Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1656 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Қурбонов Ориф Мустапаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati Davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "Everest qoyalari" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943211 Claim ID 2983609 PDF Hash c6446c491939f672... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 34-моддаси онуни 34 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 25 ноябр 4-1802-2201/1656-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг вакили У.Эшмахматов (2022 йил 18 ноябрдаги 17-102097-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1656-сонли ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда даъвогар деб юритилади), "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда Кон геология фаолиятини назорат қилиш жанубий минтақавий инспекциясининг 2022 йил 19 августда Китоб туман ҳудудида жойлашган (Хасантепа -II) "EVEREST QOYALARI" МЧЖнинг фаолияти мониторингдан ўтказилганлигини, мониторинг натижасига кўра, карерни қазиб олиш захираси 1644,4 минг м3 деб белгиланганлигини, лицензия шартларига асосан жамият томонидан карерда йиллик қазиб олиш миқдори 60 минг.м3 бўлишини таъминлаши кераклиги айтилганлигини, бироқ жамият томонидан 2022 йил бошидан 2022 йил 19 августгача қазиб олинган ҳажм 11,011 минг.м3 бўлганлигини, солиқ органига тақдим этилган солиқ ҳисоботида 2020-2021-2022 йиллар ҳолатида қазиб олинган ҳажм 0 м3ни ташкил қилганлигини, йиллик қазиб олиш тартиби ва ҳажмлари амалдаги лицензия шартлари бўйича бажарилмаганлигини, жамият томонидан 21 та иш ўринлари яратилиши белгиланганлигини, бироқ, маълумотномага кўра ташкилот раҳбари билан 4 нафар ишчи сони кўрсатиб ўтилганлигини, қонун ҳужжатлари талаблари бажарилмаганлиги фактлари аниқланганлиги ўрнатилган тартибда далолатнома билан расмийлаштирилганлигини билдириб, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамиятига фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2018 йил 26 мартдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0195-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади, бироқ, унинг вакили (ишончномаси йўқ) илтимоснома қилиб, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар лицензия шартларига риоя қилмаганлигини, солиқ ҳисоботларини нотўғри топширганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни ва жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Давлат геология қўмитаси томонидан 2020 йил 18 ноябрда Қашқадарё вилоят Китоб туманида жойлашган “Хасантепа –II” мармарлашган оҳактош фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҚД серияли, лицензия тури Ф5, 0195-сонли лицензия расмийлаштириб берилган. Кон геология фаолиятини назорат қилиш жанубий минтақавий инспекциясининг 2022 йил 19 августда Китоб туман ҳудудида жойлашган (Хасантепа -II) "EVEREST QOYALARI" МЧЖнинг фаолияти мониторингдан ўтказилган. Ўтказилган мониторинг натижасига кўра, карерни қазиб олиш захираси 1644,4 минг м3 деб белгиланган, лицензия шартларига асосан жавобгар томонидан карерда йиллик қазиб олиш миқдори 60 минг.м3 бўлишини таъминлаш лозим бўлсада, бироқ, 2022 йил бошидан 2022 йил 19 августгача қазиб олинган ҳажм 11,011 минг.м3 ташкил этган. Жавобгар томонидан солиқ органига тақдим этилган солиқ ҳисоботида 20202021-2022 йиллар ҳолатида қазиб олинган ҳажм 0 м3 бўлиб, йиллик қазиб олиш тартиби ва ҳажмлари амалдаги лицензия шартлари бўйича бажарилмаган. Жавобгар томонидан 21 та иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлса-да, бироқ, маълумотномага кўра ташкилот раҳбари билан 4 нафар ишчи сони кўрсатилиб, қонун ҳужжатлари талаблари бажарилмаганлиги фактлари аниқланган ва ўрнатилган тартибда далолатнома расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июндаги 443-сонли қарори билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 76-бандига кўра, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонунинг 34моддасига кўра, агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланишга киришмаган бўлса; ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар мунтазам равишда тўланмаган тақдирда; ер қаъридан фойдаланувчи рухсатноманинг асосий шартларини бузган тақдирда; ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан илгари тугатилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ 6121сонли Фармонинг 4-банди иккинчи хатбошисига асосан Давлат солиқ органларига ваколатли орган ва судларга ер қаъридан фойдаланувчи томонидан солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ва (ёки) фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмаган тақдирда лицензияни чақириб олиш ёки тўхтатиб туриш масаласи бўйича ташаббус билан чиқиш ваколати берилган. Шунингдек, ИПКнинг 217 моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисида тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш назарда тутилган. Бундай ҳолатда, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгар "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамиятига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2018 йил 26 мартдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0195-сонли лицензияни бекор қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 176-179, 188, 222-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар "EVEREST QOYALARI" масъулияти чекланган жамиятига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 2018 йил 26 мартдаги QD серияли, лицензия тури F5, 0195-сонли лицензия бекор қилинсин. Жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья О.Қурбонов