Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1928 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Orzu Parkent Kimyo хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Хисорак Махбуба Зилола фермер хўжалиги
Source ID 984807 Claim ID 2975627 PDF Hash 449d8eb44c33ea25... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2022 йил 25 ноябрь4-1105-2202/1928-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, даъвогар вакили Ў.Тулаев (2022 йил 16 ноябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ORZU PARKENT KIMYO” хусусий корхонасининг жавобгар “XISORAK MAXBUBA ZILOLA” фермер хўжалигидан 6.400.000 сўм асосий қарз ва 3.200.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “ORZU PARKENT KIMYO” ХК (бундан буён матнда сотувчи ёки даъвогар деб юритилади) ва “XISORAK MAXBUBA ZILOLA” ФХ (бундан буён матнда харидор ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида шартнома тузилган. Даъвогар томонидан шартнома бўйича жавобгарга 6.400.000 сўмлик майдаланган олтингугурт маҳсулотлари етказиб берилган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган маҳсулот ҳақини тўлиқ тўлаб бермаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 6.400.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб жавобгардан 6.400.000 сўм асосий қарз ва 3.200.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилган бўлсада, жавобгар бугунги суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан даъво аризани унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 6 майда 81-сонли шартнома тузилганлигини, ушбу шартномага асосан жавобгарга 2021 йил 6 майдаги 51-сонли ҳисобварақ-фактурага мувофиқ 3.200.0000 сўмлик ҳамда 2021 йил 1 июндаги 112-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан яна 3.200.0000 сўмлик, жами 6.400.000 сўмлик майдаланган олтингугурт маҳсулотлари етказиб берилганлигини, жавобгарга маҳсулот икки маротаба етказиб берилганлигини, лекин шартнома бир марта тузилганлигини, иккинчи маротаба жавобгарга маҳсулот етказиб берилиши юзасидан шартнома тузилмаганлигини, жавобгарга электрон ҳисобварақ-фактура ҳам тақдим этилганлигини, лекин жавобгар электрон ҳисоб-варақ фактурани тасдиқламаганлигини ҳамда етказиб берилган маҳсулот учун тўловни ҳам амалга оширмаганлигини маълум қилиб, жавобгар ҳисобидан 6.400.000 сўм асосий қарз ва 3.200.000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари улар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан тузилган шартномадан келиб чиққан. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш юзасидан 2021 йил 6 майда 81-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “сотувчи” майдаланган олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқаради ва сотади, “харидор” эса сотиб олади. Шартноманинг 1.2-бандига кўра миқдори 4 тонна, нархи 800.000 сўмлик жами нархи 3.200.000 сўмлик майдаланган олтингугурт маҳсулотини етказиб бериш назарда тутилган. Шунингдек маҳсулот сифати давлат стандарти ва сифат гувоҳномасида қайд этилган талабларга жавоб бериши зарур. Шартнома суммаси 3.200.000 сўмни ташкил қилади. Шартноманинг 2.1-бандига кўра маҳсулот етказиб бериш “Харидор” томонидан тўлов 100 фоиз тўлангандан сўнг амалга оширилади. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, шартномага асосан жавобгарга 3.200.000 сўмлик маҳсулот етказиб берган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 6 майда 51сонли 3.200.0000 сўмлик ёзма шаклдаги ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Бундан ташқари даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 1 июнда 3.200.0000 сўмлик 112-сонли ёзма шаклдаги ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Бироқ, даъвогар томонидан судга иккинчи маротаба маҳсулотни етказиб берилиши юзасидан тузилган тарафлар ўртасида тузилган шартнома тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 6 майдаги 81-сонли шартномага асосан 2021 йил 6 майда 3.200.0000 сўмлик 51-сонли ёзма шаклдаги ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Шунингдек, иккинчи маротаба даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилиши юзасидан гарчи тарафлар ўртасида ёзма шартнома тузилмаган бўлсада, 2021 йил 1 июнда 3.200.0000 сўмлик 112-сонли ёзма шаклдаги ҳисобварақ-фактура тақдим қилинган. Бундан ташқари даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 1 июнда 3.200.000 сўмлик 112-сонли ҳамда 2021 йил 7 июлда 3.200.000 сўмлик 166-сонли электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган бўлиб, электрон ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 2-бандига кўра ҳисобварақ-фактура - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи (етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш айланмаси ва реализацияни ҳисобга олиш учун юритилади. Низом 10-бандига кўра агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақфактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади. Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт деб белгиланган. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақфактура тасдиқланган ҳисобланади. Юқорида қайд этиб ўтилганидек даъвогар расмийлаштирган 2021 йил 1 июндаги 112-сонли ҳамда 2021 йил 7 июлдаги 166-сонли электрон ҳисобварақфактуралари жавобгарга электрон тартибда юборилган. Лекин ушбу электрон ҳисобварақ-фактуралари жавобгар томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланмаган ёки сабаблари кўрсатилган ҳолда рад этилмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга 3.200.000 сўмлик, шартнома тузмасдан 3.200.000 сўмлик, жами 6.400.000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида 6.400.000 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг тушунтиришлари билан ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини 6.400.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 3.200.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра, қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра шартномада кўрсатилган миқдорлардаги етказиб берилган маҳсулот пули тўлов муддатида тўланмаса, “харидор” тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган суммадан “сотувчи”га 0,4 фоиз миқдорда пеня тўлайди, аммо пеня суммаси тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан 6.400.000 сўмнинг кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 3.200.000 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд жавобгарнинг молиявий аҳволини ва кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида назарда тутилган кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, ундирилиши лозим булган пеня миқдорини камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 1.500.000 сўм пеня ундиришни, даъвонинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган 7 жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб жавобгар зиммасига юклашни, яъни жавобгардан даъвогарга олдиндан тўланган 150.000 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар “ORZU PARKENT KIMYO” хусусий корхонасининг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “XISORAK MAXBUBA ZILOLA” фермер хўжалигидан даъвогар “ORZU PARKENT KIMYO” ХКга 6.400.000 сўм асосий қарз, 1.500.000 сўм пеня, олдиндан тўлаб чиқилган 150.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари, жами 8.074.000 сўм ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев