Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2680 Дата решения 23.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар бўлими Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый Олмалиқ шахри тиббиёт бирлашмаси
Source ID 970990 Claim ID 2971986 PDF Hash b7b5dc7992693b76... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
ушбу Кодекснинг 236-моддаси ушбу Кодекс 236 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 23 ноябрь 4-1107-2202/2680-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамов котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлимининг жавобгар Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига нисбатан 01.01.2021 йилдан 01.05.2022 йилгача тўлаб берилган 213.140.457,85 сўм пенсия пулларини регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили С.Рахимов (ишончнома асосида), учинчи шахс Олмалиқ шаҳар молия бўлми вакили У.Бўриев (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Олмалиқ шаҳар бўлими (қуйидадаъвогар) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига (қуйида-жавобгар) нисбатан 01.01.2021 йилдан 01.05.2022 йилгача тўлаб берилган 213.140.457,85 сўм пенсия пулларини регресс тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли тартибда хабардор этилган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади. Суднинг 15.11.2022 йилдаги ажрими билан ишга Олмалиқ шаҳар молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд ишда иштирок этувчиларнинг кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни ва суд харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сон қарори билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган. Ушбу низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади, деб, 4-бандида ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар, деб, 6-бандида пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар, деб белгиланган. Аниқланишича, жавобгар тизимида ишлаган ва пенсия тайинланган 30 нафар фуқароларга 01.01.2021 йилдан 01.05.2022 йилгача ўтган даврларда даъвогар томонидан 213.140.457,9 сўм пенсия пуллар тўлаб берилган. Шундан сўнг, даъвогар юқоридаги низом талаби асосида жавобгарга талабнома юборган бўлсада, тўлаб берилган маблағ жавобгар томонидан кейинчалик қоплаб берилмаган ва судда иш қўзғатилган. Шу сабабли суд тўланган 213.140.457,9 сўм пенсия пулларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига регресс тартибда ундириб беришни лозим топади. Чунончи, ФК 234-моддасида мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади, деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснолиги белгиланган. Суд давлат божини муҳокама этиб, ИПК 118-моддаси талаблари асосида 4 262 809,16 сўм давлат божини ҳамда 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди. Қайд этилганларга кўра, суд Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низом ҳамда ИПК 118, 170, 176 ва 177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан : -даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими фойдасига 213.140.457,85 сўм пенсия пуллари ва 24.000 сўм почта харажати; -республика бюджетига 4 262 809,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов