сўм тўланган пенсия пули, 1.814,620,86 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво ариза кўрсатилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан сўнг жавобгар томонидан тўлов амалга оширилиб, даъво аризадаги 18.431.167,73 сўм тўланган пенсия пули қарздорликлари тўлиқ бартараф қилинганлигини, жавобгардан ундириш сўралган 1.814,620,86 сўм пеняни тасдиқловчи хужжатлари мавжуд эмаслигини билдириб, пеня ундириш юзасидан қонуний қарор қабул қилишни судга хавола қилди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг тақдимномасига асосан меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган Асака туманида яшовчи фуқаролар Ашурматова Матлюба Муталовна ва Кодирова Дилфузахон Абдугаппаровнага Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига биноан имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинланган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси “б”-бандига кўра, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар: эркаклар- иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар- иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда охирги иш жойидан қатъий назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда- эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил- ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланиши белгиланган. Қонуннинг 66-моддаси иккинчи қисмига кўра, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: - боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; -ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”-бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 30-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-бандида жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланиши, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга бўлиши, 10-бандида жамғарма маблағлари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ тайинланган ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари ҳисобидан шаклланиши, 38-бандида жамғармага муддатида тўланмаган мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловларни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, 41-бандида пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича харажатларнинг, шунингдек ташкилотларнинг ижтимоий суғурта бўйича харажатларининг ўз вақтида молиялаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш жамғарманинг ижро этувчи аппарати ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда жойлардаги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 66-моддаси иккинчи қисмига асосан харажатларни қопловчи пул ўтказиши белгилаб қўйилганлиги сабабли даъвогар томонидан фуқаролар Ашурматова Матлюба Муталовна ва Кодирова Дилфузахон Абдугаппаровнага тайинланган 2021 йил даврда пенсияни тўлаш учун 18.431.167,73 сўм маблағини қоплаш учун тўловларни ўтказиш ҳақидаги жавобгарга 19.01.2022 йилда 01-03-30-224/33-сонли талабнома юборилган, лекин талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Суд ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 2021 йилда фуқаролар Ашурматова Матлюба Муталовна ва Кодирова Дилфузахон Абдугаппаровнага тўланган 18.431.167,73 сўм тўловларни регресс тартибда ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогар судга 2022 йил 25 ноябрь куни маълумотнома тақдим этиб, жавобгар томонидан даъво аризада талаб қилинаётган 18.431.167,73 сўм имтиёзли пенсия тўлови тўланганлигини билдирган ва якуний суд кунига қадар пенсия пули қарздорликлари мавжуд эмаслиги ишдаги мавжуд ҳужжат, даъвогар вакилининг жавобгар томонидан пенсия пули қарздорликлари якуний суд кунига қадар ихтиёрий бартараф этилганлиги тўғрисидаги кўрсатувлари билан ўз тасдиғини топганлиги учун даъвонинг 18.431.167,73 сўм пенсия пули қарздорликлари ундириш талабини рад қилиш лозим бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 1.814,620,86 сўм пеня ҳисоблаб ундиришни сўраган. Ўз.Рес. ИПКнинг 68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан даъвогар ҳам ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Ўз.Рес. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги 161-сонли қарори 3-бандида, Қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланади. Қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, даъвогар жавобгардан 1.814,620,86 сўм пеня ундириш талаби асосли эканлигини мақбул далиллар асосида исботлаб бера олмади, шу боис суд даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантириш учун асослар етарли эмас деб ҳисоблаб, уни рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 368 623,35 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 149, 150, 153-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд, қарор қилади: Даъвогарнинг даъво талаби рад этилсин. Жавобгар вилоят сил касалликлари санаторияси хисобидан: - Асака тумани Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 368 623,35 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья С.С.Юлдашев