← Назад
Решение #738448 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| нинг | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон тумани
4-1701-2202/5130-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Андижон
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар «Андижон сув таъминоти МЧЖ”дан фойдаланилган электр
энергиясидан 1 117 894 855 сўм асосий қарздорлик, 30 604 649 ортиқча
истеъмол учун тўлов, 314 356 697 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили Ш.Сайфидинов (ишончнома
асосида), жавобгар вакили Ш.Жўраев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида,
Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
2020 йил 6 январь куни «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
АЖнинг “Улуғнор туман электр таъминоти корхонаси” (кейинги ўринларда
матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва «Андижон сув таъминоти” МЧЖ ўртасида
юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси, 2021 йилда
келишув ва 2022 йил 8 январда электр энергияси таъминоти шартномаси
тузилган.
Даъвогар томонидан белгиланган лимитлар доирасида жавобгарга электр
энергиясини етказиб берилган, бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажармаганлиги натижасида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига
етказиб берилган электр энергия учун 1 117 894 855 сўм қарздорлик юзага
келган.
Ушбу асосий қарздорликка 314 356 697 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини иҳтиёрий
тўлаш ҳақида 2022 йил 5 сентябрда талабнома юборилган. Лекин талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 117 894 855 сўм асосий
қарз, 314 356 697 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар 1 117 894 855
сўм қарздорликни тўлаб бермаганлигини, мавжуд қарздорлик 2022 йил
1 сентябрь куни холатига юзага келганлигини билдириб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, ҳақиқатдан ҳам
қарздорлик мавжудлигини, қарздорлик тўланишини, бироқ даъвогар талаб
қилаётган пеняни тўлашга жамиятни имконияти йўқлигини, жамиятнинг
кредитор қарзи мавжудлиги сабабли хатто корхона ишчиларини ойлик
маошларини ўз вақтида бера олмаётганликларини билдириб, даъво талабини
пеня ундириш ҳақидаги қисмини рад қилишни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йил 6 январь куни даъвогар
ва жавобгар ўртасида юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти
шартномаси тузилган.
Ушбу шартномада даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини
жавобгарга етказиб бериш, даъвогар эса истеъмол қилинган энергия ҳаққини ўз
вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.12-бандида “истеъмолчи етказиб берилган энергия учун
ўз вақтида тўламаса ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди, лекин муддати ўтказиб
юборилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган” деб белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергиясини етказиб берилган,
бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажармаганлиги натижасида 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига етказиб берилган
электр энергия учун 1 117 894 855 сўм қарздорлик юзага келган. Ушбу муддати
ўтган қарздорликка 314 356 697 сўм пеня ҳисобланган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини иҳтиёрий тўлаш
ҳақида 2022 йил 05 сентябрда талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
1 117 894 855 сўм асосий қарз, 314 356 697 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 477-моддаси биринчи қисмига кўра, энергия таъминоти
шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли
етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини
қоплаши шарт.
ФКнинг 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ФКнинг 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов
асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
Судга даъво ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар томонидан
2022 йил 22 сентябрда №4057-сонли тўлов паттаси билан 10 000 000 сўм,
2022 йил 24 октябрдаги № 4514-сонли тўлов паттаси билан 10 000 000 сўм,
2022 йил 26 октябрдаги №4573-сонли тўлов паттаси билан 5 000 000 сўм,
2022 йил 31 октябрдаги №4659-сонли тўлов паттаси билан 10 000 000 сўм, жами
бўлиб 35 000 000 сўм тўлов амалга оширилган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 117 894 855 сўм
асосий қарзни ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
томонидан амалга оширилган 35 000 000 сўмни асосий қарздорликдан чегириб,
жавобгардан даъвогарни фойдасига 1 082 894 855 сўм асосий қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Даъвогар аризада ортиқча истеъмол қилинган 30 604 649 сўм жарима
ундириш сўралган.
Шу билан бирга даъвогар вакили томонидан тақдим этилган
маълумотномада жавобгар ортиқча истеъмол қилганлиги учун 62 715 140 сўм
жарима ҳисобланганлигини, жавобгар ушбу жарима ҳисобидан 2020 йил июль
ойида 32 110 491 сўм тўлов амалга ошириб, қолган 30 604 649 сўм қисмини
тўламаганлиги маълум қилинган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 26 декабрдаги ҳал
қилув қарорига асосан даъвогар Андижон ҳудудий электр тармоқлари
акциядорлик жамиятининг даъво аризаси бўйича 62 715 140 сўм жарима
ундириш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Суднинг мазкур ҳал
қилув қарори ҳозирда қонуний кучда.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 110-моддаси 1-қисми 2-бандига
кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат
ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет
тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган
ҳал қилув қарори мавжуд бўлса суд иш юритишни тугатиши белгиланган.
Суд, мазкур процессуал қонун нормасига асосан даъво талабини ортиқча
истеъмол қилинган 30 604 649 сўм жарима ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан шартноманинг 3.12-бандига асосан
314 356 697 сўм пеня ундиришни сўраган ва пеня ҳисоб-китоби тақдим этилган.
Суд томонидан даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳисоб-китоби
ўрганилганда тўғри ҳисобланганлиги аниқланди.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
мазкур талабни қисман қаноатлантириб, пеня миқдорини камайтириб
150 000 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
28 645 031,04 сўм, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажатлари, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 612 092,98 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 326, 333, 468,
470, 474, 477-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 110, 118, 176-179, 180-моддаларига асосланиб, суд,
“Андижон сувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ фойдасига 1 082 894 855
сўм асосий қарз, 150 000 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъво талабини ортиқча истеъмол қилинган 30 604 649 сўм жарима
ундириш ҳақидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Андижон сувтаъминоти масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 28 645 031,04 сўм давлат божи ундирилсин.
«Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳисобидан
Республика бюджетига 612 092,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят келтириши мумкин.
Раислик қилувчи
Ш.Абдухаликов