← Назад
Решение #737685 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| лозим даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекс | 587 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 292 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 293 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2022 йил 24 ноябрь
4-1405-2201/2664-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар ХХХ ва қўшимча
жавобгар СССга нисбатан 19.222.027 сўм асосий қарз ва 9.611.013 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили А.Ҳ. (2022 йил 10 январдаги
11-06/16-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар)нинг Самарқанд
вилоят филиали ва ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2021 йил 02 февралда
лизинг шартномаси тузилган, шартномага асосан даъвогарнинг Самарқанд вилоят
филиали томонидан жавобгарга 1 дона «Нурафшон №81» русумли трактор етказиб
берилган, шартнома шартлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогарнинг
Самарқанд вилоят филиали, жавобгар ва ХХХ (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар)
ўртасида кафиллик шартномаси имзоланган, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим
даражада
бажарилмасдан,
лизинг
тўловларини
тўлаш
муддатлари
кечиктирилганлиги сабабли, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата) судга даъво аризаси
билан мурожаат килиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда 19.222.027
сўм асосий қарз ва 9.611.013 сўм пеняни даъвогар фойдасига ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили А.Ҳ. суд муҳокамасида кўрсатма бериб, даъво аризасидаги
важларни такрорлаб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан лизинг тўловлари ва пеняни
солидар тартибда ундиришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирок этмади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасида ишни вакил иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз,
мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг Самарқанд вилоят филиали
(Лизинг берувчи) ва жавобгар (Лизинг олувчи) ўртасида 2021 йил 02 февралда 021/08-4064-УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Даъвогарнинг Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ва жавобгар (Лизинг
олувчи) ўртасида 2021 йил 24 мартда техникани қабул қилиш-топшириш далолатномаси
тузилган.
Топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида «Лизинг берувчи» «Лизинг
олувчи»га лизинг объекти – қишлоқ хўжалик техникаси ҳисобланган 1 дона «Нурафшон
№81» русумли тракторни топширган.
Қўшимча жавобгар (Кафил), жавобгар (Лизинг олувчи) ҳамда даъвогарнинг
Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2020 йил 20 февраль куни
016-сонли кафиллик шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандига кўра, «Кафил»,
«Лизинг олувчи» ва «Лизинг берувчи» ўртасида 2021 йил 02 февралда тузилган лизинг
шартномаси бўйича «Лизинг олувчи» ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда, «Лизинг берувчи» олдида лизинг тўловлари, пеня ва
бошқа зарарларни тўлаш бўйича «Лизинг олувчи» билан биргаликда солидар (баравар)
жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Лизинг шартномаларининг ажралмас қисми бўлган иловаларда лизинг даврида
тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф
ўзаро келишган бўлиб, «Лизинг олувчи» томонидан шартнома мажбуриятларининг ушбу
тартиби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб бориш кечиктирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак деб ва ушбу Кодекснинг 587-моддасига кўра лизинг
шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага
олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг
олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини
олади, 597-моддасида агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш
шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши
шарт; лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган тақдирда,
лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан олиши мумкин,
лизинг олувчи ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган тақдирда, агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг берувчи бўлажак лизинг
тўловларини тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган
тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани
бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида
кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман
бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу
Кодекснинг 293-моддасида эса қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида
солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар
ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартнома мажбурияти тўлиқ бажарилганлиги,
лизинг шартномасига асосан лизинг объекти жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги сабабли, лизинг берувчи – лизинг олувчи ва кафилдан шартнома
мажбуриятини бажаришни, лизинг тўловларини тўлашни талаб этишга ҳақлидир.
Даъвогар даъво аризасида жавобгардан ўзаро тузилган шартномага асосан
9.611.013 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандига кўра, лизинг тўловлари
жадвалда кўрсатилган муддат ва миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Даъво аризасига илова қилинган ҳужжатларда пенянинг ҳисоб-китоби мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка
тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
«Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятни бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, юқорида қайд этилганларга кўра, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, қарздорнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, ФК
326-моддасида берилган ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда, ундирилиши сўралган пеня
миқдорини 1.922.202 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг 7.688.811 сўм қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, даъвоси талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХ ва
қўшимча жавобгар СССдан солидар тартибда даъвогар ХХХ фойдасига 19.222.027 сўм
асосий қарз ва 1.922.202 сўм пеняни ундиришни, даъвонинг 7.688.811 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
ундирилиши лозим бўлган давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар СССдан солидар тартибда даъвогар ХХХ
фойдасига 19.222.027 сўм асосий қарз, 1.922.202 сўм пеня ва тўлаб чиқилган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг 7.688.811 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига
576.660 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши)
мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов