← Назад
Решение #737138 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 25 ноябрь
№ 4-1603-2201/3962
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
«Попдонмахсулотлари» АЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар–
«ISLOMBEK BARKAMOL SAVDO» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
6031500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили М.Маматхонов (2022 йил 25 ноябрдаги 339-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризада баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон, ун ва нон етказиб
бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарори (кейинги матнда Қарор деб
юритилади)га ҳамда «Ўздонмахсулот» АКнинг 2019 йил 14 октябрдаги 39сонли буйруғига асосан жамият томонидан ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотлар биржа савдосига қўйиб сотилиши белгиланган. Мазкур
савдода «ISLOMBEK BARKAMOL SAVDO» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
иштирок этиб,
«Попдонмахсулотлари» АЖ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
томонидан ишлаб чиқарилган жами 21619500 сўмлик 8700 кг ун
маҳсулотини ўз вақтида олиб кетган. Бироқ жавобгар томонидан Қарор
талабларига тўлиқ риоя қилинмасдан, олинган маҳсулот учун тўлов
амалга оширилмаган. Натижада, 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига
бухгалтерия ҳужжатларига асосан даъвогар олдида 6031500 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6031500 сўм асосий қарз
ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, судга
даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ бартараф этилгани, амалда қарзи қолмаганлигини
билдириб, қонуний тўхтамга келишни сўради.
Белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд муҳокамасида ўзининг вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Бунга кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон, ун ва нон етказиб
бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги Қарорига ҳамда «Ўздонмахсулот» АКнинг 2019
йил 14 октябрдаги 39-сонли буйруғига асосан жамият томонидан ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотлар биржа савдосига қўйиб сотилиши
белгиланган. Мазкур савдода жавобгар иштирок этиб, даъвогар жамият
томонидан ишлаб чиқарилган жами 21619500 сўмлик 8700 кг ун
маҳсулотини ўз вақтида олиб кетган. Бироқ жавобгар томонидан Қарор
талабларига тўлиқ риоя қилинмасдан, олинган маҳсулот учун тўлов
амалга оширилмаган. Натижада, 2022 йил 26 сентябрь ҳолатига
бухгалтерия ҳужжатларига асосан даъвогар олдида 6031500 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Жавобгарга
юборилган
огоҳлантириш
хатлари
оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг ун махсулоти етказиб берганлиги,
жавобгар томонидан эса етказиб берилган маҳсулот учун қисман тўлов
амалга оширилиб, қолган 6031500 маблағ тўлаб берилмаганлиги иш
хужжатлари, хусусан хисоб варақ фактуралар, маҳсулотни олганлик
ҳақидаги ишонч ваколатлари ва солиштирма далолатнома асосида
тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг маҳсулот ҳақини ундириш талаби
қонунчиликка ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва ушбу талаб
қаноатлантирилиши лозим.
Бироқ, суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили тақдим этган
2022 йил 25 ноябрдаги 340-сонли маълумотнома ва солиштирма
далолатномасида, жавобгар томонидан 6031500 сўм тўлангани, амалда
қарзи қолмаганлиги кўрсатилган.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши, мазкур модданинг бешинчи қисмига
кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда
кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар томонидан тўланган 300000
сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 128, 165, 170, 176, 177-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Попдонмахсулотлари» АЖ манфаатида киритган даъво
талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
«ISLOMBEK BARKAMOL SAVDO» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан «Попдонмахсулотлари» АЖ фойдасига олдиндан тўланган
24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«ISLOMBEK BARKAMOL SAVDO» масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
А. Шокиров