← Назад
Решение #736967 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 25 ноябрь
4-1405-2201/2376-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.А. (2022 йил
10 ноябрдаги 22-102354-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили И.И. (эркин
тингловчи сифатида) иштирокида, аризачи ХХХХнинг жавобгар ХХХХга нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи ХХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХХга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 17.704.500 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили Б.А. кўрсатма бериб, ариза
талабидаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март куни ўтказилган
видеоселектор йиғилиши 25-сонли баёнининг 6.3-бандида йил якунига қадар Россия,
Украина ва Беларусь давлатлари билан ишлаётган корхоналарга дебитор
қарздорлиги учун жарима қўлламаслик белгиланганлигини инобатга олиб, ариза
талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини
тинглаб,
қуйидаги
асосларга
кўра
ариза
талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасига тақдим этилган 13-27/18 «ХДФУ»-сонли хатига кўра, ХХХХнинг 2022
йилнинг 01 февраль ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 32.649,9 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Хат иловасида ХХХХ ҳамда Қозоғистон Республикасининг ИП «Кувандыков
Нуржан Бахтиярович» корхонаси билан тузилган 201458791303174708170200042
ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2020 йил 24 июнь ҳолатига 32.649,9 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги
аниқланган.
ХХХХнинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкори билан тузилган контракти
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2020 йил 24 июнда вужудга келган бўлиб,
солиқ органи томонидан 60 банк куни тамом бўлгандан сўнг 180 кунга кечикканлиги
учун 32.649,9 АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 17
февралдаги расмий курси бўйича) сўмдаги қиймати, яъни 17.704.500 сўм миқдорида
жарима ҳисобланган.
Ҳисоблаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан валюта тушуми тушиши кечиккан
валюта маблағлари суммасига нисбатан молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга
ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
17 февралда 22-10801-сонли талабнома берилган.
Бироқ, жамият томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан импорт контракти бўйича товарлар келиб тушганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСБ томонидан жавобгарга
молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида
белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
«Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5087онли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва
«эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб
кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилиши белгиланган.
Суд, жавобгарнинг илтимосномасидаги важлар билан қуйидагиларга кра
келиша олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март куни
ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 25-сонли баёни 6-бандида, йил якунига
қадар Россия, Украина ва Беларусь давлатлари билан ишлаётган корхоналарга
дебитор қарздорлиги учун жарима қўлламаслик белгиланган.
Бироқ, ариза талабида жавобгарнинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкори
билан тузилган импорт контракти бўйича молиявий жарима қўллаш сўралган. Шу
сабабли, илтимоснома асоссиз бўлиб ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра, ариза талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши
лозим.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгар ХХХХга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан
17.704.500 сўм молиявий жарима қўллашни, ишни судда кўрилишида жавобгарнинг
айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХХнинг ХХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш
тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан 17.704.500 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Жавобгар ХХХХдан аризачи ХХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши)
мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов