← Назад
Решение #737912 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| мазкур кодекс | 705 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 ноябрь
4-1706-2201/1169-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Т.Алиқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “******************” масъулияти чекланган
жамияти манфаатида,
жавобгар – “******************” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 907 443 556 сўм асосий қарз, 312 160 583 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакиллари *********** (2022 йил 25 сентябрь кунги
01-сонли ишочнома), ********** (2022 йил 24 ноябрь кунги 85-сонли
ишончнома), жавобгар вакили *********** (2022 йил 10 ноябрь кунги 114-сонли
ишончнома) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “******************” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“******************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“Жавобгар” деб юритилади)га ҳисобидан тарафлар ўртасида 2021 йил 16 ноябрь
куни тузилган 4-сонли шартнома бўйича кўрсатилган хизматлар учун вужудга
келган 907 443 556 сўм асосий қарз ва унга ҳисобалнган 312 160 583 сўм пеняни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 24 ноябрь кунги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талабининг асосини тарафлар ўртасида 2020 йил 25 декабрь куни тузилган
07-сонли шартнома ҳамда 2021 йил 16 ноябрь куни тузилган 04-сонли
шартномаларга ўзгартириш ҳақидаги илтимоснома (ариза)си иш юритишга қабул
қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палатадан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво
аризасида иктисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
“ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қўллаб-
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгар билан тузилган шартномалар
бўйича хизматлар кўрсатилганлигиниги, жавобгар томонидан тўловлар қисман
амалга оширганлиги нитижасида 907 443 556 сўм қарздорлик вужудга
келганлигини, даъво аризада даъвони асоси сифатида тарафлар ўртасида 2021 йил
16 ноябрь куни тузилган 04-сонли шартнома кўрсатилганлиги, лекин ушбу
қарздорликнининг 33 837 612 сўм қисми тарафлар ўртасидаги 2020 йил 25 декабрь
куни тузилган 07-сонли шартнома бўйича юзага келганлигини билдириб, бу ҳақда
даъвони асосини ўзгартириш ҳақида судга ариза тақдим этиб, судга даъво ариза
киритилганидан сўнг ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини маълум қилиб,
асосий қарзни тўлиқ ундиришни, пеняни жавобгар билан доимий ҳамкор
эканликларини, унинг молиявий ҳолатини инобатга олиб, қонунда назарда
тутилган тартибда камайтиришга қарши эмаслигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво ариза бўйича асосий
қарздорликни тан олиб, ҳақиқатан ҳам қарздорлик мавжудлигини, қарздорликни
тўлашдан бўйин товланмаётганлигини, шартнома бўйича қисман тўловлар амалга
оширилганлигини,
ушбу
қарздорликни
бартараф
этиш
чоралари
кўрилаётганлигини, банкдан кредитлар мавжудлиги сабабли банк кредитларига
сўндирилаётганлигини, шу сабабли жамиятнинг молиявий ахволи оғир бўлиб
қолганлиги учун қарздорликни тўлашни имконияти бўлмаганлигини билдириб,
пеняни қонун доирасида камайтириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 25 декабрь
куни тузилган 07-сонли “2021 йил хосили учун тайёрланадиган уруғлик чигитни
ҳақ эвазига кимёвий-механик ва механик усулда туксизлантириш тайёрлаб бериш
тўғрисида” шартнома (бундан буён матнда “07-сонли шартнома” деб юритилади)
тузилган.
7-сонли шартноманинг 1.1, 1.2-бандларига кўра жавобгар (Буюртмачи)
даъвогарга (Қайта ишловчи)га ўзининг корхонасида ишлаб чиқарилган,
дориланмаган уруғлик чигитини қайта ишлаш учун мазкур шартноманинг 1иловасида қайд этилган миқдорлардаги нави ва авлоди бўйича Давлат
стандартлари талабларидаги йўқотишни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериши,
даъвогар эса жавобгарнинг буюртмаси бўйича дориланмаган уруғлик чигитини
тозалаш-саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва қадоқлаш хизматларини бажариш
мажбуриятини олган.
7-сонли шартноманинг 1.3-1.4-бандиларига асосан жавобгар томонидан
уруғлик чигитни тозалаш-саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва қадоқлаш
хизматларини бажариш мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган ўзаро
келишув битимига асосан даъвогарга тўланадиган хизмат ҳақининг нархи қабул
қилинган
чигитининг
1 (тоннаси) учун ҚҚС билан 2 325 000 сўмни, шартноманинг умумий баҳоси
750 000 000 сўмни ташкил қилган.
7-сонли шартноманинг 3.1-3.4-банларига асосан жавобгар шартнома
имзоланган кундан 5 (банк) иш кун муддат ичида 50 фоизи олдиндан тўловни
амалга ошириши, қолган тўловнинг 50 фоиз қисми тайёр махсулот жавобгар
томонидан ташиш бошлангунга қадар жавобгар тўлаб бериш мажбуриятини ўз
зиммасига олиши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 16 ноябрь куни “2022 йил хосили
учун тайёрланадиган уруғлик чигитни ҳақ эвазига кимёвий-механик ва механик
усулда туксизлантириш тайёрлаб бериш тўғрисида” 04-сонли шартнома (бундан
буён матнда “04-сонли шартнома” деб юритилади) тузилган.
4-сонли шартноманинг 1.1, 1.2-бандларига кўра жавобгар (Буюртмачи)
даъвогарга (Қайта ишловчи)га ўзининг корхонасида ишлаб чиқарилган,
дориланмаган уруғлик чигитини қайта ишлаш учун мазкур шартноманинг 1иловасида қайд этилган миқдорлардаги нави ва авлоди бўйича Давлат
стандартлари талабларидаги йўқотишни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериши,
даъвогар эса жавобгарнинг буюртмаси бўйича дориланмаган уруғлик чигитини
тозалаш-саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва қадоқлаш хизматларини бажариш
мажбуриятини олган.
4-сонли шартноманинг 1.3-1.4-бандиларига асосан жавобгар томонидан
уруғлик чигитни тозалаш-саралаш, туксизлантириш, дорилаш ва қадоқлаш
хизматларини бажариш мазкур шартноманинг 2-иловасида келтирилган ўзаро
келишув битимига асосан даъвогарга тўланадиган хизмат ҳақининг нархи қабул
қилинган чигитининг 1 (тоннаси) учун ҚҚС билан 3 570 163 сўмни, шартноманинг
умумий таҳминий баҳоси 839 660 744 сўмни ташкил қилган.
4-сонли шартноманинг 3.1-3.4-банларига асосан жавобгар шартнома
имзоланган кундан 5 (банк) иш кун муддат ичида 50 фоизи олдиндан тўловни
амалга ошириши, қолган тўловнинг 50 фоиз қисми тайёр махсулот жавобгар
томонидан ташиш бошлангунга қадар жавобгар тўлаб бериш мажбуриятини ўз
зиммасига олиши белгиланган.
2020 йил 25 декабрь куни тузилган 07-сонли шартномага асосан даъвогар
жавобгарга 2022 йил 30 апрель кунги 07-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами
726 127 558,78 сўмлик 304,2 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш хизматларини
кўрсатган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизматлари учун 652 289 777,27 сўм
тўлов амалга оширгани ҳолда, даъвогар олдида 33 837 612 сўм қарздорлиги юзага
келган.
2021 йил 16 ноябрь куни тузилган 04-сонли шартномага асосан даъвогар
жавобгарга 2022 йил 10 июнь кунги 17-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан жами
873 605 774,49 сўмлик 260,8 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш хизматларини
кўрсатган.
Бироқ, жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмасдан, кўрсатилган хизматлари учун тўлов амалга
оширилмагани ҳолда, даъвогар олдида 873 605 774,49 сўм қарздор бўлган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида иккита шартнома бўйича жами
907 443 556 (33 837 612+873 605 774,49) сўм қарздорлиги юзага келган.
Тарафлар ўртасида 907 443 556 сўм қарздорлик юзасидан 2022 йил 9 июнь
куни 6-сонли электрон солиштирма далолатнома тасдиқланган.
Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақида жавобгарга 2022 йил
10 май ва 2022 йил 26 сентябрь кунлари юборилган талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада, палата даъвогар манфаатида судга мазкур даъво ариза билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга
ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда
тутилган бўлса, мазкур кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Даъвогарнинг 907 443 556 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби
асосли бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги тарафлар ўртасидаги
шартномалар, хизмат кўрсатилганлиги ҳақидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар,
тарафларнинг тушунтиришлари, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма
далолатнома ҳамда ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъво талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 907 443 556 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризасида шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида
тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгардан тўлов кечиктирилган кунлар учун
0,4 фоиз миқдорида 312 160 583 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Шартномаларнинг 7.4 бандида шартномада кўрсатилган мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда даъвогарга ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, бироқ
пеня миқдори ўтказиб берилмаган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб
кетмаслиги белгиланган.
Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, 2021 йил 16 ноябрь кунги
04-сонли шартномаси бўйича 873 605 944 х 0,4 % = 3 494 423,7 х 122 кун =
426 319 700,67 сўм, 2020 йил 25 декабрь кунги 07-сонли шартнома бўйича
33 837 611 х 0,4 % = 135 350 х 522 кун =70 652 700 сўм, бироқ ўтказиб берилмаган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаган миқдорда, яъни 16 918 806 сўм,
жами (426 319 700,67 + 16 918 806) 443 238 506,6 сўм пеня ҳисоб-китобини тақдим
этган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбуриятлар
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги ҳамда пеня миқдори даъвогар вакили суд мажлисида тўғри
ҳисоб-китобини тақдим этгани, лекин даъво талабида 312 160 583 сўм сўралгани
боис, талабдан четга чиқмаган ҳолда, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида
“Шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб
кўрсатилган.
Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида “Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.” деб
тушунтириш берилган.
ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмида “Фоизлар миқдори кредитор
яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида
пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк
фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб
олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор
чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин.
Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган
бўлмаса қўлланилади.” деб белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд, мажбурият бажарилиши даражасини, мажбуриятнинг
бузилиши оқибатларига мутаносиблигини, тарафларнинг манфаатларини,
шунингдек, пеня миқдорининг кўпайиб кетишига даъвогарнинг ҳам ўз вақтида
судга даъво киритмаганлиги натижасида айби борлигини инобатга олиб, талаб
қилинган 312 160 583 сўм пеняни банк фоизидан кам бўлмаган миқдорда (бугунги
кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган қайта
молиялаш ставкаси 15 фоиз, 7-сонли шартнома бўйича 15%/365х33 837 611х522=
7 258 862 сўм, 4-сонли шартнома бўйича 15%/365х873 605 944 х 122 кун =
43 799 966,24 сўм, жами 51 058 832,04 сўм) 55 000 000 сўмга қадар камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
6
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
даъво талаблари асосли бўлганлиги боис, жавобгардан даъвогар фойдасига
24 600 сўм почта харажати, республика бюджетига 24 392 082,78 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
“******************”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
907 443 556 сўм асосий қарз, 55 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати,
жами 962 467 556 сўм ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“******************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 24 392 082,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов