← Назад
Решение #73706 Уголовные
Реабилитация этилган шахснинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 304 | — | law | |
| ЖПКнинг | 305 | — | law | |
| да ушбу Кодекс | 304 | — | code_article | |
| нат кодекси | 257 | — | code_article | |
| ЖПКнинг | 304 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 311 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 21 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
А.А.Мухиддинов,
судья
ёрдамчиси
С.Азимовнинг
котиблигида,
томонлардан Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
аризачи Х.Қўлдошхўжаев ва унинг ҳимоячиси “CHILONZOR-HIMOYA”
адвокатлар ҳайъати адвокати Р.Раимовнинг иштирокида, Тошкент шаҳар
жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 05 июнь
кунидаги ҳукми билан оқланган Қўлдошхўжаев Хуршидхон Муҳиддин
ўғлининг жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига ноқонуний
жиноий жавобгарликка тортилганлиги натижасида етказилган моддий
зарарни ундириб бериш ҳақида ёзган аризасини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 05 июндаги ҳукмига кўра, Қўлдошхўжаев Хуршидхон Муҳиддин
ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган
жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, уни содир этилган
жиноятга дахли бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83моддаси 1-қисмининг 3-бандига оқланган.
Х.Қўлдошхўжаевга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш
масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддалари
тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2024 йил 19 сентябрдаги ажрими билан суд
ҳукмининг Х.Қўлдошхўжаевга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Х.Қўлдошхўжаев Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313
моддалари тартибида судга ариза билан мурожаат қилиб, у 2023 йил 11
октябрда қамоққа олинганлиги сабабли “Олмалиқ кон-металлургия
комбинати” АЖдан ишдан бўшатилганлиги ва 2024 йил 5 июнда оқланиб,
2024 йил 6 июнда иш фаолиятини бошлаганлигини кўрсатиб, қамоқда
бўлган даврда олиши лозим бўлган иш ҳақини ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-моддасида реабилитация
этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар
натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа
даромадлар қопланиши лозимлиги;
ЖПКнинг 305-моддасида ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва
6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан қопланиши
белгиланган.
23 июндаги "Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва
унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим
масалаларини тўғрисида"ги қарорининг 12-бандида, суд, прокурор,
терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга нисбатан содир
этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва
меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва
нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда
ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда
ёки уй қамоғида сақланган, тиббий муассасага жойлаштирилган ёки
ноқонуний қарор (ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки
пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан
маҳрум бўлган пайтдан реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган
пайтга қадар бўлган даврни инобатга олиши лозимлиги ҳақида
тушунтиришлар берилган.
Суд юқоридаги Қонун талаблари ва Олий суд Пленумининг
тушунтиришларига риоя қилиб, ариза ва унга илова қилинган
ҳужжатларни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга атрофлича ўрганиб,
тарафларнинг фикрларини тинглаб, аризани қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, 2023 йил май ойи учун 2.587.467 сўм, июнь
ойи учун 3.860.465 сўм, июль ойи учун 3.422.403 сўм, август ойи 3.381.525
сўм ва сентябрь ойи учун 3.138.822 сум қўшилганида 16.390.682 сўмни,
бешга бўлинганида ўртача ойлик маош 3.278.136 сўмни ташкил қилади.
Ушбу ўртача 3.278.136 сўм ойлик маош саккиз ойга кўпайтирилганида
26.225.091 сўмни ташкил қилади. (Меҳнат кодекси 257-моддаси).
Бундан ташқари, Х.Кулдошхожаевга иш мобайнида рағбатлантирувчи
тўловлар 2023 йил май ойи учун 500.000 сўм, июнь ойи учун 1.146.465 сум,
июль ойи учун 1.009.883 сўм, август ойи учун 1.254.481 сўм ва сентябрь ойи
учун 1.242.933 сўмни ташкил қилиб, қўшилганида 5.153.762 сўмни бешга
бўлганида 1.030.752 сумни ташкил қилади ва саккизга кўпайтирилганида
8.246.019 сўмни ташкил қилади.
Х.Кулдошхожаевга фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун
ҳак тўланиши лозим. Бу ҳам уртача ойлик маошдан келиб чиқиб, 2023 йил
берилмаган меҳнат таътили учун ҳақ тўланиши компенсацияси 3.278.136
сўмни ташкил қилади.
Юкоридагиларни инобатга олган ҳолда 26.225.091 сўм + 8.246.019 сўм
+ 3.278.136 сўм = 37.749.246 сўм тўланиши лозим бўлган.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
2024 йил 05 июндаги ҳукми билан Х.Қўлдошхўжаев жиноят иши бўйича
оқланган, шу сабабли ҳам суд уни нотўғри жиноий жавобгарликка
тортилганлиги натижасида етказилган мулкий зиённи ундиришни,
хусусан, ЖПКнинг 304-моддасига асосан Х.Қўлдошхўжаевнинг 2023 йил
октябрдан 2024 йил июнь ойига қадар олиши лозим бўлган иш ҳақи, яъни
37.749.246 сўм миқдоридаги пулларни Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси орқали республика давлат бюджети ҳисобидан
Х.Қўлдошхўжаев фойдасига ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси 311-моддасига кўра, шахснинг меҳнат
қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш,
шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш
тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган
қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш
тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Суд, Х.Қўлдошхўжаевга қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у
тегишли талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат
қилишга ҳақли эканлигини тушунтиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 301, 303, 304-313моддаларига асосан суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Қўлдошхўжаев Хуршидхон Муҳиддин ўғли томонидан келтирилган
ариза қисман қаноатлантирилсин.
Қўлдошхўжаев Хуршидхон Муҳиддин ўғлининг фойдасига Тошкент
шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси орқали республика давлат
бюджети ҳисобидан 37.749.246 сўм мулкий зиён учун ундирилсин.
Х.Қўлдошхўжаевга қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у тегишли
талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга
ҳақли эканлиги тушунтирилсин.
Ажрим устидан томонлар ўн сутка ичида шикоят ва протест
келтиришлари мумкин.
Раислик қилувчи:
Нусхаси аслига тўғри
(имзо)
А.А.Мухиддинов