← Назад
Решение #738463 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
А Ж Р И М
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2022 йил 23 ноябрь
4-1701-2202/5121-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Абдухаликовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Х.Обидов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Д.Мирзаев
(ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Монополияга қарши
курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «Qadir
textile claster» масъулияти чекланган жамиятидан 307 297 746 сўм асоссиз
олинган даромадни ва 20 фоиз миқдорида жарима қўллаб, 61 459 549 сўм
қўлланилган жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, «Qadir textile claster» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги матнларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 307 297 746 сўм
асоссиз олинган даромадни ва 20 фоиз миқдорида жарима қўллаб, 61 459 549
сўм қўлланилган жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар билан келишув битими
тузилганлигини билдириб, тарафлар ўртасидаги келишув битимини тасдиқлаб
беришни сўради.
Жавобгар вакили ҳам ўз кўргазмасида даъвогар билан тузилган келишув
битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг кўргазмаларини
тинглаб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар махсулотни сотишда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори
ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларида бозор механизмларини
жорий этишни давом эттириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сонли
қарорида белгиланган товар хом-ашё биржалари орқали реализация қилиш
тартибига риоя қилмаган. Натижада жавобгар 307 297 746 сўм асоссиз даромад
олган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд муҳокамаси жараёнида тарафлар ўртасида мазкур низони ўзаро
музокара йўли билан якунлаш бўйича келишув битими тузилиб, тасдиқлаш учун
судга тақдим қилинган.
Тарафлар ўртасида тузилган келишувга кўра, жавобгар даъвогарга
2022 йил 30 ноябрга қадар 102 000 000 сўм, 2022 йил 30 декабрга қадар
102 000 000 сўм, 2023 йил 31 январга қадар 103 294 746 сўм тўлаб беради.
Даъвогар даъво аризада кўрсатилган жарима талаб қилиш қисмидан воз
кечади.
Жавобгар давлат божи ва суд харажатларини тўлаб беришни ўз зиммасига
олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув
битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича
тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар
қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув
эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
ИПКнинг 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва
келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан
имзоланади.
Келишув
битимида
тарафлар
томонидан
келишилган
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар
кўрсатилиши керак. Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки
бошқа воқеаларга (ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас. Келишув
битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб
ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз
кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш
тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид
бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Агар келишув битимида суд
харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, суд бу масалани
келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда белгиланган умумий
тартибда ҳал этади. Келишув битими уни тузган шахслар сонидан битта ортиқ
нусхада тузилади ва имзоланади. Ушбу нусхалардан бири иш материалларига
қўшиб қўйилади.
Мазкур Кодекс талабларига кўра суд, тарафлар ўртасида имзоланган
келишув битими шартлари қонун ҳужжатларига зид бўлмаганлиги, бошқа
шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этмаётганлигини ҳисобга олиб,
ушбу келишув битимини тасдиқлашни ва низо бўйича иш юритишни тугатишни
лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 131, 132, 195-моддаларини қўллаб суд
ҳудудий бошқармаси ва жавобгар «Qadir textile claster» масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2022 йил 23 ноябрда тузилган келишув битими
тасдиқлансин.
Келишув битимига мувофиқ жавобгар «Qadir textile claster» масъулияти
чекланган жамияти даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон
вилояти ҳудудий бошқармасига 2022 йил 30 ноябрга қадар 102 000 000 сўм,
2022 йил 30 декабрга қадар 102 000 000 сўм ва 2023 йил 31 январга қадар
103 294 746 сўм тўлаб беради.
Жавобгар «Qadir textile claster» масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилояти ҳудудий
бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Qadir textile claster» масъулияти чекланган жамиятидан давлат
фойдасига 7 375 145 сўм давлат божи ундирилсин.
Ажримнинг почта харажати ва давлат божи ундириш ҳақидаги қисми
бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримга нисбатан шикоят берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ш.Абдухаликов