Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1706-2201/1217 Дата решения 24.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ходжиабадский межрайонный экономический суд Судья Абидов Жасурбек Косимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AGRO NEW DRIP масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Олмазор шодлиги фермер хўжалиги
Source ID 971798 Claim ID 2974424 PDF Hash b570ee8127dea90b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KHODJAOBOD INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171400, Andijon viloyati, Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy 171400, Andijan region, Khodjaobod city, Pok niyat street, 2. Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 24 ноябрь 4-1706-2201/1217-сонли иш Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.К.Абидов раислигида, судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “********************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “********************” фермер хўжалигига нисбатан 15 037 199,83 сўм асосий қарз, 1 503 719 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили *************** (2022 йил 21 апрель кунги 272-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ********** (рахбар, паспорт асосида) Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида, Тошкент туманлараро иқтисодий суди АКТ ходими ********нинг кўмагида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) “********************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб, Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан 15 037 199,83 сўм асосий қарз, 1 503 719 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгардан вакил суд мажлисида иштирок этмади. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни баён қилган. Жавобгар вакили судга ариза тақдим этиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили низо юзасидан медиатив келишувига эришганлигини баён қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 24 ноябрь кунги медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Ишни суд жараёнида кўриш давомида тарафлар ўртасида 2022 йил 24 ноябрь куни медиатив келишув тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувга кўра жавобгар шартнома бўйича вужудга келган 15 037 199,83 сўм асосий қарздорликни бартараф этганлиги сабабли, даъвогар даъво талабларидан воз кечиши тўғрисида келишувга эришилган. Медиатив келишув МТ№000568-рақамли сертификатга эга бўлган профессионал медиаторлар реестрида рўйхатда турган Самандаров Ойбек Йўлдошбой ўғли томонидан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига кўра медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда қўлланилади. Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин. ИПКнинг 131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. ИПКнинг 107-моддаси 5³-бандига муфовиқ тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 6-бандига кўра низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган. Палата Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган холда олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, мазкур иш бўйича давлат божини ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 107, 109, 118, 128, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “********************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “********************” фермер хўжалигига нисбатан 15 037 199,83 сўм асосий қарз, 1 503 719 сўм пеня ундириш тўғрисидаги 2022 йил 17 октябрь кунги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. “********************” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ойлик муддат ичида Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ж.К.Абидов