← Назад
Решение #736980 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 25 ноябрь
4-1405-2201/2391-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.А. (2022 йил
10 ноябрдаги 22-102354-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили И.И. (эркин
тингловчи сифатида) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан
97.612.152,7 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили Б.А. кўрсатма бериб, ариза
талабидаги важларни такрорлаб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март куни ўтказилган
видеоселектор йиғилиши 25-сонли баёнининг 6.3-бандида йил якунига қадар Россия,
Украина ва Беларусь давлатлари билан ишлаётган корхоналарга дебитор
қарздорлиги учун жарима қўлламаслик белгиланганлигини инобатга олиб, ариза
талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмаларини
тинглаб,
қуйидаги
асосларга
кўра
ариза
талабини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасига тақдим этилган 13-27/122 «ХДФУ»-сонли хатига кўра, ХХХнинг 2022
йилнинг 01 август ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 179.510 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Хат иловасида ХХХ ҳамда Қозоғистон Республикасининг ИП «GLOBAL
TRANS» корхонаси билан тузилган 200547792303174708210100001 ИДН рақамли
экспорт шартномаси бўйича 2022 йил 24 март ҳолатига 179.510 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги аниқланган.
ХХХнинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкори билан тузилган контракти
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 24 мартда вужудга келган
бўлиб, солиқ органи томонидан 60 банк куни тамом бўлгандан сўнг 180 кунга
кечикканлиги учун 179.510 АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022
йил 09 августдаги расмий курси бўйича) сўмдаги қиймати, яъни 97.612.152,7 сўм
миқдорида жарима ҳисобланган.
Ҳисоблаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан валюта тушуми тушиши кечиккан
валюта маблағлари суммасига нисбатан молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга
ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
09 августда 22-64529-сонли талабнома берилган.
Бироқ, жамият томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан экспорт контракти бўйича пул маблағлари келиб
тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСБ томонидан
жавобгарга молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низомнинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида
белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
«Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5087онли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва
«эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб
кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз
вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима
миқдорлари икки бараварга камайтирилиши белгиланган.
Суд, жавобгарнинг илтимосномасидаги важлар билан қуйидагиларга кўра
келиша олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 31 март куни
ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 25-сонли баёни 6-бандида, йил якунига
қадар Россия, Украина ва Беларусь давлатлари билан ишлаётган корхоналарга
дебитор қарздорлиги учун жарима қўлламаслик белгиланган.
Бироқ, ариза талабида жавобгарнинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкори
билан тузилган экспорт контракти бўйича молиявий жарима қўллаш сўралган. Шу
сабабли, илтимоснома асоссиз бўлиб ҳисобланади.
Судга аризачи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг
Қозоғистон Республикасининг ИП «GLOBAL TRANS» корхонаси билан тузилган
200547792303174708210100001 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича
164.310 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги
маълум қилинган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб
кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб
равишда рад этилади деб белгиланган.
Ушбу қоидага кўра, дебитор қарздорликнинг бартараф қилинган қисми, яъни
15.200 АҚШ долларига тенг қисми (15.200 АҚШ доллари х 10.875,4 сўм х 5 фоиз)га
ҳисобланган 8.265.304 сўм жаримани қўллаш рад қилиниши, дебитор
қарздорликнинг бартараф қилинмаган қисми, яъни 164.310 АҚШ долларига тенг
қисми (164.310 АҚШ доллари х 10.875,4 сўм х 5 фоиз) 89.346.848,7 сўм бўйича ариза
қаноатлантирилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қисман асосли бўлиб, у қисман
қаноатлантирилиши лозим.
Шунга кўра, суд ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХга
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан
89.346.848,7 сўм молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг 8.265.304 сўм
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўрилишида жавобгарнинг
айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида»ги Низомга асосан 89.346.848,7 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Ариза талабининг жавобгарга 8.265.304 сўм молиявий жарима қўллаш
қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши)
мумкин.
Ў.Қ.Мурадов