Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2395 Дата решения 23.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Янги дала сити фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый SANGZOR-TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти
Source ID 970509 Claim ID 2963507 PDF Hash 3ad75a9fe738478b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 157-моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъводан воз кечишни қабул қилиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 23 ноябрь 4-1304-2202/2395-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг раислигида, М.Акрамовнинг котиблигида даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгашининг, жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 270.469.000 сўм ортиқча тўлов пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши вакили Т.Токтамишев (ишончнома асосида), даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалиги раҳбари М.Абдуқодиров, Ж.Байсенов (эркин тингловчи сифатида), жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Атабоев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалиги манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан 270.469.000 сўм ортиқча тўлов пулини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалиги раҳбари М.Абдуқодиров судга даъводан воз кечиш ҳақида ариза тақдим қилиб, даъводан тўлиқ воз кечишини билдириб, уни қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши вакили Т.Токтамишев даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризасини қонуний ҳал қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Атабоев даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Суд даъвонинг асоси ва предмети бир вақтда ўзгартирилишини қабул қилмайди. Суд даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни ҳам, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмайди. Бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўради. Даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг унинг манфаатида киритилган даъводан воз кечиши қонунчиликка хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъводан воз кечишни қабул қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни, олдиндан ихтиёрий тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан давлат божи ундирмасликни лозим топди лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалигининг унинг манфаатида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Мирзачўл туман кенгаши томонидан киритилган даъводан воз кечиши қабул қилинсин. Даъво кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан ихтиёрий тўланган 24.000 сўм давлат божи даъвогар “Янгидала сити” фермер хўжалиги зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев