Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2525 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый "Узоқ-Ўлмас-Давлатбек" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 969603 Claim ID 2974717 PDF Hash 1db251099b418714... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ИПКнинг 170-моддаси зР ИПК 170 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Ушбу кодекснинг 279-моддаси Ушбу кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 25 ноябрь 4-1405-2201/2525-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ХХХ, қўшимча жавобгар ХХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.У. (2022 йил 05 майдаги 20-05/403-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.М. (раҳбар) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд вилоят филиали ва ХХХ ўртасида 2018 йил 26 июнда кредит шартномаси имзоланган, шартномага асосан банк қарз олувчига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун пишган ғишт ишлаб чиқариш технологик линиясини сотиб олиш учун йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 105.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредит таъминоти сифатида ХХХ Самарқанд вилоят филиали, ХХХ ва ХХХХ ўртасида 2018 йил 04 июлда гаров шартномаси тузилган, шартномага асосан ХХХХга тегишли автотранспорт воситалари гаровга қўйилган, шунингдек 2018 йил 26 июнда тузилган гаров шартномасига асосан ХХХга тегишли Оқдарё тумани, Қоратери ҚФЙ, Р.Хамроев массиви, Бошдархон қишлоғида жойлашган кредит эвазига сотиб олинаётган пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линия гаровга қўйилган, ХХХ томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси судга жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 31.110,97 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 757,03 АҚШ доллари муддатли кредит фоизи, 15.505,02 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 455,89 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 2.932,57 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 108,53 АҚШ доллари пеняни ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровга қўйилган мулкларига қаратишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили З.У. кўрсатма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, кредит асосий қарзи ва фоизини ундиришни, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарга тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили Ш.М. кўрсатма бериб, даъво аризасидаги қарздорликни тан олиб, қарздорлик қисқа муддатларда тўлаб берилишини билдириб, даъво талабини қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд муҳокамасида қўшимча жавобгар вакили иштирок этмади. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакиллари кўрсатмаларини таҳлил этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ Самарқанд вилоят филиали (кейинчалик банк) ва ХХХ (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2018 йил 26 июнь куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида банк қарз олувчига қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун пишган ғишт ишлаб чиқариш технологик линияси сотиб олиш учун йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан 105.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган. ХХХ Самарқанд вилоят филиали, ХХХ ва ХХХХ ўртасида 2018 йил 04 июлда гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, «Гаровга қўювчи» - ХХХХга тегишли MAN TGS 40400 6x4 BB русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, тури юк (ўзи ағдарувчи), двигатель рақами 50547280144728, кузов рақами самосвал, шасси рақами NS277WZZ6HJ005593, ранги белый (оқ), давлат рақам белгиси 30 659 BВА бўлган автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган автотранспорт воситаси 68.265,03 АҚШ доллари ёки 551.394.356 сўмга баҳоланган. Шунингдек, ХХХ Самарқанд вилоят филиали ва ХХХ ўртасида 2018 йил 26 июнь куни гаров шартномаси тузилган. Гаров шартномасига кўра, «Гаровга қўювчи» - ХХХга тегишли Оқдарё тумани, Қоратери ҚФЙ, Р.Хамроев массиви, Бошдархон қишлоғида турган кредит эвазига сотиб олинаётган 1 комплект пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линия гаровга қўйилган. Гаровга қўйилган технологик линия 63.000 АҚШ доллари ёки 508.867.380,55 сўмга баҳоланган. Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра ХХХнинг тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағини ўтказиб берган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.1.5-бандида кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда, кредит бўйича тўловлар кечиктириб тўланганда, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда ва бошқа ҳолатларда банк берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. Кредит шартномасининг 2.1.2-бандида асосий қарз бўйича муддати ўтган тўловлар юзага келганида муддати ўтган қарздорлик бўйича кредит фоиз ставкаси кўтарилиб 14,5 фоизни ташкил қилиши, 2.1.3-бандида эса кредит фоизлари тўланмаганда қарздор банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган. ХХХ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 2022 йил 17 октябрь ҳолатига 15.505,02 АҚШ доллари кредит асосий қарзи ва 2.932,57 АҚШ доллари кредит фоизи тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ХХХ бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ХХХ мажбуриятни тўлиқ бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу кодекснинг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлар олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган хажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд қилинганларга кўра, даъво талаби асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ХХХга кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 31.110,97 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 757,03 АҚШ доллари муддатли кредит фоизи, 15.505,02 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 455,89 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 2.932,57 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 108,53 АҚШ доллари пеняни ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли гаровга қўйилган кредит эвазига сотиб олинаётган 1 комплект пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линия (2018 йил 30 январдаги UZ-0/01-1-сонли импорт контрактига асосан сотиб олинган)га, қўшимча жавобгар ХХХХга тегишли гаровга қўйилган MAN TGS 40400 6x4 BB русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, тури юк (ўзи ағдарувчи), двигатель рақами 50547280144728, кузов рақами самосвал, шасси рақами NS277WZZ6HJ005593, ранги белый (оқ), давлат рақам белгиси 30 659 BВА бўлган автотранспорт воситасига қаратишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ХХХ зиммасига юклашни лозим деб топди. Давлат божининг ҳисоб-китоби қуйидагича: даъво берилган санадаги 1 АҚШ долларининг сўмдаги курси 11.155,12 сўм, даъво суммаси 50.870,01 АҚШ доллари (50.870,01 АҚШ доллари х 11.155,12 сўм = 567.461.065,9 сўм х 2 фоиз) 11.349.221 сўм давлат божи жавобгардан ундирилади. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 31.110,97 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 757,03 АҚШ доллари муддатли кредит фоизи, 15.505,02 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи, 455,89 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган фоиз, 2.932,57 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 108,53 АҚШ доллари пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув жавобгар ХХХга тегишли гаровга қўйилган кредит эвазига сотиб олинаётган (2018 йил 30 январдаги UZ-0/01-1-сонли импорт контрактига асосан) 1 комплект пишган ғишт ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линияга; қўшимча жавобгар ХХХХга тегишли гаровга қўйилган MAN TGS 40400 6x4 BB русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, тури юк (ўзи ағдарувчи), двигатель рақами 50547280144728, кузов рақами самосвал, шасси рақами NS277WZZ6HJ005593, ранги белый (оқ), давлат рақам белгиси 30 659 BВА бўлган автотранспорт воситасига қаратилсин. Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 11.349.221 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов