Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2203/4078 Дата решения 23.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Убайдуллаев Дилшоджон Мухиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый KASTOMARIN LYUKS RED масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940717 Claim ID 2982020 PDF Hash 636a5720b4d10370... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 184 code_article
амда 189-моддаси амда 189 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ANDIJON VILOYAT SUDI АНДИЖАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15 170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15 Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, Веб-сайт: эл.почта: and.vis@umail.uz ҚАРОР Андижон шаҳри 2022 йил 23 ноябрь 4-1701-2203/4078-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья С.Умаралиев Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд раиси ўринбосари Ш.Мирзаев раислигида, судьялар У.Холиков ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг котиблигида, Андижон вилоят Божхона бошқармаси вакиллари З.Собиржонов, Н.Бакиров (2022 йил 12 сентябрдаги 3/20-22-4077-сонли ишончнома асосида), “KASTOMARIN LYUKS RED” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Каримов (адвокат, 2022 йил 3 ноябрдаги 3661-сонли ордер ва 2022 йил 4 ноябрдаги 1-сонли ишончнома асосида), “GLOBAL INSURANCE GROUP” масъулияти чекланган жамияти вакили С.Жабборов (2020 йил 12 майдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1701-2203/4078-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 7 октябрда қабул қилинган хусусий ажримининг қонунийлигини “KASTOMARIN LYUKS RED” масъулияти чекланган жамияти томонидан киритилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар асосида Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Андижон вилоят Божхона бошқармаси (бундан буён матнларда – “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “KASTOMARIN LYUKS RED” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнларда – “жавобгар” деб юритилади) 2 619 250 464 сўм асосий қарз, 27 149 131,35 сўм пеня жами 2 646 399 595,35 сўм божхона тўловлари ва унга ҳисобланган пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 2 462 180 154,98 сўм божхона тўлови, 27 149 131,35 сўм пеня ундирилган. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, иш якуни юзасидан жавобгар мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлигини тергов суриштирув йўли билан аниқлаш учун хусусий ажрим чиқарилган. Мазкур хусусий ажримдан норози бўлиб, жавобгар томонидан киритилган апелляция шикоятида, биринчи инстанция суди томонидан хусусий ажрим “GLOBAL INSURANCE GROUP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда – “суғурта компанияси” деб юритилади) вакилининг кўргазмалари асосида чиқарилганлиги, хусусий ажримда жавобгар мансабдор шахсларининг фаолиятида айнан қайси қонунчилик ҳужжатлари бузилганлигига аниқлик киритилмаганлиги, жавобгар мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги, жавобгар жамият божхона тўловларини тўлашдан бўйин товламаётганлиги, давлат маблағларини талон-тарож қилмаганлиги, пул маблағлари жамият таъсисчисининг улуши сифатида ўзининг пластик картасига ўтказилганлиги, суғурта компанияси вакили судни чалғитган ҳолда хусусий ажрим чиқаришга эришганлиги, адвокат хизматидан фойдаланишга имкон берилмаганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишни сўраган. Жавобгар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни ҳамда биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилишни сўради. Даъвогар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари атрофлича ўрганилиб, иш якуни бўйича асосли равишда хусусий ажрим чиқарилганлигини билдириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суғурта компанияси вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган важлари асоссизлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари атрофлича ўрганилиб, иш якуни бўйича асосли равишда хусусий ажрим чиқарилганлигини, қолаверса, иш ҳужжатларида Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг суғурта компаниясига йўллаган алоқа хати мавжудлигини, ушбу хатда сайёр солиқ текшируви ўтказилганлиги, жавобгар 9 665 819 446,2 сўмни назорат касса машинасига кирим қилиш орқали ҚҚС ҳисоботида акс эттирилган бўлса-да, савдодан тушган нақд пул маблағларини ҳисоб-рақамига топширилмаганлиги, жами 60 та ҳолатда 10 726 450 000 сўм савдо пулларини банк кассаларига топширилмаганлик ҳолати кузатилганлиги, натижада 1 399 102 174 сўм ҚҚС тўланмаганлиги, 3 201 600 000 сўм савдо пулларини жамият таъсисчисининг пластик карточкасига ўтказиб бошқа мақсадларда ишлатиб юборганлиги маълум қилинганлигини, хусусий ажрим аниқланган ҳолатлар бўйича чиқарилганлигини, жиноят аломатлари мавжуд ёҳуд мавжуд эмаслигига апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни лозим топди. Аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2022 йил 7 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 2 462 180 154,98 сўм божхона тўлови, 27 149 131,35 сўм пеня ундирилган. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, иш якуни юзасидан жавобгар мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлигини тергов суриштирув йўли билан аниқлаш учун хусусий ажрим чиқарилган. Биринчи инстанция суди иш якуни юзасидан жавобгар мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлигини тергов суриштирув йўли билан аниқлаш учун хусусий ажрим чиқариш ҳақида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда – “ИПК” деб юритилади) 200-моддаси биринчи ва бешинчи қисмларига биноан, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда прокурорга тегишли материалларни илова қилган ҳолда хабар қилади. Биринчи инстанцияда суғурта компанияси вакили тушунтиришида олиб келинган импорт маҳсулотлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати компания томонидан тақдим этилган суғурта полисига асосан кечиктирилганлиги, жавобгар қасддан тўловларни амалга оширмаганлиги, жавобгар раҳбари 3 миллиард сўмдан зиёд маблағларни шахсий пластик карточкасига ўтказиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланганлиги, божхона бошқармаси томонидан суд кунига қадар жамиятга ҳисоб-рақамидан инкассо тўлов топшириқномасига асосан 584 860 400,26 сўм маблағларни сўзсиз тартибда ундириб олганлиги, жамият мансабдор шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги ҳақида маълум қилган. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида (23-24 б.) Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 6 октябрдаги 20/1-67664-сонли суғурта компаниясига ва Андижон шаҳар прокуратурасига йўллаган алоқа хати мавжуд бўлиб, унда сайёр солиқ текшируви ўтказилганлиги, жамият омборида қолдиқда бўлиши керак бўлган 9 665 819 446,2 аниқланган камомад суммаси 9 665 819 446,2 сўмни назорат касса машинасига кирим қилиш орқали қўшилган қиймат солиғи ҳисоботида акс эттирган бўлса-да, савдодан тушган нақд пул маблағларини ҳисобрақамига топширилмаганлиги, жами 60 та ҳолатда 10 726 450 000 сўм савдо пулларини банк кассаларига топширилмаганлик ҳолати кузатилганлиги, натижада 1 399 102 174 сўм қўшилган қиймат солиғи тўланмаганлиги, 3 201 600 000 сўм савдо пулларини жамият таъсисчисининг пластик карточкасига ўтказиб бошқа мақсадларда ишлатиб юборганлиги, шу боис жавобгар жамиятга 1 933 163 889 сўм молиявий жарима қўлланилганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда 189-моддасида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби содир этилган жиноятлар бўйича жавобгарлик масаласи белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 28 декабрдаги “Иқтисодий суднинг хусусий ажрими тўғрисида”ги 172-сонли Қарорининг (бундан буён матнларда – “Қарор” деб юритилади) 2-бандида, “ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ иқтисодий суд низони кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир; хусусий ажрим кўрилаётган низодан четга чиқадиган масала бўйича чиқарилиши мумкин бўлиб, унинг мақсади қонунчиликнинг бузилишига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва процесс иштирокчиларини ҳуқуқий тарбиялашдир” деб тушунтириш берилган. Қарорнинг 9-10-бандларида “ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, агар суд иқтисодий низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади. Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларининг мавжудлиги ҳақидаги хабар хусусий ажримда кўрсатилиши лозим. ИПК хусусий ажрим чиқарилиши мумкин бўлган аниқ пайтни белгиламайди, шунинг учун у иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва иқтисодий суднинг ҳар қандай инстанциясида чиқарилиши мумкин. Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилинади. Хусусий ажримнинг суд мажлисидан ташқарида чиқарилишига йўл қўйилмайди” деб тушунтириш берилган. Биринчи инстанцияда суғурта компанияси вакилининг тушунтиришида ҳамда Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 6 октябрдаги 20/1-67664-сонли алоқа хатида маълум қилинган ҳолатлар юзасидан қонунчиликнинг бузилишига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жавобгар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги ҳамда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун прокуратурага хусусий ажрим чиқарилган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятида билдирилган важлар асосида биринчи инстанция судининг хусусий ажримини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Чунки, ИПКнинг 281-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича, суднинг ажримини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи, тўққинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, хусусий ажримни ўзгаришсиз қолдиришни ва жавобгар томонидан тўланган суд харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 278, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 октябрдаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Жавобгар томонидан тўланган 24 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ш.Мирзаев Ҳайъат аъзолари У.Холиков Д.Убайдуллаев