Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1505 Дата решения 23.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Шахрихон омад сари фермер хўжалиги
Source ID 966384 Claim ID 2974400 PDF Hash b9f5e387944937cf... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 468-моддаси нинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 4-1703-2202/1505-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «Шахрихон омад сари” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончномалар асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, «Шахрихон омад сари” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 42 707 548 сўм асосий қарз, 3 075 268 сўм пеня ва суд харажатини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан расмийлаштирилган шартномага асосан электр энергияси узлуксиз етказиб берилганлигини, истеъмол қилинган электр энергияси учун ихтиёрий қарздорлик тўлаб берилмаганлигини, ёзма равишда талабнома юборилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида ажрим билан танишиб чиққан, лекин имзо қўйиб олишдан бош тортганлиги ҳақида далолатнома тузилган. Жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига кўра, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси агар ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, Шахрихон туман электр тармоқлари корхонаси ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 5 январь куни 300690-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартнома”си тузилган. Шартнома шартларига кўра, хисоб-китоб даври бир ой хисобланишлиги, истеъмолчига энергияни етказиб бериш келгуси хисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартнома миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга ошириш белгиланган. Даъвогар жавобгарга 2022 йилда етказиб берилган 42 707 548 сўмлик электр энергиясини ихтиёрий равишда тўлаб бериш юзасидан 2022 йил 5 октябрь кунги талабнома юборилган, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар 2022 йил 24 октябрь кунги тарафлар вакиллари иштирокида №219-сонли истеъмолчини электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш далолатномаси асосида жавобгар электр тармоғидан узилган. Даъвогар тақдим этган 2022 йил 31 январдаги хисоб-фактурага асосан 4 500 сўмлик, 2022 йил 30 апрелдаги хисоб-фактурага асосан 4 437 488,40 сўмлик, 2022 йил 31 майдаги хисоб-фактурага асосан 16 586 286,80 сўмлик, 2022 йил 30 июндаги хисоб-фактурага асосан 5 451 275,60 сўмлик, 2022 йил 31 июлдаги хисоб-фактурага асосан 6 331 500 сўмлик, 2022 йил 31 августдаги хисоб-фактурага асосан 3 465 000 сўмлик, 2022 йил 30 сентябрдаги хисобфактурага асосан 17 997 297,20 сўмлик, 2021 йилдан 2022 йил январь ойи бошига қолдиқ 4 531 068,42 сўмлик электр энергияси етказиб берилган бўлиб, даъвогар қисман тўловни амалга ошириб, қолдиқ 41 894 416 сўм тўловни амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тақдим этилган 2022 йил 31 май, 2022 йил 30 июн, 2022 йил 31 июль, 2022 йил 31 август, 2022 йил 30 сентябр кунлари фойдаланилган электр энергияси учун расмийлаштирилган 52 763 559,60 сўмлик ҳисобварақ-фактурада 2 932 200 сўми белгиланган меъёрдан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисобланган жарима эканлиги аниқланди. Бироқ даъвогар даъво аризасида мазкур 2 932 200 сўм жаримани асосий қарз ҳисобида ундириб беришликни сўраган. Жавобгарнинг 41 894 416 сўм асосий қарздорлиги ишдаги мавжуд электр истемоли ҳисоблагич кўрсаткичлари, хисоб-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланишлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 42 707 548 сўм асосий қарз ундириш талабини 41 894 416 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 3.12-бандига асосан 3 075 268 сўм пеня ундиришни сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган. Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, мазкур талабни қисман қаноатлантириб, пеня миқдорини камайтириб 1 500 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлардан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: Даъво қисман қаноатлантирилсин. «Шахрихон омад сари” фермер хўжалиги ҳисобидан: - «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 41 894 416 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 899 393,68 сўм давлат божи ундирилсин. «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 12 262.64 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов