← Назад
Решение #73718 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| исми билан юритилган жиноят иши Жиноят кодекси | 661 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| исми билан Жиноят кодекси | 59 | — | code_article | |
| Жиноят кодекси | 74 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| банди ва | 227 | — | law | |
| аракатлари Жиноят кодекси | 227 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| Жиноят кодекси | 74 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 169 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 227 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 59 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 21-куни жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи О.Исмоилов,
Р.Жўрабекованинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар Фарғона шаҳар
прокурорининг катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, судланувчи Ш.Т ва унинг
ҳимоячиси – адвокат Қ.Хомидов, жабрланувчи М.Книнг иштирокида Ш.Тга
нисбатан 1-1501-2503/585-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ш.Т
(Topvoldiev
Sherzod)
–
1993
йил
19 сентябрда Фарғона шаҳрида туғилган, ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, уйланмаган, маълумоти ўрта,
ёлланма ишчи, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2021 йил 18 январдаги ажримига кўра, Жиноят
кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан юритилган
жиноят иши Жиноят кодексининг 661-моддаси тартибида
ярашув асосида тугатилган;
2) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2021 йил 13 апрелдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг
169-моддаси 2-қисми “г” банди билан 2 йил ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
3) жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг
2021 йил 5 майдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг
169-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг
59-моддаси 8-қисми тартибида 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш
ишлари жазоси тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2021 йил 18 августдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг
25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят
кодексининг 60, 61-моддалари тартибида 2 йил 1 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судининг 2022 йил
09 февралдаги ажримига кўра, Жиноят кодексининг
74-моддаси тартибида ўталмаган 1 йил 4 ой 16 кун
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган;
5) жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг
2022 йил 09 июнь кунги ҳукмига кўра, Жиноят
кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан
Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида 5 йил
2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг 2024 йил
13 декабрдаги ажримига кўра, Жиноят кодексининг
74-моддасига асосасан ўталмаган 2 йил 4 ой 13 кун
2
озодликдан маҳрум қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ
тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазони
ўтамаган, Фарғона тумани, “Чимён” маҳалла фуқаролар
йиғини, Улуғбек кўчаси, 16-уйда яшайди, иш бўйича
муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси
қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2025 йил 13 март
куни олган,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а”
банди ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбланган.
Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
Ш.Т хавфли рецидивист бўлгани холда, ўзганинг мулкини яширин
равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2025 йил 7 февраль куни соат
18:30 ларда, Фарғона шаҳар, Қомус кўсасида жойлашган “Festeval” савдо
марказининг иккинчи қаватидаги “Wegweiser” номли ўқув марказининг
қабулхонасида қаровсиз ҳолда турган, жабрланувчи М.Кга тегишли бир
дона нархи 500 000 сўмлик сумка ичидаги, бир дона нархи 6 000 000 сўмлик
ноутбук, бир дона нархи 270 000 сўмлик ҳамён, 4 500 000 сўм нақд пуллар,
бир дона жетон ва ҳисобюида пули бўлмаган 6 дона пластик карталари
ҳамда жабрланувчи М.Книнг биометрик паспортини яширин равишда
талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари даомида жабрланувчи М.Кга
тегишли бир дона ҳамён, олти дона пластик карталар ва бир дона жетон,
шунингдек ҳодиса содир бўлган жойдаги кузатув камерасидан олинган
тасвирлар туширилган диск ашёвий далил тариқасида олинган.
Судланувчи Ш.Т судда ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор
бўлиб, 2025 йил 07 февраль куни соат 18:00 ларда Фарғона шаҳар Қомус
кўчасида жойлашган “Festeval” савдо марказига кириб, иккинчи қаватдаги
эшик очиқ турган хонага кириб, у ердаги бир дона қора рангли сумкани
яширин равишда олиб чиқиб кетганлиги, сумкани очиб, ичида бир дона
ноутбук, жабрланувчи М.Кга тегишли фуқаролик паспорти, бир дона китоб,
бир дона ҳамён, ушбу ҳамён ичида М.Кга тегишли олти дона пластик
карталар ҳамда бир дона оқ рангли жетон борлигини кўргани, шундан сўнг
ушбу нарсаларни яшириб қўйгани, эртаси куни сумкани олиб, ичидаги
ҳамённи олгани, сумка ва китобларни эса ўша ерда қолдиргани, ноутбук ва
фуқаролик паспортини ўзи билан олиб, эгасига керак бўлиши мумкин деб
ўйлаб, савдо маркази ёнида қолдириб кетгани, ҳозирда содир этган
қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчи кечирим
сўрашини айтиб, суддан ўзига енгиллик берилишини сўради.
Судланувчи Ш.Т ўзига эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлсада,
унинг юқоридаги жиноятни содир этганликдаги айби суд мажлисида
текширилган ва жиноят ишида мавжуд қуйидаги далиллар билан
тасдиқланади, жумладан:
- жабрланувчи М.Книнг суддаги, Фарғона шаҳарда жойлашган
“Festeval” савдо марказида жойлашган “Wegwieser” ўқув марказида иш
юритувчи эканлиги, 2025 йил 7 февраль куни соат 21:00 ларда иш жойига
келиб, эшикнинг чап тарафида жойлашган китоб, жавонига ўзига тегишли
бўлган сумкасини қўйиб, ичкарига кириб, ишлари билан шуғулланиб, соат
22:30 ларда уйга кетиш учун сумкасини қўйган жойидан топа олмагани ва
шу куни уйига кетгани, эртасига, яъни 2025 йил 8 февраль куни иш жойига
келиб, кузатув камерасидаги ёзувлардан, нотаниш шахс сумкасини
яширинча олиб кетганини кўргани, сумкасини ичида фуқаролик паспорти,
100.000 сўмлик ва 200.000 сўмлик купюрадаги жами 4 500 000 сўм пуллари,
олти дона пластик карталари, бир дона жетон, бир дона нархи 6 000 000
сўмлик “НР” русумли ноутбук бўлгани, орадан бир кун ўтиб, фуқаролик
паспорти ва ноутбукни “Festeval”ни эшиги олдига ташлаб кетишганини,
шундан сўнг бу ҳақида ИИБга ариза билан мурожаат қилгани, олиб
борилган тергов ҳаракатлари давомида жиноятни Ш.Т содир этганлиги
аниқлангани, ҳозирда судланувчини кечирганлиги, унга нисбатан даъвоси
йўқлиги ҳақидаги;
- гувоҳ Ш.Тнинг суддаги, ўзи Фарғона шаҳар, Қомус кўчасида
жойлашган “Festeval” савдо марказидаги “Wegwieser” ўқув марказида
ишлаши, 2025 йил 8 февраль куни эрталаб ишга келиб, ўзи билан бирга
ишловчи М.К сумкасини йўқотганлиги сабабли, кузатув камерасидаги
видеоёзувни кўришиб, унинг сумкасини нотаниш шахс олиб кетаётганлиги
кўришгани ва бу ҳақида ИИБга ҳабар беришгани, жабрланувчи Ш.Тнинг
сумкасида доимий равишда пластик карталари, пуллари, фуқаролик
паспорти, “НР” русумли ноутбуки, бир дона жетон, ҳамён, олти дона пластик
карталари, бир дона китоби, 4.500.000 сўм миқдоридаги пуллари
бўлганлиги ҳақидаги кўрсатувлари;
- шунингдек, жиноят иши ҳужжатларига қўшилган ҳодиса содир
бўлган жойни кўздан кечириш баённомаси ва унга илова қилинган
фотосуратлар, жабрланувчи М.Книнг аризаси, нарсани олиш ва кўздан
кечириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар, ҳамда жиноят
ишидаги бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ исботини топди.
Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ш.Тнинг
ўғирлик, яъни хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жабрланувчи М.Книнг
мулкини яширин равишда талон-торож қилганликда ифодаланган жиноий
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси
3-қисми “а” банди, шунингдек жабрланувчи М.Книнг муҳим шахсий
ҳужжати ҳисобланган биометрик паспортини эгаллаганликда ифодаланган
жиноий ҳаракатлари Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “а” банди
билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат
органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир
чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда
тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” – деб раҳбарий
тушунтиришлар берилган.
Суд, судланувчи Ш.Тга жазо тури ва унинг миқдорини тайинлашда,
юқорида қайд этилган Конституция нормаси ва пленум қарори
тушунтиришларига амал қилиб, жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида
илгари қаддан жиноят содир этиб, қасддан янги жиноят содир
этганлигини, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида қилмишидан
чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчидан кечирим сўраганини,
жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини ва енгиллик
берилишини сўраганлигини эътиборга олиб, унга нисбатан ўзи айбланган
моддалар санкцияси доирасида жазо тайинлашни лозим топди.
Суд, судланувчи Ш.Тга жазо тайинлашда, жиноят ишлари бўйича
Фарғона шаҳар судининг 2022 йил 09 июнь кунги ҳукмига кўра, Жиноят
кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг
60, 61-моддалари тартибида 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланганлиги, жиноят ишлари бўйича Пискент туман судининг 2024
йил
13
декабрдаги
ажримига
кўра,
Жиноят
кодексининг
74-моддасига асосасан ўталмаган 2 йил 4 ой 13 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилганлиги, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтамаганлигини
инобатга олиб, ўталмаган жазосини Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари
тартибида мазкур ҳукм билан тайинланадиган жазога қисман қўшишни
лозим топди.
Шунингдек, суд, жабрланувчи М.Кни ўзига етказилган моддий
зарарларни ундиришдан иҳтиёрий равишда воз кечганлигини инобатга
олишни ҳамда иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган бир дона
ҳамён, олти дона пластик карталар ва бир дона жетонни жабрланувчи М.Кга
тилхат орқали қайтарилганини эътиборга олишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг
454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Ш.Т (Topvoldiev Sherzod) Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди, 227-моддаси 2-қисми
“а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб
топилсин.
Ш.Тга:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддаси
2-қисми “а” банди билан 1 (бир) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси
3-қисми тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
5 (беш) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари
тартибида жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2022 йил
09 июндаги ҳукмига кўра тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Пискент
туман судининг 2024 йил 13 декабрдаги ажримига кўра алмаштирилиб,
ўталмаган жазосини мазкур ҳукм билан тайинланган жазога қисман қўшиб
узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Жазони каттиқ тартибли колонияларда ўтаттирилсин.
Жазо ўташ муддати 2025 йил 21 апрель кунидан бошлаб ҳисоблансин.
Ш.Тга нисбатан қўлланилган муносиб ҳулқ-атворда бўлиш ҳақида
тилхат эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, суд залидан қамоққа олинсин.
Ш.Т Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭО 2-минтақавий ҳудуд 10-сон
тергов ҳибсхонасига жойлаштирилсин.
Жабрланувчи М.Книнг ўзига етказилган моддий зарарни ундиришдан
воз кечганлиги инобатга олинсин.
Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган бир дона ҳамён, олти
дона пластик карталар ва бир дона жетон жабрланувчи М.Кга тилхат
орқали қайтарилгани эътиборга олинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб,
судланувчи ва жабрланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка
ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида, ҳукм
қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш,
прокурор протест билдириш ҳуқуқига эгадирлар.
Раислик қилувчи
О.Исмоилов