Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/2521 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мурадов Ўктам Қодирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “QISHLOQQURILISHLOYIHA” масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SHOXRUZ STROY-BUILDING" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 969560 Claim ID 2974880 PDF Hash e9c1abaa365c003e... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2022 йил 25 ноябрь 4-1405-2201/2521-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 45.998.958 сўм асосий қарз ва 22.999.500 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида даъвогар вакили Ф.Б. (2022 йил 21 июндаги 23-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили И.Б. (раҳбар) иштирокида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар ва бажарувчи) ва ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар ва буюртмачи) ўртасида 2021 йил 22 майда лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 08-76П-2021-сонли шартнома тузилган, шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга 45.998.958 сўм миқдордаги ишлар бажариб берилган, ўз навбатида жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 45.998.958 сўм асосий қарз ва 22.999.500 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили Ф.Б. кўрсатма бериб, даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан даъво аризаси киритилганидан сўнг пул маблағи қисман 30.000.000 сўм миқдорида тўлаб берилганлиги, қолган пул маблағлари тўлаб берилмасдан келинаётганлигини билдириб, жавобгардан асосий қарз ва пеняни ундиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили И.Б. кўрсатма бериб, даъво аризаси юзасидан эътироз билдириб, даъвогар томонидан тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларида камчиликлар борлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларида ўрнатилиши лозим бўлган газ ҳисоблагич асбобининг тури нотўғри кўрсатилганлиги, қолаверса уйларнинг ошхона қисмига ўрнатилиши лозим бўлган чиқариш қурилмаси (вытяжка) лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги сабабли, жамият зарар кўрганлиги, қолаверса даъво талабидаги сумма қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, 2021 йил 22 майда буюртмачи ва бажарувчи ўртасида лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 08-76П-2021-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи» Самарқанд вилоятида 2021 йилда янги тартиб асосида барпо этиладиган Ургут тумани Мерганча массивида 1 та 5 қаватли 1 йўлакли 20 хонадонли уй-жойлар қурилиши объектини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, «Буюртмачи» эса бажарилган ишларни қабул қилиб олиб, ишлар бўйича харажатларни ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига кўра, «Бажарувчи» томонидан 2022 йил 28 январдаги 193-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 45.998.958 сўмлик ишлар (лойиҳа-сета ҳужжатлари) бажарилган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактура ва ишончнома) билан ушбу ҳолат тасдиқланади. «Буютмачи» эса «Бажарувчи»га 45.998.958 сўм пул маблағини бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан тўлаб беришни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ФК 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Қайд этилганларга кўра, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар даъвогар олдидаги қарзларини қисман қоплаган. Даъвогарнинг Самарқанд филиали томонидан судга тақдим қилинган 2022 йил 15 ноябрдаги 224-сонли маълумотномада, жавобгар 2022 йил 15 ноябрдаги 163-сонли тўлов топшириқномаси билан 30.000.000 сўм пул маблағини тўлаб берганлиги маълум қилинган. Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш қисмини қисман, 15.998.958 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг 30.000.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан ўзаро тузилган шартноманинг 5.2-бандига асосан 22.999.500 сўм пеняни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандига кўра, «Буютмачи» олган мажбуриятини бажармаган тақдирда «Бажарувчи»га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий миқдори бажарилмаган иш ёки кўрсатилмаган хизматнинг 50 фоизидан орти кетмаслиги кераклиги белгиланган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар томонидан неустойканинг ҳисоб-китоби тақдим этилган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган. Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК 326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня миқдорини 2.529.942 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 45.998.958 сўм асосий қарз ва 22.999.500 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъвосини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 15.998.958 сўм асосий қарз ва 2.529.942 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 30.000.000 сўм асосий қарз ва 20.469.058 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилишни, давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 15.998.958 сўм асосий қарз, 2.529.942 сўм пеня, тўлаб чиқилган 1.379.969 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг 30.000.000 сўм асосий қарз ва 20.469.058 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар ХХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳисобрақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ў.Қ.Мурадов