← Назад
Решение #737331 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Хўжаобод тумани
2022 йил 25 ноябрь
4-1706-2201/1224-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “***********” масъулияти
чекланган жамияти манфаатини кўзлаб, жавобгар – “***********” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 172 758 500 сўм асосий қарз, 34 551 700 сўм пеня,
жами 207 310 200 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили ********* (2022 йил 10 октябрь кунги ишончнома
асосида), жавобгар вакили ************ (рахбар) Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “***********” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб,
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “***********” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан тарафлар ўртасида 2022 йил 24 феварль куни
тузилган
47 УС-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома юзасидан вужудга
келган 172 758 500 сўм асосий қарз, 34 551 700 сўм пеня, жами
207 310 200 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризада ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни баён қилган.Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг
128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида даъвогар ва жавобгар вакиллари низо юзасидан медиация
келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрь кунги
медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 21 ноябрь
куни медиатив келишув тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра жавобгар шартнома
бўйича вужудга келган 172 758 500 сўм асосий қарздорликни 2022 йил 20 декабрь
кунига қадар даъвогарга тўлаб бериши мажбуриятини олган, даъвогар эса, даъво
талабидан воз кечган.
Медиатив келишув МТ№000895-рақамли сертификатга эга бўлган
профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Рахмонов Отабек
Қобилжонович томонидан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига
кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда
ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти профессионал
ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги
медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини
бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув
битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида
суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига
қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси
6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган
ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки
қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган.
Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг
9- моддаси иккинчи қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган холда олдиндан давлат
божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган.
Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур
иш бўйича давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта
харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 107, 109, 118, 131, 195-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – “***********” масъулияти чекланган жамияти манфаатини кўзлаб,
жавобгар – “***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 172 758 500 сўм
асосий қарз, 34 551 700 сўм пеня, жами 207 310 200 сўм ундириш тўғрисидаги
2022 йил 25 октябрь кунги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“***********” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган
24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий
суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов