Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/1181 Дата решения 25.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый "GULI-SHIRA LAZZATI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 943350 Claim ID 2986165 PDF Hash 84c8f7ceacf677bb... Загружено 09.04.2026 08:20 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI YAKKABOG‘ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY EKONOMICHESKIY SUD RESPUBLIKI UZBEKISTAN Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY, AmirTemurko'chasi g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura Tel: (0-375) 582-51-64 Veb-sayt: www.sud.uz El.pochta: i.yakkabog@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 25 ноябрь 4-1806-2201/1181-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили Х.Эшонқулов (ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Гули-шира лаззати» МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 111-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 5 октябрдаги 20/1-81074-сонли қарорига биноан ўн кунга тўхтатилган. Бироқ жавобгар томонидан юзага келган солиқ мажбурияти белгиланган муддатда тақдим қилинмаган. Шу сабабли, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддаси учинчи қисмининг 2бандига мувофиқ иқтисодий судига 2022 йил 8 ноябрдаги №23-94428-сонли ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан солиқ органининг 2022 йил 5 октябрдаги талабномасига жавоб берилмаганлиги сабабли, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисида аризачи вакили ариза судга топширилгандан сўнг жавобгар томонидан солиқ органининг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилинганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил 5 октябрдаги 20/1-81074сонли қарори билан ЎзР Солиқ кодекси 111-моддаси, 3-қисмининг 2-бандига асосан унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари 10 кунга тўхтатилган. Шундан сўнг, солиқ органи томонидан жавобгарга унинг банкданги ҳисобварақлари бйўича операциялар 10 кунга тўхтатилганлиги буйича камчиликлар батараф этилмаса унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилиши маълум қилинган. Жавобгар томонидан Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг сўровномасига асосан ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган. Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Мазкур модда 3-қисмининг 2-бандига асосан, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан қўлланилиши мумкин Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органинг берган маьлумотига асосан ҳужжатлар топширганлигидан келиб чиқиб, аризани рад этишни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 8 ноябрдаги №23-94428-сонли аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин Судья С.Турсунов