← Назад
Решение #737080 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Хўжаобод тумани
2022 йил 25 ноябрь
4-1706-2201/1170-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, даъвогар –“******************”
уюшмасининг жавобгар – “******************” хусусий кохонасига нисбатан
15 301 775,06 сўм асосий қарз, 4 783 487,90 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни жавобгар вакили ********** (2022 йил
06 январь кунги 2-сонли ишончнома) Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) “******************” хусусий корхонаси (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 20 январь кунги
79-сонли “уюшмага аъзолик” шартномаси бўйича юзага келган 15 301 775,06 сўм
асосий қарз ва унга ҳисобланган 4 783 487,90 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар вакили судга ариза
тақдим этиб, жавобгар билан медатив келишувга эришилганлигини баён қилиб, ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан даъвогар билан
медиатив келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил
15 ноябрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 15 ноябрь
куни медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра жавобгар шартнома
бўйича вужудга келган 15 301 775,06 сўм асосий қарздорликни тўлаб берганлиги
сабабли, даъвогар 4 783 487,90 сўм пенядан воз кечиши тўғрисида келишувга
эришилган.
Медиатив келишув МТ№000056-рақамли сертификатга эга бўлган
профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Эрназаров Улуғмурат
Турдиевич томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига
кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда
ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти профессионал
ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги
медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини
бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига
қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси
6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган
ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар томонидан судга даъво ариза киритишда Хўжаобод туманлараро
иқтисодий суди ҳисобрақамига 401 706 сўм миқдорида давлат божи тўлаган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур
иш бўйича даъвогар томонидан тўланган 401 706 сўм давлат божини бюджетдан
қайтаришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал
Кодексининг 107, 109, 118, 128, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогар
“******************”
уюшмасининг
жавобгар
“******************” хусусий корхонасига нисбатан 15 301 775,06 сўм асосий қарз,
4 783 487,90 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2022 йил 07 октябрь кунги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
“******************”
уюшмаси
томонидан
тўлаб
чиқилган
24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
“******************” уюшмаси томонидан Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди ҳисобрақамига тўланган 401 706 сўм давлат божи маълумотномага асосан
бюджетдан қайтарилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов