← Назад
Решение #736998 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 25 ноябрь
4-1405-2201/2408-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.А.
(2022 йил 10 ноябрдаги 22-102354-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили
О.И. (2022 йил 15 ноябрдаги 12-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси
бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХга Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори
билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 5.421.386,9 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили Б.А. кўрсатма бериб, судга
ариза киритилганидан сўнг камчиликлар бартараф этилганлигини баён қилиб, ариза
талабини қонуний кўриб чиқишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили О.И. кўрсатма бериб,
камчиликлар бартараф этилганлигини билдириб, ариза талабини қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини тинглаб ҳамда иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитасига тақдим этилган 13-27/122 «ХДФУ»-сонли хатига кўра, ХХХнинг
2022 йилнинг 01 август ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 9.970 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Хат иловасида ХХХ ҳамда Қозоғистон Республикасининг ТОО «Obuvnaya
fabrika SAMHAT» корхонаси билан тузилган 201458791205249867210100002 ИДН
рақамли экспорт шартномаси бўйича 2022 йил 03 апрель ҳолатига 9.970 АҚШ
доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги
аниқланган.
ХХХнинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкори билан тузилган контракти
бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 03 апрелда вужудга келган
бўлиб, солиқ органи томонидан
60 банк куни тамом бўлгандан сўнг 180 кунга
кечикканлиги учун 9.970 АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил
09 августдаги расмий курси бўйича) сўмдаги қиймати, яъни 5.421.386,9 сўм
миқдорида жарима ҳисобланган.
Ҳисоблаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан валюта тушуми тушиши кечиккан
валюта маблағлари суммасига нисбатан молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга
ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
10 августда 22-64612-сонли талабнома берилган.
Бироқ, жамият томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда
жарима ихтиёрий равишда тўланмаган.
Жавобгар томонидан экспорт контракти бўйича пул маблағлари келиб
тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСБ томонидан
жавобгарга молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги
Низом (кейинги ўринларда Низом)нинг 27-бандига кўра:
Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул
маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида
белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага
чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
«Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
ПҚ-5087-онли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар
кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда
белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилиши белгиланган.
ТИФ «Миллий банк» Самарқанд вилоят филиали томонидан берилган
2022 йил 25 ноябрдаги 02/02-9040/22-сонли маълумотномада, жавобгарнинг
Қозоғистон Республикасининг ТОО «Obuvnaya fabrika SAMHAT» корхонаси билан
тузилган 201458791205249867210100002 ИДН рақамли экспорт шартномаси бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб
кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган
тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб
равишда рад этилади деб белгиланган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда
кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг
9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга
олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, почта харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши)
мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов