← Назад
Решение #738405 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| тисодий Процессуал Кодекс | 130 | — | code_article | |
| тисодий Процессуал Кодекс | 131 | — | code_article | |
| тисодий Процессуал Кодекс | 107 | — | code_article | |
| онунини | 17 | — | law | |
| онунини | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онунинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Асака тумани
4-1702-2202/666-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг
раислигида, У.Турғунованинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Фарғона вилоят худудий бошқармаси даъвогар “PORSO
INTERNATIONAL
TEXTILE”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
манфаатида, жавобгар “VODIY SANOAT FAXRI” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1.574.748.500 сўм асосий қарз, 126.152.455 фоиз,
11.906.274 сўм зарар, 328.491.443 сўм бой берилган фойда ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишини
жавобгар вакили О.Хайдаров иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий
суди биносида, видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий
бошқармаси даъвогар “PORSO INTERNATIONAL TEXTILE” масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида, жавобгар ““VODIY SANOAT FAXRI”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.574.748.500 сўм асосий қарз,
126.152.455 фоиз, 11.906.274 сўм зарар, 328.491.443 сўм бой берилган
фойда ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар вакили суд мажлиси кўрсатувлар бериб, медиатив
келишув битими шартларига ихтиёрий равишда даъвогар билан келишиб
олганлигини баён этиб, уни тасдиқлашни сўради.
Суд иш юритишни тиклаш ҳақидаги ажримига кўра, кейинги суд
мажлисини 23.11.2022 йил кунига тайинлаб, даъвогар ва жавобгарга суд
мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги тегишли тарзда хабардор қилинган
бўлсада, даъвогар вакили суд мажлисига келмади, бироқ даъвогар вакили
судга ариза тақдим қилиб, ўз аризасида ишни уни иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни уни
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар вакили аризасида, жавобгар билан медиатив
келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг
107-моддаси 53-бандига кўра, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни
сўраган.
Суд тарафларнинг суд мажлисида иш хужжатларини, тарафлар
томонидан имзоланиб, 2022 йил 14 ноябрь куни тузилган медиация
келишувини ўрганиб чиқиб, медиация келишувини тасдиқлашни лозим
топди.
Мазкур низони суд муҳокамасида кўриш жараёнида тарафлар
ўртасида 2022 йил 14 ноябрь куни медиатив келишув битими тузилган.
Медиатив келишув битимига кўра, жавобгар томонидан 1.574.748.500 сўм
асосий қарз ва 126.152.455 сўм фоиз қарздорликлар бартараф қилингани,
шу сабабли даъвогар 11.906.274 сўм зарар ва 328.491.443 сўм бой берилган
зарар суммасидан воз кечиш, иш бўйича почта харажати даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб берилганлиги сабабли даъвогарнинг
ихтиёрида
қолдирилганлик
ва
жавобгардан
ундирилмасликка
келишилганлиги баён этилган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
7-моддаси кўра, медиация тарафларнинг медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишувда ифодаланган ўзаро ихтиёрий хоҳиш-истаги бўлган тақдирда
қўлланилади.
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига асосан, медиаторнинг фаолияти
профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган
ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга
ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекснинг
130-моддасига биноан, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради,
уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони
ҳал этишга кўмаклашади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекснинг
131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив
келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодекснинг
107-моддаси биринчи қисми 53-бандига муфовиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асос бўлади, деб кўрсатилган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини
17-моддаси 6-бандига кўра, низо медиатив келишув билан медиация
тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши
лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини
18-моддаси 1-қисми 9-бандига биноан, агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
тўланган бўлса қайтарилади.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
қонуннинг 9- моддаси 2-қисмига кўра, имтиёздан фойдаланган ҳолда
давлат божи тўламасдан судга мурожаат қилган.
Юқоридагиларга асосан, суд медиация келишувини тасдиқлашни
ҳамда жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига ишни
видеоконференц алоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд
ҳаражати ундиришни лозим топди.
Бинобарин
суд,
“Медиация
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг Қонунини 7, 12, 17-моддалари, “Давлат божи”
тўғрисидаги Қонунинг
18-моддасини, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий Процессуал Кодексининг 131, 195-196-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1703-2201/1096-сонли иши
бўйича тарафлар томонидан тақдим этилган медиация келишуви иш
юритувига қабул қилинсин ва медиатив келишув тасдиқлансин.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят худудий
бошқармаси даъвогар “PORSO INTERNATIONAL TEXTILE” масъулияти
чекланган жамиятининг манфаатида, жавобгар “VODIY SANOAT FAXRI”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.574.748.500 сўм асосий қарз,
126.152.455 фоиз, 11.906.274 сўм зарар, 328.491.443 сўм бой берилган
фойда ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво ариза
кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “PORSO INTERNATIONAL TEXTILE” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
Жавобгар “VODIY SANOAT FAXRI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг тегишли ҳисоб
рақамига
75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси
билан умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга
юборилсин.
Мазкур ажрим устидан у чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев