← Назад
Решение #737762 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| онунинг | 25 | 2 | law | |
| ФКнинг | 295 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 ноябрь
****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси ****нинг котиблигида, даъвогар "****"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "****" масъулияти чекланган
жамияти, учинчи шахс "****" ХАТБга нисбатан, жавобгар "****" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 3.070.680.000 сўм гаровга қўйилган мулк
қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар
"****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили **** (2022 йил 13
октябрдаги 31/10-И-сонли ишончнома асосида), жавобгар "****" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ****, жамият таъсисяиси ****, ишончли
вакиллари **** (2022 йил 14 ноябрдаги 2-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти, учинчи
шахс "****" ХАТБга нисбатан, жавобгар "****" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 3.070.680.000 сўм гаровга қўйилган мулк қийматини
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "****" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили **** даъво аризадаги важларни такрорлаб,
жамиятига тегишли бўлган "****" маркали 7 қисмдан иборат тошни майдалаб,
тақсимловчи комплекс гаровга қўйилиб, келишув далолатномасига асосан
бозор баҳоси 3.070.680.000 сўмга баҳоланиб, бошланғич сотув баҳоси
1.550.000.000 сўм қилиб белгиланганлигини, гаров шартномаси аслида битта
шахс томонидан имзоланганлигини, бугунги кунда кредит гаров мулкининг
қиймати эвазига қопланганлигин инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "****" масъулияти чекланган
жамияти раҳбари **** жамият таъсисяиси, ****, ишончли вакили ****лар
даъвони тан олмасдан, кредит таъминоти сифатида гаров мулклари
даъвогарнинг ўзининг ихтиѐри билан гаровга қўйилганлигини, олинган кредит
унинг ташаббуси билан чиқарилганлигини, мулк талаб қилинаѐтган қиймати бу
миқдорда эмаслигини баѐн қилиб, даъвони рад қилишни сўради.
ишончли вакили **** даъвога нисбатан эътироз билдирмасдан судга ѐзма
фикрнома тақдим этиб, жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти билан
тузилган кредит шартномаси мажбуриятлари бажарилмаганлиги натижасида
кредитни
қайтариш
суд
қарорига
асосан
гаровдаги
мулкларга
қаратилганлигини, кейинчалик гаров мулклари сотилмаганлиги сабабли банк
ўзининг балансига қабул қилганлигини, ҳозирда янги мулкдорга сотилганлиб,
кредит қопланганлигини, "****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган "****" маркали 7 қисмдан иборат тошни майдалаб, тақсимловчи
комплекс келишув далолатномасига асосан бозор баҳоси 3.070.680.000 сўмга
баҳоланиб,
бошланғич
сотув
баҳоси
1.550.000.000
сўм
қилиб
белгиланганлигини, ижро бўлимининг таклифига асосан ушбу ускуна
банкбалансига 1.395.000.000 сўмга қабул қилинганлигини баѐн қилган.
Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
суд муҳокамасида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнниг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмига нисбатан мутаносиб
равишда тақсимлашни ва улар ҳисобидан ундиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларидаy кўринишича, тарафлар "****" ХАТБ (бундан буён
матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда "****" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 09
апрелда 2019/347-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Банк"
тоомнидан "Қарз олувчи"га мазкур шартнома шартларига асосан 9.420.824.550
сўм кредит маблағларини 37 ой муддатга, 6 ойлик имтиѐзли давр асосида,
йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан белгиланган муддатда қайтариш ва
пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш юзасидан ўзаро
келишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан кредит
қайтарилишининг таъминоти сифатида шартноманинг 4-бўлими 4.2-бандига
мувофиқ, кредит маблағлари ажратилгунига қадар кредит суммасининг
125 фоизи миқдорида суғурта полиси асосида таъминланиши, шунингдек,
кредит шартномаси имзоланган кундан эътиборан 10 кун иш куни мобайнида
3 дона малибу русумли автомобил гаров сифатида гаров шартномаси асосида
жами 724.949.280 сўм қийматда ҳамда "****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган (дробилка) тошни майдалаб, тақсимловчи комплекс ва турар
жой бино-иншоотлари келишилган қиймат асосида гаров сиафатида тақдим
этилиши юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, шартноманинг мазкур банди ижроси юзасидан тарафлар
"****" ХАТБ (бундан буён матнда-"Ггаровга олувчи" деб юритилади), "****"
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб
юритилади) ҳамда "****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда- "Гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 12 апрелда
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани **** кўчаси 83А-уйда жойлашган Давлат
нотариал идораси, нотариуси **** томонидан гаров шартномаси
расмийлаштирилган.
Мазкур
гаров
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювч"
"****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 2018 йил ишлаб
чиқарилган "****" маркали 7 қисмдан иборат 2-36-маркали тошни майдалаб,
тақсимловчи комплексининг бозор баҳоси жами 3.070.680.000 сўмни ташкил
этиши ва тарафлар ўртасида 2019 йил 09 апрелдаги расмийлаштирилган
"Гаровга тақдим этилаѐтган мол-мулк баҳосини келишиш далолатномаси"га
асосан "Гаровга олувчи" томонидан 1.550.000.000 сўм қийматда гаровга қабул
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда,
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
назарда тутилган.
"****" масъулияти чекланган жамияти томонидан "****" ХАТБ олдидаги
ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида кредит ва унга ҳисобланган
фоиз қарздорлиги вужудга келган бўлиб, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2020 йил 16 декабрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан
даъво талаби қаноатлантирилиб, 2021 йил 25 январдаги ижро хужжатига
асосан ундирув гаров мулкларига қаратилган.
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармасининг 2021 йил
25 мартдаги "Мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш
тўғрисида"ги қарорига асосан гаров мулклари "E-IJRO AUKSION" ягона
далолатномасига асосан белгиланиб чиқарилган ҳамда 2021 йил 15 июлдаги
10.6/21-21-21-сонли таклиф хатига асосан "****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган 2018 йил ишлаб чиқарилган "****" маркали 7
қисмдан иборат 2-36-маркали тошни майдалаб, тақсимловчи (дробилка)
комплексини 10 фоиз арзонлаштирилган яъни 1.395.000.000 сўм қийматда
ундирувчига таклиф этилиб, ундирувчи "****" ХАТБнинг 2021 йил 17
июлдаги 3352-01-сонли розилик хатига ҳамда Мажбурий ижро бюроси
Тошкент
вилоят
бошқармасининг
2021 йил 19 июлдаги "Сотилмаган мол-мулк (майдалаб тақсимловчи
комплекс)ни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисида"ги қарорига асосан "****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган 2018 йил ишлаб чиқарилган "****" маркали 7 қисмдан иборат
2-36-маркали тошни майдалаб, тақсимловчи (дробилка) комплекси "****"
ХАТБ балансига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида"ги Қонунинг
25-моддасининг 2-қисмида ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш
йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини
ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 13/150-сонли Қарорининг 32-бандида
судларнинг эътибори қаратилсинки, ФКнинг 295-моддаси биринчи қисмига
мувофиқ, агар қонунда ѐки кафил билан қарздор ўртасида тузилган
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мажбуриятни бажарган
кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга
олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг
талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтиши, кафил
кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик
муносабати билан кўрган бошқа зарарларини тўлашни қарздордан талаб
қилишга ҳақлилилиги юзасидан раҳбарий кўрсатма берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогар (мулк эгаси) томонидан
мулк гаровга ихтиѐрий, ўзаро келишилган қийматда тақдим этилганлиги,
гаровга тақдим этилган мулк кредиторнинг талабини 1.395.000.000 сўм
қийматда
қаноатлантирганлигини
(сотилганлигини)
инобатга
олиб,
даъвогарнинг даъво талабини шу қийматда қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.395.000.000 сўм ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига
асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажати (давлат божи)ни тарафлар
ўртасида қаноатлантирилган ҳамда рад қилинган қисмига нисбатан улар
ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни, почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида"ги Қонунинг
25-моддасининг 2-қисми, Фуқаролик кодексининг 264-289-моддалари,
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176-180, 186, 187-моддаларига
асосан, суд
Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
"****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1.395.000.000 сўм гаровга
қўйилган
мулк
қиймати,
24.000 сўм почта харажати:
Республика бюджетига:
Жавобгар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 27.900.000
сўм;
Даъвогар "****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 33.513.600
сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабиниг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
****