← Назад
Решение #738031 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПКнинги | 68 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 24 ноябрь 4-1703-2202/1519-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Андижон
вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «MEXNATOBOD TAMORQA
XIZMATI 777” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга
тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили
У.Маматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«MEXNATOBOD TAMORQA XIZMATI 777” масъулияти чекланган жамияти
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасида солиқ тўловчи сифатида,
юридик манзили низомга кўра Бўстон тумани, Гузар маҳалла фуқаролар
йиғинида рўйхатдан ўтган.
«MEXNATOBOD TAMORQA XIZMATI 777” масъулияти чекланган жамияти
солиқ тўловчи сифатида солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб
маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақами, номи
(тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери (почта манзили) ҳақида
давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум
қилишлари лозим бўлган.
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Бўстон туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, «MEXNATOBOD TAMORQA
XIZMATI 777” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, тадбиркорлик
субъектининг кўрсатилган манзилда мавжуд эмаслиги инспекция ходими
томонидан берилган маълумотга асосан аниқланганлигини, бироқ масъул
ходимлар
томонидан
жойига
чиқилиб,
масъул
идоралардан
маълумотномалар олинмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни
сўради.
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо
юзасидан эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига
асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўришликни лозим топади.
Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини рад этишликни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ3619-сонли “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини
янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра тадбиркорлик
субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, жумладан уларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
фақатгина суд томонидан амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «MEXNATOBOD TAMORQA XIZMATI 777”
масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасида
солиқ тўловчи сифатида, юридик манзили низомга кўра Бўстон тумани, Гузар
маҳалла фуқаролар йиғинида рўйхатдан ўтган.
«MEXNATOBOD TAMORQA XIZMATI 777” масъулияти чекланган жамияти
солиқ тўловчи сифатида солиқ тўловчи тўғрисидаги асосий ҳисоб
маълумотлари бўйича солиқ тўловчининг идентификация рақами, номи
(тўлиқ ва қисқартирилган номи), жойлашган ери (почта манзили) ҳақида
давлат солиқ инспекциясига ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида маълум
қилишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра,
солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд
томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор
қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда
солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи
томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида
хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади.
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда
қўлланилиши мумкин:
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда;
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал
солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки)
тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ
тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим
этилмаганда;
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно)
киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига
тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан
имзоланадиган
далолатнома
билан
расмийлаштирилади.
Бундай
далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб туради;
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда
йўқлигида.
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари
тўхтатиб турилишини англатади.
Бироқ «MEXNATOBOD TAMORQA XIZMATI 777” масъулияти чекланган
жамиятининг белгиланган юридик манзили, яъни Бўстон тумани, Гузар
маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд эмаслигини тасдиқловчи далолатнома
ҳамда маълумотнома судга тақдим этилиши сўралган бўлсада, аризачи
вакили томонидан аризадаги важларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим
этилмади.
ИПКнинги 68-моддасининг биринчи қисмидага кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини
тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини
жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи
тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар –
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади.
Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 170, 222-моддаларини қўллаб, суд
қарор қ и л а д и:
Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов