← Назад
Решение #73792 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1261 | 3 | code_article | |
| ЖКнинг | 166 | — | law | |
| бандлари ва | 277 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 481 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституция | 20 | — | law | |
| ушбу кодекс | 1261 | 3 | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| жабрланувчи Жиноят кодекси | 66 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 84 | 4 | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 583 | 5 | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 661 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 1261 | 3 | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида)
2025 йил апрель ойининг 18 куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар суди, Фарғона шаҳар Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини биносида,
очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг раиси
Т.Вахобов, судья ёрдамчиси Ш.Алиёровнинг котиблигида, тарафлардан
давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Отажонов,
ҳимоячи Б.Сиддиқов, гумон қилинувчи Ж.Ёқубжонов ва жабрланувчи
М.Маҳаматоваларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодекси 1261-моддасининг 3-қисми билан Ёқубжонов Жавоҳирбек Акмалжон
ўғлига оид 1-1501-2501/606-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Ёқубжонов Жавоҳирбек Акмалжон ўғли (Yoqubjonov
Javohirbek Akmaljon o`g`li), 1999 йил 5 декабрь куни
Фарғона шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўртамахсус, муқаддам жиноят ишлари бўйича Фарғона
шаҳар судининг 2023 йил 14 апрель куни ҳукмига
кўра, ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари ва
277-моддаси 3-қисми “г” банди билан ЖКнинг
59-моддаси 2-қисми тартибида 5 йил муддатга
озодликни чеклаш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2023 йил
14 июнь кунги ажримига кўра, ЖКнинг 481-моддаси
тартибида ўталмаган 4 йил 11 ой 13 кун озодликни
чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазосига алмаштирилган, жиноят ишлари
бўйича Зангиота туман судининг 2024 йил 8 ноябрь
кунги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддаси тартибида
ўталмалган 3 йил 6 ой 18 кун озодликдан маҳрум
қилиш жазоси шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари
жазосига
алмаштирилган,
Фарғона
шаҳар
Ободонлаштириш бошқармасида ишчи, оилали,
Фарғона шаҳар, Маърифат МФЙ, Офтоб кўчаси,
8-уйда яшайди.
Суд, жиноят иши бўйича гумонланувчи, жабрланувчининг содир
этилган жиноят ҳолатлари юзасидан кўрсатувларини ва томонларнинг
фикрларини тинглаб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Гумон қилинувчи Ж.Ёқубжонов 2025 йил 24 март куни соат 21-00
ларда Фарғона шаҳар, Навбаҳор м.ф.й., Қиргули кўчаси, 42А-уй олдида
шаърий турмуш ўртоғи М.Маҳаматова билан ўзаро оилавий келишмовчилик
туфайли жанжаллашиб, жанжал давомида М.Маҳаматовани танасини турли
жойларига қўллари билан уриб, унга нисбатан енгиш шикаст етказган.
Суд тиббий экспертизасининг 2025 йил 2 апрель кунги № 1548-сонли
хулосасига кўра, М.Маҳаматовада чап кўз пастки қовоғи тери остига
шикастдан кейинги қон қуйилиш, чап ёноқ соҳасида лат еган яра, бўйин
соҳасида тирналма, ўнг тизза бўғими соҳасида шилинма аниқланиб, ушбу тан
жароҳатларининг оғирлик даражаси 6 кундан кўп, аммо 21 кундан кўп
бўлмаган муддатга соғлиғини бузилишига сабабчи бўладиган енгил
шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Жабрланувчи М.Маҳаматова судга, ярашув тўғрисида ариза тақдим
қилиб, гумон қилинувчи Ж.Ёқубжоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси
йўқлиги, унга етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши
билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув суд
томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни
тушунганлигини баён этиб, иш юритишни тугатишни сўради.
Гумон қилинувчи Ж.Ёқубжонов судга ариза тақдим қилиб, айбига
тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, ҳозирда
етказилган зарарни бартараф этгани, жабрланувчи билан иҳтиёрий равишда
ярашиб олганлиги сабабли иш юритишни тугатишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 20-моддасида “шахсга
нисбатан қулланиладиган хуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик
принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга
эришиш учун етарли бўлиши керак”лиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 66 1-моддасида, ушбу
кодекснинг 1261-моддасининг 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган
шахс, агар ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган
зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖПК
84-моддасининг
4-қисмида,
1
жабрланувчи Жиноят кодексининг 66 -моддасида назарда тутилган
жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумонланувчи, айбланувчи,
судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши ушбу Кодекснинг 62бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик масаласи ҳал
қилинмасдан туриб тугатилиши мумкин” деб кўрсатилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 585–моддаси талабларидан
келиб чиқиб, жабрланувчининг ярашиш тўғрисида аризаси ихтиёрий
равишда ёзилганлигини, гумонланувчи Ж.Ёқубжонов ўз айбига иҳтиёрий
иқрор бўлганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, етказилган моддий
зарар бартараф этилганини, жабрланувчининг унга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини, тарафларни ярашув битимига розиликларини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан
гумонланувчи Ж.Ёқубжоновни айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб,
уни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, жиноят ишини тугатишни лозим
топди.
Бундан ташқари, суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг
5-қисми талабларидан келиб чиқиб, жабрланувчи М.Маҳаматовага суд
ярашувни тасдиқлаганидан сўнг, у томонидан мазкур иш бўйича иш
юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилгани
ҳақида тушунтириб ўтилганини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 661-моддаси, Жиноят-процессуал кодексининг 84, 401, 582-583,
585-586–моддаларини қўллаб,
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1261-моддасининг 3-қисми
билан гумонланувчи Ёқубжонов Жавоҳирбек Акмалжон ўғли жабрланувчи
М.Маҳаматова
билан
ярашганлиги
муносабати
билан
жиноий
жавобгарликдан озод қилинсин.
Ж.Ёқубжоновга нисбатан юритилган жиноят иши унинг айблилик
масаласи ҳал қилинмасдан тугатилсин.
Жабрланувчи М.Маҳаматовага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта
тиклаш тўғрисида у томонидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилгани
ҳақида тушунтириб ўтилгани инобатга олинсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим эълон қилинган, гумон қилинувчи
ва жабрланувчи ажрим нусхасини олган кунидан бошлаб ўн кун ичида шу
суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида хусусий шикоят
бериш ва хусусий протест билдиришга, ажрим қонуний кучга киргандан сўнг
эса кассация тартибида хусусий шикоят бериш ва хусусий протест
билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Т.Вахобов
Маъсул судья: Вахобов Тожидин Шарофидинович