Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2395 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Samarqand viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый SAM-NEGIN масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943450 Claim ID 2945415 PDF Hash 142a8b1bbd8bfc44... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 25 ноябрь 4-1405-2201/2395-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи вакили Б.А. (2022 йил 10 ноябрдаги 22-102354-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Ф. (2022 йил 14 ноябрдаги 265-сонли ишончномага асосан) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи ХХХ судга ариза билан мурожаат қилиб, ХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 203.061.444,9 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган ДСБ вакили Б.А. кўрсатма бериб, ариза талабидаги важларни такрорлаб, ариза киритилганидан сўнг камчиликлар қисман бартараф қилинганлигини билдириб, аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили О.Ф. кўрсатма бериб, аризада кўрсатилган иккита контракт бўйича қарздорликлар бартараф қилинганлиги, битта контракт бўйича товарлар йўлга чиққанлиги, қолаверса контрактга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ товарларни етказиб бериш муддати 2022 йил 01 декабргача қилиб белгиланганлигини инобатга олиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган 13-27/122 «ХДФУ»-сонли хатига кўра, ХХХнинг 2022 йилнинг 01 август ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича 373.432,6 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Хат иловасида ХХХ ҳамда Туркия Республикасининг «ORHUN HALI SAN. VE TIC. LTD. STI» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200024 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 17 апрель ҳолатига 289.432,6 АҚШ доллари, Туркия Республикасининг «ALTINSAR TEKSTIL SANAYI VE TICARET A.S» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200019 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 14 март ҳолатига 50.000 АҚШ доллари, Туркия Республикасининг «ORHUN HALI SAN. VE TIC. LTD. STI» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200022 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 2022 йил 06 апрель ҳолатига 34.000 АҚШ доллари, жами 373.432,6 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйилганлиги аниқланган. ХХХнинг Туркия Республикасидаги ҳамкорлари билан тузилган контрактлари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 14 март, 06 апрель ва 17 апрелда вужудга келган бўлиб, солиқ органи томонидан 60 банк куни тамом бўлгандан сўнг 180 кунга кечикканлиги учун 373.432,6 АҚШ долларининг 5 фоиз (Марказий банкнинг 2022 йил 09 августдаги расмий курси бўйича) сўмдаги қиймати, яъни 203.061.444,9 сўм миқдорида жарима ҳисобланган. Ҳисоблаш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан валюта тушуми тушиши кечиккан валюта маблағлари суммасига нисбатан молиявий жарима ҳисобланиб, жавобгарга ҳисобланган жарима суммасини ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 10 августда 22-64651-сонли талабнома берилган. Бироқ, жамият томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима ихтиёрий равишда тўланмаган. Жавобгар томонидан импорт контрактлари бўйича товарлар келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганидан сўнг, ДСБ томонидан жавобгарга молиявий жарима қўллаш тўғрисида судга ариза киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 27-бандига кўра: Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. ТИФ Миллий банк Самарқанд вилоят филиалининг 2022 йил 14 ноябрдаги 02/05-8746/22-сонли маълумотномасида, жавобгарнинг Туркия Республикасидаги «ALTINSAR TEKSTIL SANAYI VE TICARET A.S» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200019 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича, Туркия Республикасидаги «ORHUN HALI SAN. VE TIC. LTD. STI» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200022 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича қарздорликлар мавжуд эмаслиги қайд қилинган. 2021 йил 19 майда Туркия Республикасининг «ORHUN HALI SAN. VE TIC. LTD. STI» корхонаси ва жавобгар ўртасида тузилган SN 19/05-сонли контрактга 2022 йил 01 августда қўшимча келишув тузилган бўлиб, унга кўра контрактнинг 3.3-банди ўзгартирилган ва ускунани етказиб бериш муддати олдиндан тўлов олинган кундан бошлаб 442 кунни ташкил қилиши белгиланган. Низомнинг 27-банди иккинчи қисмига кўра, асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди деб белгиланган. Бироқ, тарафлар ўртасида 2021 йил 19 майда тузилган контрактга кўра, ускунани етказиб бериш муддати бошланғич тўлов қабул қилинган санадан бошлаб 180 кунни ташкил қилиши белгиланган. Контрактда ускунани етказиб бериш муддати кейинчалик тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланмаган. Қолаверса, Низомда импортга оид контрактларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар жарима қўлланилмаслигига асос бўлиши белгиланмаган. Шу сабабли, суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида белгиланган муддатни инобатга олмасликни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, жавобгар вакилининг суд мажлисида товарлар хорижий ҳамкор томонидан жўнатилганлиги тўғрисидаги инвойсни инобатга олган ҳолда ариза талабини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисидаги важини, Низомда ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда аризани қаноатлантириш рад қилиниши белгиланганлиги сабабли, суд инобатга олмасликни лозим деб ҳисоблайди. ТИФ Миллий банк Самарқанд вилоят филиалининг 2022 йил 24 ноябрдаги 02/5-9016/22-сонли маълумотномасида, жавобгарнинг Туркия Республикасидаги «ALTINSAR TEKSTIL SANAYI VE TICARET A.S» корхонаси билан тузилган 201458791204616434210200024 ИДН рақамли импорт шартномаси бўйича 212.500 Евро миқдорида (Марказий банкнинг 2022 йил 09 августдаги расмий курси бўйича 216.495 АҚШ доллари) муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжудлиги маълум қилинган. Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади деб белгиланган. Ушбу қоидага кўра, дебитор қарздорликнинг бартараф қилинган қисми, яъни 156.937,6 АҚШ долларига тенг қисми (156.937,6 АҚШ доллари х 10.875,4 сўм х 5 фоиз)га ҳисобланган 85.337.958,7 сўм жаримани қўллаш рад қилиниши, дебитор қарздорликнинг бартараф қилинмаган қисми, яъни 216.495 АҚШ долларига тенг қисми (216.495 АҚШ доллари х 10.875,37 сўм х 5 фоиз) 117.723.486,2 сўм бўйича ариза қаноатлантирилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қисман асосли бўлиб, у қисман қаноатлантирилиши лозим. Шунга кўра, суд ариза талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 117.723.486,2 сўм молиявий жарима қўллашни, ариза талабининг 85.337.958,7 сўм қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни, «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризачи ХХХнинг ХХХга нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан 117.723.486,2 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Ариза талабининг жавобгарга 85.337.958,7 сўм молиявий жарима қўллаш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХдан аризачи ХХХ фойдасига 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов